bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
1 Kings 4
1 Kings 4
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 3
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 5 →
1
Сулаймон бутун Исроилнинг шоҳи эди.
2
Унинг қўл остидаги аъёнлар қуйидагилар эди: Зодўх ўғли Озариё — руҳоний,
3
Шишонинг ўғиллари Элихорут ва Охиё — котиб, Охилуд ўғли Ёҳушафат — тарихнавис,
4
Ёҳайидо ўғли Бинаё — лашкарбоши, Зодўх билан Абуатар — руҳоний,
5
Натан ўғли Озариё — ҳокимларнинг назоратчиси, Натан ўғли Забуд — руҳоний ва шоҳнинг маслаҳатчиси,
6
Охисар — сарой бошқарувчиси, Абдах ўғли Одонирам — қаролларнинг бошлиғи эди.
7
Сулаймоннинг ўн иккита ҳокими бўлиб, улар Исроил ҳудудларини бошқарар, шоҳни ва шоҳ хонадонини озиқ–овқат билан таъминлардилар. Ҳар биттаси йилига бир ой давомида шоҳ хонадонига озиқ–овқат етказиб бериши шарт эди.
8
Уларнинг исмлари қуйидагича эди: Эфрайим қирларида — Банхур,
9
Мохаз, Шалбим, Байт–Шамаш, Элўн–Байт–Ханон деган шаҳарларда — Бандахор,
10
Арбўт ва Сўхў шаҳарларида, бутун Хафер ўлкасида — Банхесед,
11
Бутун Нафўт–Дўр деган жойда — Банабунадов (Сулаймоннинг қизи Тўфат Банабунадовнинг хотини эди),
12
Танах ва Махидў шаҳарларида, бутун Байт–Шан ҳудудида — Охилуд ўғли Бано (бу жой Йизрил этагидаги Зоратон шаҳридан Овил–Махла шаҳригача ва Ёхмаём шаҳрининг нариги томонига қадар бўлган ерлардир),
13
Гиладдаги Рамўт шаҳрида — Бангебер, шунингдек, Манаше ўғли Ёвир уруғига қарашли Гилад ўлкасидаги қишлоқлар, Башан ўлкасидаги Аргоб ҳудуди, девор билан ўралган ва дарвозаси бронза тамба билан мустаҳкамланган олтмишта катта шаҳар ҳам унга қарарди.
14
Моханайим ерларида — Иддо ўғли Охинадов,
15
Нафтали ҳудудида — Охимас (у Сулаймоннинг қизи Босиматга уйланган эди),
16
Ошер ҳудудида ва Болўт шаҳрида — Хушай ўғли Бано,
17
Иссахор ерларида — Парувах ўғли Ёҳушафат,
18
Бенямин ерларида — Эла ўғли Шимах,
19
Гилад ўлкасида — Ури ўғли Гебер. Бу юртда Сихўн — Амор халқининг шоҳи, Ўг — Башан шоҳи бўлган эди. Яҳудо юртининг ўз ҳукмдори бор эди.
20
Яҳудо ва Исроил халқи шу қадар кўп эдики, гўё денгиз қирғоғидаги қумни эслатарди. Улар еб–ичиб, хурсандчилик билан яшашарди.
21
Сулаймон Фурот дарёсидан Филистлар ерига ва Миср чегараларига қадар бўлган ҳамма ўлкаларда шоҳлик қиларди. Бу ўлкалардаги халқлар Сулаймонга ўлпон тўлаб, умр бўйи унга тобе бўлдилар.
22
Сулаймон хонадонининг бир кунлик озиғи қуйидагича эди: 300 тоғора сифатли ун ва 600 тоғора кепакли ун,
23
оғилхонада боқилган семиз молдан 10та ва яйловда боқилган буқадан 20та мол, 100та қўй, булардан ташқари, буғулар, кийиклар, оҳулар, семиз паррандалар.
24
Фурот дарёсининг ғарбидаги Тифсахдан Ғазо шаҳрига қадар бўлган ўлкаларда, дарёнинг ғарб томонидаги ҳамма шоҳлар устидан Сулаймон ҳукмрон эди. Атрофдаги ҳамма юртлар билан алоқаси яхши эди.
25
Сулаймон ҳаётлигида Дандан Бэршэвага қадар бўлган Яҳудо ва Исроил юртидаги ҳар бир одам ўз узумзорида, ўз анжир дарахти остида тинчгина умр кечирарди.
26
Сулаймоннинг отхоналарида жанг аравалари учун тўрт минг оти, ўн икки минг учқур отлари бор эди.
27
Ўша ўн икки ҳокимнинг ҳар бири шоҳ Сулаймонни, шоҳ Сулаймоннинг дастурхонидан таом ейдиганларнинг ҳаммасини белгиланган ойда озиқ–овқат билан таъминларди, бирорта ҳам камчиликка йўл қўйишмасди.
28
Ҳар бири ўзининг навбати келганда шоҳ тайинлаган ерга жанг араваларининг отлари ва бошқа отлар учун арпа, сомон ҳам олиб келишарди.
29
Шундай қилиб, Худо Сулаймонга денгиз қирғоғидаги қум каби чексиз–чегарасиз донолик, идрок, тенгсиз ақл берди.
30
Сулаймоннинг донолиги бутун шарқ халқларининг донолигидан, бутун Миср халқининг донолигидан ҳам ортиқ эди.
31
У ҳамма инсонлардан, Зерах уруғидан бўлган Этхандан, Мохул ўғиллари Хаман, Қолкўл, Дардахдан ҳам доно эди. Атрофдаги ҳамма халқлар орасида унинг донғи кетган эди.
32
У 3000 матал, 1005та қўшиқлар ижро этди.
33
У Лубнондаги садр дарахтидан тортиб деворда ўсган иссопгача, қўйингки, жамики дов–дарахтлар, ҳайвонлар, қушлар, судралиб юрувчилар, балиқлар ҳақида сўз юритарди.
34
Дунёдаги ҳамма шоҳлар Сулаймоннинг донолигидан баҳраманд бўлгани унинг олдига одамларини юборарди. Ҳамма халқлардан одамлар келиб, Сулаймоннинг доно сўзларини эшитардилар.
← Chapter 3
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 5 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22