bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
1 Kings 15
1 Kings 15
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 14
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 16 →
1
Исроил шоҳи Ерибом ҳукмронлик қилаётганига ўн саккиз йил бўлганда, Абиё Яҳудога шоҳ бўлди.
2
У Қуддусда уч йил шоҳлик қилди. Онасининг исми Махо бўлиб, у Абсаломнинг қизи эди.
3
Абиё ҳам отасининг илгари қилган гуноҳларини давом эттирди. У ўзининг Эгаси Худога чин дилдан боғланган бобоси Довуд сингари эмас эди.
4
Парвардигор Эгамиз Довуднинг ҳақи–ҳурмати учун Довуддан кейин унинг ўғлини тахтга ўтқазди. Шундай қилиб, Қуддусни мустаҳкам қилиб, шу шаҳарда унга сўнмас бир чироқ берди.
5
Довуд Эгамиз олдида доим тўғри иш қилди. Умрининг охиригача, Хет халқидан бўлган Уриёга қилган номуносиб хатти–ҳаракатини ҳисобга олмаганда, Эгамизнинг амридан зинҳор бўйин товламади.
6
Рахабом билан Ерибом ўртасида бошланган уруш Абиёнинг умри охиригача давом этди.
7
Абиёнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзиб қолдирилган. Абиё билан Ерибом ўртасида уруш муттасил давом этган эди.
8
Абиё оламдан ўтди. Уни Довуд қалъасида ота–боболари ёнига дафн қилдилар, унинг ўрнига ўғли Осо шоҳ бўлди.
9
Ерибом Исроилга ҳукмронлик қилаётганига йигирма йил бўлганда, Осо Яҳудо ҳукмдори бўлди.
10
У Қуддусда қирқ бир йил шоҳлик қилди. Бувисининг исми Махо бўлиб, у Абсаломнинг қизи эди.
11
Осо, бобоси Довуд каби, Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди.
12
Саждагоҳлардаги фаҳшбозларни бу юртдан қувди. Ота–боболари ясаган ҳамма бутларни йўқ қилди.
13
Бувиси Махо Ашеранинг макруҳ тасвирини ясатган эди, шунинг учун бувисини ҳам маликалик мартабасидан маҳрум қилди. Осо бувиси ясаган бутни ёриб, Қидрон сойлигида ёқиб юборди.
14
Осо саждагоҳларни йўқ қила олмаган бўлса–да, умр бўйи Эгамизга чин кўнгилдан боғланди.
15
Отаси назр этган нарсаларни ҳам, ўзи назр этган нарсаларни — олтин, кумушларни, идишларни ҳам Эгамизнинг уйига олиб келди.
16
Осо билан Исроил шоҳи Башо умрларининг охиригача бир–бирлари билан уришиб ўтдилар.
17
Исроил шоҳи Башо Яҳудога ҳужум қилди. Одамлар Яҳудо юртига осонликча кириб чиқа олмаслиги учун, у Рама шаҳрини мустаҳкамлади.
18
Осо эса Эгамиз уйининг хазинасида қолган ҳамма олтин ва кумушни ҳамда шоҳ саройи хазиналарини олди. Хазиналарни аъёнлари орқали Орам шоҳи Банҳадад ҳузурига жўнатди. Хезиённинг набираси Банҳадад Тавриммўннинг ўғли эди. Осо Дамашқда ўтирган Банҳададга шу гапларни етказишни буюрди:
19
“Сенинг отанг билан менинг отам ўртасида иттифоқ бўлгани каби, сен билан менинг ўртамда ҳам иттифоқ бўлсин. Сенга ҳадя қилиб кумуш ва олтин бериб юборяпман. Исроил шоҳи Башо билан иттифоқ тузган эдинг, энди ўшани бекор қил, токи у рўпарамдан даф бўлсин.”
20
Банҳадад шоҳ Осонинг таклифини қабул қилди, лашкарбошиларига: “Исроил шаҳарларига ҳужум қилинглар”, деб уларни ўша ёққа юборди. Улар Ийхон, Дан, Овил–Байт–Махо шаҳарларини, бутун Нафтали ерлари билан бирга Жалила кўли атрофларини босиб олдилар.
21
Башо бу воқеани эшитгач, Рамани мустаҳкамлаш фикридан воз кечиб, Тирзага қайтиб келди.
22
Шоҳ Осо Яҳудо халқининг биттасини ҳам қолдирмай чақирди. Уларга Рама шаҳрини мустаҳкамлашда Башо ишлатган тош ва ёғочларни ташиттирди. Осо ўша тош ва ёғочлар билан Бенямин ерларидаги Ғибо ҳамда Миспах шаҳарларини мустаҳкамлади.
23
Осонинг бошқа ишлари, каҳрамонликлари, бутун фаолияти, мустаҳкам қилган шаҳарлари ҳақида “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзиб қолдирилган. У ҳам кексайиб, оёқлари оғрийдиган бўлиб қолди.
24
Ниҳоят, Осо оламдан ўтиб, бобоси Довуднинг қалъасида ота–боболари ёнига дафн қилинди. Ўрнига ўғли Ёҳушафат шоҳ бўлди.
25
Осо Яҳудода шоҳлик қилаётганига икки йил бўлганда, Надов Исроил шоҳи бўлди ва икки йил ҳукмронлик қилди. Надов Ерибомнинг ўғли эди.
26
У ҳам Эгамиз олдида қабиҳликлар қилди. Исроилни гуноҳга ботирган отасидан намуна олди.
27
Иссахор хонадонидан Охиё ўғли Башо Надовга қарши суиқасд уюштириб, Филистларнинг Гибитон шаҳрида уни ўлдирди. Ўшанда Надов ва бутун Исроил лашкари Гибитон шаҳрини қамал қилиб турган эди.
28
Осо Яҳудода учинчи йили шоҳлик қилаётганда, Башо Надовни ўлдирди. Башо Надовнинг ўрнига шоҳ бўлди.
29
У шоҳ бўлгандан кейин Ерибомнинг бутун оиласини битта қўймай қириб ташлади. Шундай қилиб, Эгамизнинг ўз қули, Шилўлик Охиё орқали айтган сўзлари бажо бўлди.
30
Ерибомнинг ўзи ҳам гуноҳ қилиб, Исроил халқини ҳам гуноҳга ботириб, Исроил халқининг Худоси — Эгамизни ғазаблантиргани учун, шу воқеалар юз берди.
31
Надовнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзиб қолдирилган.
32
Осо билан Исроил шоҳи Башо умрларининг охиригача бир–бири билан уришиб ўтдилар.
33
Яҳудо шоҳи Осо шоҳлик қилаётганига уч йил бўлганда, Башо Тирзада бутун Исроил халқи устидан ҳукмдор бўлди ва йигирма тўрт йил шоҳлик қилди.
34
У ҳам Ерибомнинг йўлидан кетиб, Эгамиз олдида қабиҳликлар қилиб, Исроилни гуноҳга ботирди.
← Chapter 14
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 16 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22