bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Nehemiah 10
Nehemiah 10
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 9
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 11 →
1
Хахалиё ўғли, ҳоким Нахимиё қарорни тасдиқлаб, муҳрлади. Зидқиё ҳам қарорга муҳрини босди. Булардан ташқари, қарорни муҳрлаганларнинг исмлари қуйидагилардир:
2
Сараё, Озариё, Еремиё,
3
Пашхур, Эмориё, Малкиё,
4
Хаттуш, Шабаниё, Маллух,
5
Харим, Миромўт, Ободиё,
6
Дониёр, Гинатой, Борух,
7
Машуллом, Абиё, Миёмин,
8
Мазиё, Билги, Шамаё. Улар руҳонийлар эдилар.
9
Левилар: Озаниё ўғли Ешува, Ханадод уруғидан Биннуй, Кадмил,
10
уларнинг шериклари: Шабаниё, Хўдиё, Килит, Палиё, Ханон,
11
Миха, Рехоб, Хашавиё,
12
Заккур, Шаравиё, Шабаниё,
13
Хўдиё, Баних, Банину.
14
Халқ йўлбошчилари: Парўш, Пахатмўаб, Элам, Затту, Баних,
15
Бўнах, Озгад, Бўвай,
16
Одониё, Биғвай, Адин,
17
Отер, Ҳизқиё, Оззур,
18
Хўдиё, Хашум, Безай,
19
Хориф, Онотўт, Набай,
20
Махпиёш, Машуллом, Хазир,
21
Машазавил, Зодўх, Ёддува,
22
Пилатиё, Ханон, Оноёҳ,
23
Хўшея, Ханониё, Хашшуб,
24
Халлохеш, Пилхо, Шўвех,
25
Рахум, Хашавно, Масиё,
26
Охиё, Ханон, Онон,
27
Маллух, Харим, Банах.
28
Биз, жамики Исроил халқи — руҳонийлар, левилар, Маъбад дарвозабонлари, қўшиқчилар, Маъбад хизматчилари ва Тавротга мувофиқ ўзларини маҳаллий халқлардан айирган ҳамма яҳудийлар хотинлари ва эсини таниган ўғил–қизлари билан бирга,
29
йўлбошчиларимиз қаторида онт ичамиз. Агар онтимизни бузсак, лаънати бўлайлик. Худо Ўз қули Мусо орқали берган Тавротга биз амал қилиб яшаймиз. Эгамиз — Раббимизнинг амрларига, қонун–қоидаларига ва фармонларига риоя қиламиз.
30
Биз маҳаллий халқлар билан қуда–андачилик қилмаймиз.
31
Агар маҳаллий одамлар Шаббат куни ёки бошқа бирор муқаддас кунда сотиш учун дон ёки ҳар хил мол олиб келишса, улардан ҳеч нарса сотиб олмаймиз. Биз ҳар еттинчи йили ерга ишлов бермасликка ва берган ҳамма қарзларимиздан воз кечиб юборишга ваъда қиламиз.
32
Бундан ташқари, шуни ваъда қиламизки, Худойимизнинг уйидаги сажда маросимлари эҳтиёжлари учун ҳар йили бир мисқол кумушни топширамиз.
33
Бу пуллар қуйидаги нарсалар учун сарф қилинади: муқаддас нонлар учун, кундалик дон назрлари учун, кундалик куйдириладиган қурбонликлар учун, Шаббат кунида, янги ой шодиёнасида, ҳар йили ўтказиладиган байрамларда келтириладиган қурбонликлар, назрлар ва бошқа эҳсонлар учун, Исроил халқини поклаганда қилинадиган гуноҳ қурбонликлари учун, Худойимизнинг уйида қилинадиган бошқа сарф–харажатлар учун.
34
Биз қуръа ташлаб, руҳонийлар, левилар ва халқнинг ҳар бир хонадони қай вақтда Худонинг уйи учун ўтин олиб келишлари кераклигини аниқлаб олдик. Сўнг шундай ваъда бердик: биз ҳар йили белгиланган пайтда ўтин олиб келамиз. Шу йўл билан Тавротда, Эгамиз Худонингқурбонгоҳида доимо олов ёниб турсин, деб ёзилган амрни бажарамиз.
35
Биз ҳар йили еримизнинг биринчи ҳосилини ва ҳамма мевали дарахтларимизнинг биринчи ҳосилини Эгамизнинг уйига олиб келамиз, деб ваъда қиламиз.
36
Шунингдек, Тавротда ёзилганига мувофиқ, тўнғич ўғилларимизни, мол–қўйларимизнинг биринчи туғилганларини Худойимизга бағишлаймиз, деб ваъда қиламиз. Биз уларни Худойимизнинг уйида ўз вазифасини ўтаётган руҳонийларга олиб келамиз.
37
Руҳонийларга аталган маҳсулотларни Худойимизнинг уйидаги омборхоналарга олиб келамиз. Унимизнинг ва бошқа дон маҳсулотларимизнинг аълосини, меваларимизнинг аълосини, янги шароб ва зайтун мойимизнинг аълосини омборхоналарга олиб келамиз. Биз еримизнинг ҳосилидан левиларга ушр беришга ваъда қиламиз. Деҳқончилик билан машғул ҳамма шаҳарларимиздан левилар улуш йиғадилар.
38
Левилар ушрни олаётганларида, Ҳорун наслидан бўлган руҳоний уларнинг ёнида бўлади. Левилар ушрнинг ўндан бирини Худойимизнинг уйига олиб келиб, омборхоналарга жойлаштирадилар.
39
Хуллас, Исроил халқи ва левилар эҳсон қилган дон, шароб ва зайтунмойларини Маъбаддаги омборларга олиб келишади. Бу омборхоналар вазифасини ўтаётган руҳонийлар, дарвозабонлар ва қўшиқчиларнинг хоналари ёнида жойлашган бўлиб, у ерда Маъбад буюмлари ҳам сақланади. Биз Худойимизнинг уйини қаровсиз қолдирмаймиз, деб ваъда берамиз.”
← Chapter 9
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 11 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13