bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Mark 9
Mark 9
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 8
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 10 →
1
Исо уларга яна деди: — Сизларга чинини айтайин, бу ерда турганлардан баъзилари борки, улар Худонинг Шоҳлигини қудрат билан келишини кўрмагунларича, ўлмайдилар.
2
Орадан олти кун ўтди. Исо ёнига Бутрус, Ёқуб ва Юҳаннони олиб, баланд бир тоққа чиқди. У ерда, уларнинг кўз ўнгида Исонинг қиёфаси ўзгариб кетди.
3
Унинг кийимлари ҳам кўзни қамаштирадиган даражада оппоқ бўлиб қолди, ер юзида ҳеч бир кир ювувчи бундай оқартира олмас эди.
4
Шунда шогирдлар Исо билан гаплашиб турган Илёс билан Мусони кўришди.
5
Бутрус Исога деди: — Устоз, яхши ҳам шу ерда эканмиз! Келинг, учта чайла ясайлик: биттаси Сизга, биттаси Мусога, биттаси Илёсга.
6
Шогирдлар шунчалик қўрқиб кетган эдиларки, Бутрус нима деб айтаётганини ўзи ҳам билмас эди.
7
Шу пайтда булут пайдо бўлиб, уларга соя солди. Булут орасидан шундай овоз эшитилди: — Бу Менинг севикли Ўғлимдир, Унга қулоқ солинглар!
8
Бирданига шогирдлар атрофга қараб, ёлғиз Исодан бошқа ҳеч кимни кўришмади.
9
Тоғдан тушаётганларида Исо уларга буюрди: — Инсон Ўғли ўлиб тирилмагунча, бу кўрганларингизни ҳеч кимга айтманглар.
10
Улар бу ҳақда ҳеч кимга айтмадилар, аммо ўзаро: “Ўликдан тирилиш нима дегани экан?” деб, бу хусусда мунозара қила бошладилар.
11
Улар Исодан сўрадилар: — Нега Таврот тафсирчилари, Масиҳдан олдин Илёс келиши керак, деб айтадилар?
12
Исо уларга жавобан деди: — Тўғри, аввало Илёс келиб, ҳамма нарсани тиклайди. Хўш, Муқаддас Битикларда, Инсон Ўғли кўп азоб чекиши ва хўрланиши керак, деб ҳам ёзилмаганми?!
13
Бироқ Мен сизларга шуни айтаман: Илёс аллақачон келган ва у ҳақда ёзилганидек, уни хоҳлаганича ҳўрладилар.
14
Исо уч шогирди билан тоғдан тушганда, улар қолган шогирдлари атрофига йиғилган катта оломонни кўрдилар. Баъзи Таврот тафсирчилари Исонинг шогирдлари билан баҳслашаётган эдилар.
15
Одамлар Исони кўриб, ҳайратга тушишди. Унинг олдига югуриб бориб, салом беришди.
16
— Нималар тўғрисида баҳслашяпсизлар? — деб сўради Исо.
17
Оломон орасидан кимдир жавоб берди: — Устоз! Сизнинг олдингизга ўғлимни олиб келган эдим, уни жин чалгани учун гапира олмайди.
18
Жин уни қаерда тутиб олса, ерга йиқитади. Ўғлимнинг оғзидан кўпик чиқади, у тишларини ғичирлатиб, қотиб қолади. Мен шогирдларингизга, жинни қувиб чиқаринглар, дедим, аммо улар эплай олмадилар.
19
Исо бунга жавобан: — Эй имонсиз авлод! Қачонгача сизлар билан бўламан? Қачонгача сизларга тоқат қиламан? Олдимга келтиринглар болани! — деди.
20
Болани Исонинг олдига келтиришди. Исони кўриши биланоқ жин болани қалтиратиб ташлади. Бола ерга йиқилди–ю, оғзидан кўпик оқизганча ағнаб ётаверди.
21
Исо унинг отасидан: — Қачондан бери у бундай аҳволга тушади? — деб сўради. — Болалигидан шунақа.
22
Жин уни ҳалок қилмоқчи бўлиб кўп маротаба оловга, сувга ташлади. Агар қўлингиздан келса, бизларга раҳм қилинг, ёрдам беринг, — деди.
23
Исо унга шундай жавоб берди: — “Қўлингиздан келса” деганинг нимаси?! Агар одам ишонса, ҳамма нарсанинг имкони бор.
24
Шу он боланинг отаси ҳайқириб юборди: — Ишонаман! Ишончсизлигимни енгишимига ёрдам беринг!
25
Томошага йиғилаётган халқни кўрган Исо ёвуз руҳга дўқ қилиб: — Эй, гунг қиладиган руҳ, Мен сенга буюраман: боладан чиқиб кет! Бундан кейин ҳеч қачон унинг ичига қайтиб кирма! — деди.
26
Шунда жин қаттиқ қичқириб юборди–да, болани шиддат билан қалтиратиб, ундан чиқиб кетди. Бола ўликдай бўлиб қолганидан, кўпчилик уни ўлди, деб айтди.
27
Лекин Исо уни қўлидан ушлаб туришига ёрдам берди, бола оёққа турди.
28
Исо уйга кирди. У ёлғиз экан, шогирдлари Ундан: — Нега биз жинни қувиб чиқара олмадик? — деб сўрадилар.
29
Исо уларга деди: — Бу тоифа жинларни ибодатдан бошқа йўл билан ҳайдаб бўлмайди.
30
Исо ва шогирдлари у ердан жўнаб, Жалила вилоятидан ўтдилар. Исо буни ҳеч ким билиб қолишини истамас эди.
31
У шогирдларига таълим бериб, шундай деди: — Инсон Ўғли одамлар қўлига тутиб берилади. Уни ўлдиришади, уч кундан кейин эса У тирилади.
32
Шогирдлар эса бу сўзларни тушунмадилар, аммо Ундан гапларининг маъносини сўрашга ботина олмадилар.
33
Исо шогирдлари билан Кафарнаҳум шаҳрига келди. Уйда бўлганда, шогирдларидан сўради: — Йўлда кетаётиб нималар ҳақида баҳслашдингиз?
34
Улар индамадилар, чунки улар: “Орамизда энг катта ким?” деб ўзаро баҳслашган эдилар.
35
Исо ўтириб, ўн икки шогирдини ёнига чақирди: — Ким биринчи бўлишни истаса, ҳамманинг охирида турсин ва ҳаммага хизматкор бўлсин, — деди.
36
Сўнгра бир болани олиб, уларнинг ўртасига турғизиб қўйди ва болани қучоқлаганча, шогирдларига деди:
37
— Ким шундай болалардан бирини Менинг номимдан қабул қилса, у Мени қабул қилган бўлади. Ким Мени қабул қилса, у Мени эмас, балки Мени Юборганни қабул қилган бўлади.
38
Юҳанно Исога деди: — Устоз! Биз бир одамни кўрдик. У Сизнинг номингиз билан жинларни қувиб чиқараётган экан. У биз билан юрмагани учун унга бундай қилишни ман этдик.
39
Исо шундай деди: — Ман этманг! Чунки Менинг номим билан мўъжиза яратган бирор бир кимса дарров Мени ёмонлай олмайди.
40
Ким бизга қарши бўлмаса, у биз томонда.
41
Сизларга чинини айтай: Масиҳга тегишли бўлганингиз учун сизга бир пиёла сув берган ҳар қандай одам албатта мукофотини олади.
42
Исо сўзида давом этиб деди: — Менга ишонган шу кичикларнинг биронтасини йўлдан оздирган одамнинг ҳолига вой. Бундай қилгандан кўра, ўша одамнинг бўйнига тегирмон тошини осиб, уни денгизга ташлашгани ўзи учун яхшироқ бўларди.
43
Агар йўлдан озишингга қўлинг сабабчи бўлса, уни чопиб ташла. Икки қўлинг билан сўнмас дўзах ўтига йўлиққанингдан кўра, майиб бўлиб абадий ҳаётдан баҳраманд бўлганинг яхшироқдир.
44
***
45
Агар йўлдан озишингга оёғинг сабабчи бўлса, уни чопиб ташла. Икки оёғинг билан дўзахга ташлангандан кўра, чўлоқ бўлиб абадий ҳаётдан баҳраманд бўлганинг яхшироқдир.
46
***
47
Агар йўлдан озишингга кўзинг сабабчи бўлса, уни ўйиб ташла. Икки кўзинг билан дўзахга ташлангандан кўра, бир кўз билан Худонинг Шоҳлигига кирганинг яхшироқдир.
48
Дўзахнинг қурти ҳам ўлмас, олови ҳам сўнмас.
49
Ҳар бир одам оловда тузланиб, покланади.
50
Туз — яхши нарса. Лекин туз ўз шўрлигини йўқотса, қандай қилиб тузни шўр қила оласизлар?! Туздай тотли бўлинглар, ўзаро тинч–тотув яшанглар.
← Chapter 8
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 10 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
Recommended Reading
Commentary
Mark Commentaries
→
Devotional
Mark Devotional Guide
→
Get This Bible
UZB Study Bible
→