bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Nehemiah 11
Nehemiah 11
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 10
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 12 →
1
Халқ йўлбошчилари Қуддусда ўрнашиб олдилар. Қолган халқ эса қуръа ташлади, чунки ҳар ўнта хондадондан биттаси муқаддас Қуддус шаҳрига кўчиб бориши, қолган тўққизтаси бошқа шаҳарларда қолишлари керак эди.
2
Ўз хоҳиши билан Қуддусга кўчиб бормоқчи бўлганларнинг ҳаммасини халқ дуо қилди.
3
null
4
Шундай қилиб, Исроил халқининг кўпчилиги, руҳонийлар, левилар, Маъбад хизматчилари, Сулаймон қаролларининг авлодлари Яҳудо юртидаги бошқа шаҳарларда, ўзларининг мулкида яшаб қолдилар. Яҳудо ва Бенямин қабилаларидан баъзилари эса Қуддусда қайтадан уй–жой қилдилар. Қуддусда ўрнашиб олган вилоят йўлбошчиларининг рўйхати қуйидагичадир: Яҳудо қабиласидан: Қуддусда Уззиё ўғли Отаёх ўрнашди. Отаёхнинг насабномаси қуйидагича эди: Уззиё — Закариёнинг ўғли, Закариё — Эмориёнинг ўғли, Эмориё — Шафатиёнинг ўғли, Шафатиё — Махалиёлнинг ўғли, Махалиёл Параз наслидан эди.
5
Борух ўғли Масиё ҳам Қуддусда ўрнашди. Масиёнинг насабномаси қуйидагича эди: Борух — Холхозининг ўғли, Холхози — Хазиёнинг ўғли, Хазиё — Одаёнинг ўғли, Одаё — Йўхаривнинг ўғли, Йўхарив — Закариёнинг ўғли, Закариё Шело наслидан эди.
6
Параз наслидан Қуддусда ҳаммаси бўлиб 468 та баҳодир жангчи яшар эди.
7
Бенямин қабиласидан: Қуддусда Машуллом ўғли Саллу ўрнашди. Саллунинг насабномаси қуйидагича эди: Машуллом — Йўаднинг ўғли, Йўад — Подиёнинг ўғли, Подиё — Хулаёнинг ўғли, Хулаё — Масиёнинг ўғли, Масиё — Ихтиёлнинг ўғли, Ихтиёл — Ешаёнинг ўғли.
8
Саллунинг издошлари Габбой ва Саллой ҳам Қуддусда ўрнашдилар. Бенямин наслидан Қуддусда ҳаммаси бўлиб 928 та киши яшар эди.
9
Уларнинг лашкарбошиси Зихри ўғли Йўэл эди, Хассинува ўғли Яҳудо эса Йўэлнинг ўнг қўл ёрдамчиси эди.
10
Руҳонийлардан: Қуддусда Йўхарив ўғли Ёдаё, Ёхин
11
ва олий руҳоний Сараё ўрнашдилар. Сараёнинг насабномаси қуйидагича эди: Сараё — Хилқиёнинг ўғли, Хилқиё — Машулломнинг ўғли, Машуллом — Зодўхнинг ўғли, Зодўх — Маройўтнинг ўғли, Маройўт Охитобнинг ўғли эди.
12
Ёдаё, Ёхин ва Сараёнинг Худо уйида хизмат қиладиган қариндош–уруғлари ҳаммаси бўлиб 822 та киши эди. Ерохам ўғли Одаё ҳам Қуддусда ўрнашиб олди. Унинг насабномаси қуйидагича эди: Ерохам — Палалиёнинг ўғли, Палалиё — Омзининг ўғли, Омзи — Закариёнинг ўғли, Закариё — Пешхурнинг ўғли, Пешхур — Малкиёнинг ўғли.
13
Одаёнинг қариндош–уруғлари орасида ҳаммаси бўлиб 242 та уруғбоши бор эди. Озариёл ўғли Эмашай ҳам Қуддусда ўрнашиб олди. Унинг насабномаси қуйидагича эди: Озариёл — Охзайнинг ўғли, Охзай — Машилламўтнинг ўғли, Машилламўт — Иммарнинг ўғли.
14
Эмашайнинг қариндош–уруғлари орасида ҳаммаси бўлиб 128 та ботир жангчи бор эди. Руҳонийларнинг лашкарбошиси Хагдолим ўғли Забдиёл эди.
15
Левилардан: Қуддусда Хашшуб ўғли Шамаё ўрнашди. Унинг насабномаси қуйидагича эди: Хашшуб — Озрикомнинг ўғли, Озриком — Хашавиёнинг ўғли, Хашавиё — Бўнахнинг ўғли.
16
Левиларнинг йўлбошчиларидан бўлган Шаббатай ва Йўзабад ҳам Қуддусда ўрнашиб олдилар. Уларнинг вазифаси Худонинг уйига қараш ва таъминотини назорат қилиш эди.
17
Миха ўғли Маттаниё ҳам Қуддусда ўрнашиб олди. Унинг насабномаси қуйидагича эди: Миха — Забдининг ўғли, Забди — Осифнинг ўғли. Маттаниё Маъбад қўшиқчиларини ҳамду сано айтишда бошқарар эди. Маттаниёнинг ёрдамчиси Бобуҳё ва Шаммува ўғли Абдах Қуддусда ўрнашиб олдилар. Шаммува ўғли Абдахнинг насабномаси қуйидагича эди: Шаммува — Галолнинг ўғли, Галол — Ёдутуннинг ўғли.
18
Муқаддас шаҳар Қуддусда ҳаммаси бўлиб 284 та леви яшаган эди.
19
Маъбад дарвозабонларидан: Оққув, Талмўн ва уларнинг қариндошлари Қуддусда ўрнашиб олдилар. Улар ҳаммаси бўлиб 172 киши эди.
20
Исроил халқининг, руҳонийларнинг ва левиларнинг қолганлари Яҳудо юртидаги шаҳарларда, ўзларининг мулкида истиқомат қилишарди.
21
Маъбад хизматкорлари эса Қуддусдаги Офел тепалигида истиқомат қилишарди. Зихо ва Гишпо уларнинг устидан назоратчи эдилар.
22
Қуддусдаги левиларнинг назоратчиси Баних ўғли Уззи эди. Унинг насабномаси қуйидагича эди: Баних — Хашавиёнинг ўғли, Хашавиё — Маттаниёнинг ўғли, Маттаниё — Миханинг ўғли, Миха Осиф наслидан эди. Осиф насли Худо уйидаги хизматда қўшиқчилар учун масъул эди.
23
Шоҳ Довуднинг қўшиқчилар тўғрисида чиқарган фармонига кўра, қўшиқчилар ҳар куни моддий томондан таъминланар эди.
24
Машазавил ўғли Патихиё Форс шоҳининг Яҳудодаги вакили бўлиб, Исроил халқига оид ҳамма ишларга масъул эди. Патихиё Яҳудо ўғли Зерах наслидан эди.
25
Халқнинг кўпчилиги бошқа шаҳарларда ва ўша шаҳарлар атрофида яшар эдилар. Яҳудо қабиласидан бўлганлар қуйидаги жойларда истиқомат қилар эдилар: Хират–Арба шаҳрида ва унинг атрофидаги қишлоқларда, Дибон шаҳрида ва унинг атрофидаги қишлоқларда, Ёхавзол шаҳрида ва унинг атрофидаги қишлоқларда,
26
Ешува, Мўлодах, Байт–Палат ва
27
Хазор–Шувол шаҳарларида, Бэршэва шаҳрида ва унинг атрофидаги қишлоқларда,
28
Зихлах шаҳрида, Махуно шаҳрида ва унинг атрофидаги қишлоқларда,
29
Эн–Риммон, Зорох, Ярмут,
30
Зонўвах, Адуллам шаҳарларида ва уларнинг атрофидаги қишлоқларда, Лахиш шаҳрида ва унинг атрофидаги далаларда, Озикаҳ шаҳрида ва унинг атрофидаги қишлоқларда. Яҳудо қабиласи яшаган бу ерлар жанубдаги Бэршэвадан то шимолдаги Хиннум сойлигигача чўзилган эди.
31
Бенямин қабиласидан бўлганлар қуйидаги жойларда истиқомат қилар эдилар: Ғибо, Михмаш ва Оя шаҳарларида, Байтил шаҳрида ва унинг атрофидаги қишлоқларда,
32
Онотўт, Нав, Онониёҳ,
33
Хазор, Рама, Гитайим,
34
Ҳодид, Завўм, Наваллот,
35
Лўд, Онў шаҳарларида ва Ҳунармандлар водийсида.
36
Яҳудо қабиласининг ҳудудида яшаган баъзи леви гуруҳлари ҳам Бенямин қабиласи орасида истиқомат қилиш учун юборилган эди.
← Chapter 10
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 12 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13