bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
1 Kings 19
1 Kings 19
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 18
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 20 →
1
Ахаб Илёс қилган ҳамма ишларни, барча пайғамбарларни қандай қилиб қиличдан ўтказганини Изабелга айтиб берди.
2
Изабел Илёсга чопар орқали шу хабарни етказди: “Пайғамбарларнинг жонини қандай олган бўлсанг, эртага шу вақтда мен ҳам сенинг жонингни олмасам, худолар мени ҳар қандай жазога мубтало қилсин, ундан ҳам баттарроғига дучор қилсин.”
3
Илёс бу хабарни эшитди–ю, ўрнидан туриб, жонини қутқариш умидида Яҳудонинг Бэршэва шаҳри томон йўл олди. Хизматкорини ўша шаҳарда қолдириб,
4
ёлғиз ўзи чўлда бир кун йўл юрди. Ниҳоят, бир юлғун дарахти остига келиб ўтирди. Ўзига ўзи ўлим тилаб: — Етар, эй, Эгам! — деб хитоб қилди у, — энди жонимни олақол. Ахир, ота–боболаримдан менинг ортиқ жойим йўқ.
5
Илёс юлғун остида ётиб ухлаб қолди. Бир пайт фаришта уни туртиб: “Тур, таом еб ол”, — деди.
6
Илёс туриб қараса, бош томонида иссиқ тош устида пишган нон, кўзада сув турибди. У еб–ичиб бўлиб, яна ётди.
7
Эгамизнинг фариштаси иккинчи дафъа қайтиб келди ва Илёсга тегиниб: “Тур, таом еб ол, олдингда ҳали узоқ йўл турибди”, деди.
8
Илёс ўрнидан туриб еб–ичиб олди. Таомнинг қуввати билан қирқ кечаю қирқ кундуз йўл юриб Худонинг тоғи Синайга етиб келди.
9
Илёс Синай тоғидаги бир ғорга кириб, ўша ерда тунади. Бир пайт Эгамиз ундан: “Эй, Илёс, бу ерларда нима қилиб юрибсан?” деб сўради.
10
— Эй, Парвардигори Олам — Эгам, Сен учун кўп жон куйдирган эдим, — деди Илёс. — Чунки Исроил халқи Сен билан қилган аҳддан қайтди, қурбонгоҳларингни бузди, пайғамбарларингни қиличдан ўтказди. Эй, Эгам, Сенинг пайғамбарларингдан ёлғиз мен қолдим, холос. Энди жонимни олиш учун мени ҳам қидириб юрибдилар.
11
— Чиқ, тоғда Менинг рўпарамда тур, ёнингдан ўтаман, — деди Эгамиз унга. Эгамиз ўтганда, қудратли бўрон тоғларни ёриб, қояларни парча–парча қилиб ташлади, лекин Эгамиз бўрон ичида эмасди. Шамолдан сўнг зилзила бўлди, лекин Эгамиз зилзилада ҳам эмасди.
12
Зилзиладан сўнг эса аланга кўтарилди. Бироқ Эгамиз аланга ичида ҳам эмас экан. Алангадан кейин эса майин шабада товуши эшитилди.
13
Илёс бу товушни эшитиб, юзини чакмони билан беркитиб олди. Ташқарига чиқиб, ғорнинг оғзида турди. Шунда яна: “Илёс, бу ерда нима қилиб турибсан?” деган садо келди.
14
— Эй, Парвардигори Олам — Эгам, мен Сен учун кўп жон куйдирган эдим, — деди Илёс. — Исроил халқи Сен билан қилган аҳддан қайтди, қурбонгоҳларингни бузди, пайғамбарларингни қиличдан ўтказди. Эгамнинг пайғамбарларидан ёлғиз мен қолдим, холос. Энди жонимни олиш учун мени ҳам қидириб юрибдилар.
15
Эгамиз унга айтди: — Сен келган йўлингдан орқага қайт. Дамашқ яқинидаги саҳрога бор. У ерга борганингдан кейин, Хазайилнинг бошига мой сурт, у Орам юртининг шоҳи бўлсин.
16
Нимши ўғли Ёҳунинг бошига ҳам мой сурт, у Исроилнинг шоҳи бўлсин. Овил–Махлалик Шофот ўғли Элишайнинг бошига ҳам мой сурт, у сенинг ўрнингга пайғамбар бўлади.
17
Хазайилнинг қиличидан қочиб қутулганни Ёҳу ўлдиради, Ёҳунинг қиличидан қочиб қутулганни Элишай ўлдиради.
18
Мен Исроил халқидан етти минг одамни қолдираман, улар Баал олдида тиз чўкмаган, бирортаси ҳам Баални ўпмаган.
19
Илёс у ердан кетиб, Шофот ўғли Элишайни топди. У ўн икки жуфт ҳўкиз билан ер ҳайдаётганларнинг орасида ўн иккинчи жуфт ҳўкизни ҳайдаётган эди. Илёс Элишайнинг ёнидан ўтаётиб, чакмонини унинг устига ташлади.
20
Элишай ҳўкизларини қолдириб, Илёснинг орқасидан югуриб борди. — Ижозат бер, бориб, ота–онамни ўпиб хайрлашиб келай, кейин орқангдан етиб бораман, — деди у Илёсга. Илёс Элишайга деди: — Бор, лекин мен сенга қилганимни ўйлаб кўр!
21
Элишай Илёснинг ёнидан қайтиб бориб, бир жуфт ҳўкизни сўйди. Омоч–бўйинтуруқларини ёқиб, ҳўкизларнинг гўштини пишириб, одамларга берди. Одамлар гўштни еб бўлгач, Элишай Илёснинг ортидан жўнади ва унга хизмат қила бошлади.
← Chapter 18
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 20 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22