bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
1 Kings 14
1 Kings 14
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 13
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 15 →
1
Ўша пайтда шоҳ Ерибомнинг ўғли Абиё касал бўлиб қолди.
2
Ерибом хотинига: — Қани, тур, кийимларингни ўзгартир, токи менинг хотиним эканлигингни ҳеч ким билиб қолмасин, — деди. — Шилўга жўна. Пайғамбар Охиё ўша ерда. Исроил халқининг шоҳи бўлишим ҳақида у башорат қилган эди.
3
Ўнта нон, бир нечта кулча, бир хумча асал олиб, пайғамбар Охиёнинг ҳузурига бор. Ўғлимизга нима бўлишини у сенга айтади.
4
Хотини Ерибом айтганидай қилди, ўрнидан туриб, Шилўга йўл олди. Охиёнинг уйига етиб ҳам келди. Охиё қартайганидан кўзлари кўрмайдиган бўлиб қолган эди.
5
Эгамиз Охиёга деди: — Ана, Ерибомнинг хотини келяпти, қара, қиёфасини ўзгартириб олган, ўғли касал, унга нима бўлади — шуни сендан сўрамоқчи. Унга шундай–шундай деб айт.
6
Ерибомнинг хотини эшикни очиб, остона ҳатлаши биланоқ, Охиё унинг қадам товушларини эшитди. Шу заҳоти Охиё аёлга деди: — Кел, Ерибомнинг хотини, ичкари кир. Мени биров таниб қолмасин, деб бошқача кийиниб олибсанми?! Аммо сенга совуқ хабарларим бор.
7
Изингга қайтиб бор, Ерибомга шу гапларни етказ: “Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: сени халқинг орасидан юксалтириб, халқим Исроил устидан ҳукмдор қилдим.
8
Шоҳликни Довуд хонадонидан тортиб олиб, сенга бердим. Бироқ сен қулим Довудга ўхшаган бўлмадинг. У менинг амрларимга риоя қилиб, бутун қалби билан Менга эргашар, олдимда тўғри ишларнигина қиларди.
9
Сен ўзингдан олдин ўтганларнинг ҳаммасидан ҳам кўп ёмон ишлар қилдинг. Ўзинг учун бошқа худоларнинг тасвирларини ясаб, Мени ғазаблантирдинг. Мендан юз ўгирдинг.
10
Ана шу қилмишларинг эвазига хонадонингга бало–офат келтираман. Хоҳ қул бўлсин, ҳоҳ озод бўлсин, Исроилдаги ҳар бир эркак уруғингни қириб юбораман. Хонадонингни, худди супуриндини қиртишлаб улоқтиргандай, илдизидан қуритиб ташлайман.
11
Шаҳарда вафот этган оиланг аъзоси кўппакларга ем бўлар, қирда вафот этгани кўкдаги қушларга ем бўлар. Зотан, бу сўзларни Эгамиз айтган.”
12
Энди ўрнингдан тур, уйингга жўна. Шаҳарга қадам қўйишинг биланоқ, боланг нобуд бўлади.
13
Бутун Исроил халқи болангни дафн қилади, унга аза тутади. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз Ерибом хонадонидан фақат шу боланигина хуш кўрди. Ерибом хонадонидан қабрга кирадигани фақат шу боладир.
14
Шундан кейин Эгамиз Ўзи учун Исроил устига бир шоҳ қўяди. У шоҳ Ерибом хонадонини ўша куни — ўша заҳотиёқ қириб битиради.
15
Эгамиз Исроил халқини шундай урадики, Исроил сув ичида ўсган қамишга ўхшаб титрайди. Эгамиз Исроил халқини ота–бобосига берган бу ҳосилдор юртдан юлиб олиб, Фурот дарёсининг нариги томонига сочиб юборарди. Чунки бу халқ Ашерага атаб устунлар ясаб, Эгамизни ғазаблантирди.
16
Ерибом гуноҳ қилди, Исроил халқини ҳам гуноҳга ботирди, шунинг учун Эгамиз Исроилни тарк этади.”
17
Ерибомнинг хотини ўрнидан туриб, уйига жўнади. У Тирзага етиб келиб, уйининг остонасидан ҳатлаши биланоқ, боласи жон берди.
18
Эгамизнинг ўз қули Охиё пайғамбар орқали айтган сўзлари бажо бўлди, бутун Исроил халқи болани дафн қилиб, унга аза тутдилар.
19
Ерибомнинг бошқа ишлари — қандай жанг қилгани, қай тарзда ҳукмронлик қилгани — ҳаммаси “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.
20
Ерибом йигирма икки йил шоҳ бўлди. У ҳам оламдан ўтди. Ўрнига ўғли Надов шоҳ бўлди.
21
Сулаймоннинг ўғли Рахабом эса Яҳудода ҳукмронлик қилди. У тахтга ўтирган пайтда қирқ бир ёшда эди. Онаси Оммонлик бўлиб, исми Намах эди. Рахабом Қуддусда ўн етти йил шоҳлик қилди. Эгамиз ҳамма Исроил қабилаларининг шаҳарлари орасидан Қуддус шаҳрини Ўзи улуғланиши учун танлаб олган эди.
22
Яҳудо халқи ҳам Эгамиз олдида қабиҳликлар қилиб, гуноҳ ишлари билан Худони ота–боболаридан ҳам қаттиқроқ ғазаблантирди.
23
Улар ҳар бир тепалик жойда, ҳар бир яшил дарахт остида ўзларига саждагоҳлар, бутсимон тошлар, Ашеранинг устунларини ясадилар.
24
Бу юртдаги саждагоҳларда фаҳшбозлар ҳам бор эди. Улар шунчалик кўп қабиҳ ишлар қилдиларки, уларнинг қилмишлари Канъон юртидан Эгамиз қувиб юборган ҳамма халқларнинг жирканч ишларига баробар эди.
25
Рахабом шоҳлигининг бешинчи йилида Миср шоҳи Шишах Қуддусга бостириб келди.
26
У Эгамизнинг уйидаги ва саройдаги хазиналарни тортиб олди, қўлига нима илинса, ҳаммасини олди. Сулаймон ясаттирган олтин қалқонларни ҳам олди.
27
Шоҳ Рахабом олтин қалқонлар ўрнига бронза қалқонлар ясатди ва уларни шоҳ саройи дарвозасини қўриқлайдиган соқчилар бошлиқлари қўлига берди.
28
Шоҳ Эгамизнинг уйига кирганда, соқчилар қалқонларни кўтариб боришар, кейин эса қалқонларни жойига элтиб қўйишарди.
29
Рахабомнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.
30
Рахабом билан Ерибом бутун умри давомида уришиб келдилар.
31
Ниҳоят, Рахабом ҳам оламдан ўтиб, Довуд қалъасида ота–боболари ёнига дафн қилинди. Онаси Оммонлик бўлиб, исми Намах эди. Рахабомнинг ўрнига ўғли Абиё шоҳ бўлди.
← Chapter 13
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 15 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22