bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Mark 13
Mark 13
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 12
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 14 →
1
Исо Маъбаддан чиқиб кетаётганда шогирдларидан бири: — Устоз, қаранг, нақадар улкан тошлар, нақадар ҳашаматли бинолар! — деди.
2
Исо унга: — Бу ҳашаматли биноларни кўряпсанми? Буларнинг ҳаммаси шунчалик вайрон бўладики, тош устида турган тош қолмайди, — деди.
3
Исо Зайтун тоғида, Маъбаднинг рўпарасида ўтирган вақтда Бутрус, Ёқуб, Юҳанно ва Идрис Ундан алоҳида сўрадилар:
4
— Бизга айтинг–чи, бу айтганларингиз қачон юз беради? Тез орада содир бўлишини нимадан билсак бўлади?
5
Исо уларга шундай жавоб берди: “Эҳтиёт бўлинглар, ҳеч ким сизларни йўлдан оздирмасин!
6
Кўп кишилар ўзларини Менинг номим билан атаб: “Мен Ўшаман”, — деб кўпларни йўлдан оздирадилар.
7
Сизлар уруш садоларини ва узоқдан келган уруш хабарларини эшитганингизда, чўчиманглар. Булар албатта содир бўлади, аммо бу ҳали охири дегани эмас.
8
Халқ халққа қарши, шоҳлик шоҳликка қарши кўтарилади. Айрим жойларда зилзилалар, қаҳатчиликлар бўлади. Бу ҳодисалар эса бамисоли тўлғоқнинг бошланишидир.
9
Сизлар эса ўзингизга эҳтиёт бўлинглар. Чунки сизларни маҳкамаларга топшириб, синагогаларда урадилар. Мен туфайли сизларни ҳокимлар ва шоҳлар ҳузурида турғизиб қўядилар, сизлар эса Менинг шоҳидларим бўласизлар.
10
Аммо охират келишидан олдин, Хушхабар ҳамма халқларга эълон қилиниши лозим.
11
Сизларни қўлга олиб, маҳкамага топширганларда, нима айтамиз, деб олдиндан хавотир олманглар. Ўша соатда сизларга нима берилса, ўшани айтинглар. Чунки ўшанда сизлар эмас, балки Муқаддас Руҳ гапиради.
12
Ака укасини, ота боласини ўлимга топширади. Болалар ўз ота–оналарига қарши чиқиб, уларни ўлдиртирадилар.
13
Менинг номим туфайли ҳамма сизлардан нафратланади. Лекин охиригача бардош берган нажот топади.”
14
Кўп ҳаром–хариш ишларга сабаб бўладиган макруҳ бир нарсанинг ман этилган жойга ўрнатилганини кўрганингизда (ўқиган тушуниб олсин!), Яҳудияда бўлганлар тоғларга қочишсин.
15
Томнинг устида бўлганлар пастга тушиб, уйидан бирон нарса олиб келиш учун уйига киришмасин.
16
Далада бўлганлар эса тўнини олгани қайтиб келмасин.
17
У кунларда ҳомиладор ва эмизикли аёлларнинг ҳолига вой!
18
Қочишингиз қишга тўғри келмаслиги учун илтижо қилинглар.
19
Чунки ўша кунларда шундай азоб–уқубатлар бўладики, Худо дунёни яратганидан то ҳозиргача бундай бўлмаган ва қайтиб содир бўлмайди.
20
Агар Эгамиз ўша кунларни қисқартирмаганда эди, ҳеч бир жонзот омон қолмас эди. Лекин Худо танлаган одамлари учунгина ўша кунларни қисқартиради.
21
Агар ўшанда кимдир сизларга: “Масиҳ мана бу ерда” ёки: “Ана у ерда”, — деб айтса, ишонманглар.
22
Чунки сохта масиҳлар ва сохта пайғамбарлар пайдо бўлиб, иложи бўлса, танланган одамларни йўлдан оздириш учун аломату мўъжизалар кўрсатадилар.
23
Сизлар эса эҳтиёт бўлинглар. Мен ҳаммасини сизларга олдиндан айтиб қўйдим.
24
Аммо ўша кунларда, азоб–уқубатлардан кейин Қуёш қораяди, ойнинг нури сўнади.
25
Осмондан юлдузлар қулаб тушади, Самовий кучлар ларзага келади.
26
Шунда ҳамма одам Инсон Ўғлини кўради. Инсон Ўғли буюк қудрат ва улуғворликка бурканиб, булутларда келади.
27
У фаришталарини ернинг тўрт томонига юбориб, дунёнинг бир бурчагидан бошқа бурчагигача танлаган одамларини тўплаб олади.”
28
“Анжир дарахтидан сабоқ олинглар: унинг шохлари кўкариб барг чиқараётганда, ёз яқинлашганини биласизлар.
29
Шу сингари, мана бу воқеалар содир бўлганда, билингки, ўша вақт яқинлашиб қолган, остонангизга етган.
30
Сизларга чинини айтайин: бу насл ўтмасданоқ, буларнинг ҳаммаси содир бўлади.
31
Еру осмон йўқ бўлиб кетади, аммо Менинг сўзларим кучда қолади.
32
Ўша кун ёки соат ҳақида Отамдан бошқа ҳеч ким билмайди. Ўғил ҳам, осмондаги фаришталар ҳам билмайдилар.
33
Эҳтиёт бўлиб, ҳушёр туринглар, чунки ўша вақт–соат қачон келишини сизлар билмайсизлар.
34
Бу худди сафарга жўнаган уй эгасига ўхшайди. У ўз уй–рўзғорини хизматкорларига топшириб, ҳар бирига вазифа бериб, дарвозабонга ҳушёр бўлиб туришни буюриб, жўнаб кетади.
35
Худди шу сингари, сизлар ҳам ҳушёр бўлиб туринглар. Чунки уй эгаси қачон келишини — кечқурунми, ярим тундами, хўрозлар қичқиргандами ёки эрталабми — сизлар билмайсизлар.
36
Тағин У ногаҳон келиб, сизларни ухлаб ётган ҳолда кўрмасин!
37
Сизларга айтганимни ҳаммага айтаман: ҳушёр бўлинглар!”
← Chapter 12
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 14 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
Recommended Reading
Commentary
Mark Commentaries
→
Devotional
Mark Devotional Guide
→
Get This Bible
UZB Study Bible
→