bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Mark 10
Mark 10
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 9
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 11 →
1
Исо у ердан кетиб, Яҳудия ўлкасига, сўнг Иордан дарёсининг нариги томонига борди. Унинг атрофига яна кўп халқ йиғилди. У Ўз одатига кўра, одамларга яна таълим берди.
2
Баъзи фарзийлар келдилар ва Исони синамоқчи бўлиб, сўрадилар: — Қонунга кўра, эр ўз хотинидан ажралиши мумкинми?
3
Исо бунга жавобан: — Мусо сизларга нимани амр қилган? — деб сўради.
4
— Эркак талоқ хатини ёзиб, хотинидан ажралишига Мусо ижозат берган эди, — дейишди.
5
Исо уларга деди: — Бағри тошлигингиз учун Мусо сизларга бу амрни ёзиб қолдирган.
6
Аслида Худо дунёни яратганда одамларни эркагу аёл қилиб яратди.
7
Шунинг учун эркак киши ота–онасидан бўлак чиқиб,
8
хотинига боғланиб қолади, иккаласи бир тан бўладилар.” Бунга кўра, улар энди икки эмас, балки бир тан ҳисобланадилар.
9
Худо бирга қўшганни ҳеч ким ажратмасин.
10
Уйга келганларида, шогирдлар яна шу ҳақда Исодан сўрадилар.
11
Исо уларга деди: — Ким ўз хотини билан ажрашиб бошқасига уйланса, у хотинига нисбатан зино қилган бўлади.
12
Хотин ҳам агар ўз эри билан ажрашиб бошқасига тегса, зино қилган бўлади.
13
Исо болаларимизга қўл теккизсин, деб одамлар Унинг олдига болаларини олиб келишарди. Шогирдлар эса ўша одамларни койишарди.
14
Исо буни кўрганда, ғазабланиб деди: — Болаларга йўл қўйинглар, Менинг олдимга келишига тўсқинлик қилманглар! Зеро, Худонинг Шоҳлиги бундайларникидир.
15
Сизларга чинини айтайин: ким Худонинг Шоҳлигини бола каби қабул қилмаса, унга ҳеч қачон киролмайди.
16
Кейин болаларни қучоқлаб, уларга қўл қўйиб, дуо қилди.
17
Исо йўлга чиқаётганда, бир одам югуриб келиб, Унинг олдида тиз чўкди–да: — Валинеъмат Устозим! Абадий ҳаётга эришиш учун нима қилишим керак? — деб сўради.
18
Исо унга деди: — Нега Мени валинеъмат дейсиз? Биргина Худодан бошқа ҳеч ким валинеъмат эмас.
19
Сиз амрларни биласиз: “Қотиллик қилманг. Зино қилманг. Ўғирлик қилманг. Ёлғон гувоҳлик берманг. Бировнинг ҳақини еманг. Ота-онангизни ҳурмат қилинг.”
20
У киши Исога деди: — Устозим! Буларнинг ҳаммасига ёшлигимдан буён риоя қилиб келаман.
21
Исо унга меҳр билан қараб, деди: — Сизга бир нарса етишмайди. Боринг, бор нарсангизни сотинг, пулини камбағалларга тарқатинг. Шунда осмонда хазинангиз бўлади. Кейин келиб, Менга эргашинг.
22
Бу сўзлардан бойнинг таъби хира бўлди. У қайғуриб қайтиб кетди, чунки унинг мол–мулки кўп эди.
23
Исо атрофга разм солиб, шогирдларига деди: — Мол–дунёси борларнинг Худо Шоҳлигига киришлари нақадар қийин!
24
Бу сўзларни эшитиб, шогирдларнинг ақли шошди. Исо эса такрорлаб деди: — Болаларим, Худонинг Шоҳлигига кириш нақадар қийин!
25
Бой одамнинг Худо Шоҳлигига киришидан кўра, туянинг игна тешигидан ўтиши осонроқдир.
26
Шогирдлар ҳаддан ташқари ажабланиб ўзларича: — Ундай бўлса, ким нажот топа олар экан? — дейишди.
27
Исо уларга кўзини тикиб деди: — Инсон учун бу имконсиздир, лекин Худо учун эмас. Худо учун ҳамма нарсанинг имкони бор.
28
Шунда Бутрус Исога деди: — Мана, биз уй–жойимизни ташлаб, Сизнинг орқангиздан эргашиб келдик.
29
Исо бунга жавобан деди: — Сизларга чинини айтайин: ким Мен учун ва Хушхабар учун уй–жойини, ака–укаларини, опа–сингилларини, ота–онасини, болаларини ёки далаларини ташлаб кетса,
30
у бу дунёнинг ўзидаёқ юз ҳисса ортиқ уй–жойларга, ака–укаларга, опа–сингилларга, оналарга, болаларга ва далаларга эга бўлади, шу билан бирга қувғин ҳам қилинади. Нариги дунёда эса абадий ҳаётга сазовор бўлади.
31
Аммо биринчи бўлганларнинг кўплари охирги бўладилар, охиргилар эса биринчи бўладилар.
32
Исо билан шогирдлари Қуддусга қараб кетаётган эдилар. Исо йўл бошлаб борарди. Шогирдлар хавотирда эди, Исонинг ортидан эргашган халқни эса ваҳима қамраб олганди. Исо ўн икки шогирдини четга олиб, Ўзи билан юз берадиган воқеаларни айта бошлади:
33
— Мана, биз Қуддусга кетяпмиз. У ерда Инсон Ўғли бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари қўлига тутиб берилади. Улар Уни ўлимга маҳкум қилиб, ғайрияҳудийларга топширадилар.
34
Ғайрияҳудийлар Уни ҳақорат қиладилар, юзига тупурадилар, қамчилайдилар ва Уни ўлдирадилар. Лекин уч кундан кейин У тирилади.
35
Забадий ўғиллари Ёқуб билан Юҳанно Исонинг олдига келиб: — Устоз, бизнинг бир тилагимиз бор, уни биз учун бажо келтиришингизни истаймиз, — дейишди.
36
— Сизлар учун нима қилишимни истайсизлар? — деб сўради Исо.
37
Улар: — Сиз улуғвор тахтингизда ўтирганингизда, биримиз Сизнинг ўнг томонингизда, бошқамиз эса чап томонингизда ўтиришимизга рухсат беринг, — дейишди.
38
Исо уларга деди: — Сизлар нима сўраётганингизни билмайсизлар. Мен ичадиган азоб косасидан сизлар ича оласизларми? Мен бошдан кечирадиган қайғу–аламларга ботиб чидай оласизларми?
39
Улар: — Чидай оламиз, — деб жавоб беришди. Исо уларга деди: — Сизлар–ку Мен ичадиган азоб косасидан ичасизлар, бошдан кечирадиган қайғу–аламларимга ўзингиз ҳам дучор бўласизлар.
40
Аммо Менинг ўнг ёки чап томонимда ўтиришга рухсат бериш Менинг ихтиёримда эмас. Бу ўрин кимларга аталган бўлса, уларники бўлади.
41
Қолган ўнта шогирд буни эшитиб, Ёқуб билан Юҳаннодан аччиқланиб кетишди.
42
Исо эса уларни ёнига чақириб, деди: — Бутпарастларга қаранглар, улар ҳукмдорларига иззат кўрсатади, ҳукмдорлари эса уларга ўз ҳукмини ўтказади, катта амалдорлар элга зўравонлик қилади.
43
Аммо сизларнинг орангизда бундай бўлмасин. Аксинча, орангизда ким катта бўлишни истаса, сизларга хизмат қилсин.
44
Орангизда ким биринчи бўлишни истаса, ҳаммангизга қул бўлсин.
45
Ахир, Инсон Ўғли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи хизмат қилиш ва Ўз жонини фидо қилиб, кўпларни озод қилиш учун келган.
46
Исо билан шогирдлари Ерихо шаҳрига келдилар. Улар шаҳардан чиқиб кетаётганларида бир талай халойиқ уларга эргашди. Тимей ўғли Бартимей исмли бир кўр тиланчи йўл чеккасида ўтирган эди.
47
У Носиралик Исо ўтиб кетаётганини эшитиб: — Эй Довуд Ўғли Исо, менга раҳм қил! — деб бақира бошлади.
48
Кўп одамлар эса унга: “Жим бўл!” деб жеркишди. Лекин у: — Эй Довуд Ўғли, менга раҳм қил! — деб янада қаттиқроқ бақирди.
49
Исо тўхтаб: “Уни чақириб келинглар”, деди. Одамлар келиб, кўр одамга: “Дадил бўл, ўрнингдан тур. У сени чақиряпти”, деб айтишди.
50
Кўр тўнини ечиб ташлаб, ўрнидан сакраб турди–да, Исонинг ёнига келди.
51
Исо ундан сўради: — Сен Мендан нима истайсан? — Устозим, кўзларим кўрсин! — деди кўр.
52
Исо унга: — Боравер, ишончинг сени соғайтирди, — деди. Ўша заҳоти у кўра бошлади. Сўнг Исонинг ортидан эргашиб кетди.
← Chapter 9
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 11 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
Recommended Reading
Commentary
Mark Commentaries
→
Devotional
Mark Devotional Guide
→
Get This Bible
UZB Study Bible
→