bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Nehemiah 7
Nehemiah 7
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 6
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 8 →
1
Девор қурилиб, мен дарвозаларнинг қанотларини ўрнаттириб бўлганимдан кейин, Маъбад дарвозабонлари, қўшиқчилар ва левилар тайинланди.
2
Мен укам Хонинни ва қалъа қўмондони Ханониёни Қуддус устидан ҳокимлар қилиб тайинладим. Ханониё содиқ одам бўлиб, бошқаларга қараганда Худодан қўрқарди.
3
Мен уларга шундай деб айтдим: “Кун иссиқ пайтида Қуддус дарвозаларини очиқ қолдирманглар. Ўша пайтда навбатчиликда турган соқчилар дарвозаларни беркитиб, қулфлаб қўйсинлар. Қуддус аҳолиси орасидан ҳам қўриқчиларни тайинланглар. Уларнинг баъзилари махсус жойларни, бошқалари эса ўзларининг уйлари атрофини қўриқлашсин.”
4
Қуддус кенг, катта шаҳар эди. Лекин шаҳарда кўп одам яшамас, ҳали уйлар кўп қурилмаган эди.
5
Шунда йўлбошчиларни, амалдорларни ва халқни тўплаб, уруғлари бўйича рўйхат тузишни Худойим кўнглимга солди. Мен Яҳудога асирликдан биринчи бўлиб қайтиб келганларнинг насабномаси рўйхатини топдим. Насабнома китобида қуйидагилар ёзилган эди:
6
null
7
Бобил шоҳи Навухадназар асир қилиб олиб кетган яҳудийларнинг бир қисми Қуддусга ва Яҳудо юртидаги ўзларининг шаҳарларига қайтиб келиб, ўрнашдилар. Улар Зарубабел, Ёшуа, Нахимиё, Озариё, Рамиё, Нахамонах, Мордахай, Билшон, Миспар, Биғвай, Нихум ва Банах бошчилигида қайтиб келган эдилар. Асирликдан қайтиб келган Исроил эркакларининг сони қуйидагича эди:
8
Парўш уруғидан — 2172 та эркак.
9
Шафатиё уруғидан — 372 та эркак.
10
Орах уруғидан — 652 та эркак.
11
Пахатмўаб, яъни Eшува ҳамда Йўаб уруғларидан — 2818 та эркак.
12
Элам уруғидан — 1254 та эркак.
13
Затту уруғидан — 845 та эркак.
14
Заккай уруғидан — 760 та эркак.
15
Биннуй уруғидан — 648 та эркак.
16
Бўвай уруғидан — 628 та эркак.
17
Озгад уруғидан — 2322 та эркак.
18
Одонихам уруғидан — 667 та эркак.
19
Биғвай уруғидан — 2067 та эркак.
20
Адин уруғидан — 655 та эркак.
21
Отер, яъни Ҳизқиё уруғидан — 98 та эркак.
22
Хашум уруғидан — 328 та эркак.
23
Безай уруғидан — 324 та эркак.
24
Хориф уруғидан — 112 та эркак.
25
Гивон уруғидан — 95 та эркак.
26
Байтлаҳмлик ва Натуфолик — 188 та эркак.
27
Онотўтлик — 128 та эркак.
28
Байт–Озмобитлик — 42 та эркак.
29
Хират–Ёримлик, Хафиралик ва Берўтлик — 743 та эркак.
30
Рамалик ва Ғиболик — 621 та эркак.
31
Михмашлик — 122 та эркак.
32
Байтиллик ва Айлик — 223 та эркак.
33
Наволик — 52 та эркак.
34
Эламлик — 1254 та эркак.
35
Харимлик — 320 та эркак.
36
Ерихолик — 345 та эркак.
37
Лўдлик, Ҳодидлик ва Онўлик — 721 та эркак.
38
Санолик — 3.930 та эркак.
39
Асирликдан қайтиб келган руҳонийларнинг сони қуйидагича эди: Ёшуа наслидан, аниқроғи Ёдиё уруғидан — 973 та эркак.
40
Иммар уруғидан — 1052 та эркак.
41
Пашхур уруғидан — 1247 та эркак.
42
Харим уруғидан — 1017 та эркак.
43
Асирликдан қайтиб келган левилар уруғларининг сони қуйидагича эди: Хўдаво наслидан бўлган Ешува, аниқроғи Кадмил уруғидан — 74 та эркак.
44
Осиф уруғидан бўлган қўшиқчилар — 148 та эркак.
45
Шаллум, Отер, Талмўн, Оққув, Хатита ва Шўвай уруғларидан бўлган Маъбад дарвозабонлари — 138 та эркак.
46
Асирликдан қайтиб келган Маъбад хизматкорларининг уруғлари қуйидагилар эди: Зихо, Хасуфа, Таббайўт,
47
Керош, Сиё, Падўн,
48
Лавон, Хагава, Шалмай,
49
Ханон, Гиддол, Гахар,
50
Раё, Ратан, Накудо,
51
Ғаззом, Уззо, Посиёх,
52
Бесай, Муним, Нафусим,
53
Бобуҳ, Хакуфа, Хорхур,
54
Базулaт, Махидо, Харша,
55
Боркис, Сисаро, Тамах,
56
Назиё, Хатифа.
57
Сулаймон қаролларининг асирликдан қайтиб келган уруғлари қуйидагилар эди: Сўтай, Сўфарат, Паридах,
58
Ялох, Дархун, Гиддол,
59
Шафатиё, Хаттил, Пахаратҳаззавойим, Омон.
60
Маъбад хизматкорлари ва Сулаймоннинг қароллари уруғларидан бўлганларнинг жами 392 киши эди.
61
Қуйидагилар Тел–Малах, Тел–Харша, Харуб, Адўн ва Иммар шаҳарларидан келган эдилар, лекин ўзларининг уруғбошиси Исроил наслига мансублигини исботлай олмасдилар:
62
Далоё, Тўвиё ва Накудо уруғлари — 642 киши.
63
null
64
Қуйидаги руҳонийлар уруғлари ўз насабномасини топа олмадилар: Хаваё, Хаккўз ва Борзулай уруғлари (Борзулайнинг бобоси Гиладлик Борзулай деган одамнинг қизига уйланган бўлиб, бу уруғ ўша аёлнинг уруғи номи билан юритилар эди.) Шу сабабдан улар хизмат қилишга нопок ҳисобланиб, руҳонийликка қабул қилинмадилар.
65
Яҳудо ҳокими уларга шундай деди: “Бирорта руҳоний Худодан Урим ва Туммим орқали руҳоний эканлигингизни сўраб, тасдиқламагунча, сизлар назрларнинг руҳонийларга тегишли улушидан тановул қилмайсизлар.”
66
Бу жамоа жами 42.360 кишидан иборат эди.
67
Булардан ташқари, қул ва чўрилари — 7.337 киши, қул ва чўри қўшиқчилар 245 киши эди.
68
Жамоанинг 736 та оти, 245 та хачири,
69
435 та туяси, 6.720 та эшаги бор эди.
70
Баъзи уруғбошилар қурилиш ишлари учун инъомлар бердилар. Ҳоким ҳам хазинага 1000 олтин танга, 50 та тоғорача ва руҳонийлар учун 530 та кўйлак берди.
71
Баъзи уруғбошилар иншоот қурилиши учун хазинага 20.000 олтин танга, 80 пуд кумуш бердилар.
72
Қолган халқ жами 20.000 олтин танга, 75 пуд кумуш ва руҳонийлар учун 67 та кўйлак бердилар.
73
Шундай қилиб, руҳонийлар, левилар, Маъбад дарвозабонлари, қўшиқчилар, Маъбад хизматкорлари ва халқнинг қолганлари ўз шаҳарларига бориб жойлашдилар.
← Chapter 6
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 8 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13