bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Leviticus 10
Leviticus 10
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 9
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 11 →
1
Ҳоруннинг ўғиллари Надов ва Абиҳу ўз оташкуракларини олиб, ичига чўғ солдилар, чўғ устига хушбўй тутатқи ташладилар. Улар Эгамиз амр этмаган бегона оловни Унинг ҳузурига олиб кирдилар.
2
Тўсатдан Эгамизнинг ҳузуридан олов отилиб чиқиб, уларни куйдириб ташлади. Иккови ҳам ўша ерда, Эгамизнинг ҳузурида ҳалок бўлдилар.
3
Шунда Мусо Ҳорунга деди: — Эгамизнинг, “Ёнимда бўлганлар орқали Мен муқаддаслигимни кўрсатаман, бутун халқ олдида улуғланаман”, деб айтгани мана шудир. Ҳорун индамади.
4
Мусо Ҳоруннинг амакиси Узиёл ўғиллари Мишаил ва Элзафанни чақиртириб, уларга деди: “Боринглар, қариндошларингизнинг жасадларини Муқаддас чодирининг олдидан олиб кетиб, қароргоҳнинг ташқарисига олиб чиқинглар.”
5
Мишаил ва Элзафан Мусонинг айтганини қилиб, қариндошларининг жасадларини кўйлакларидан ушлаб, қароргоҳ ташқарисига олиб чиқдилар.
6
Сўнг Мусо Ҳорунга ва унинг ўғиллари Элазар билан Итамарга айтди: “Қайғудан сочингизни тўзманглар, либосларингизни йиртманглар, акс ҳолда сизлар ҳам нобуд бўласизлар ва бутун жамоа Худонинг ғазабига учрайди. Аммо қариндошларингиз, бутун Исроил хонадони Эгамиз куйдириб нобуд қилган Надов ва Абиҳу учун аза тутишлари мумкин.
7
Учрашув чодирига кираверишдан нарига жилманг. Акс ҳолда нобуд бўласизлар. Сизнинг устингизга Эгамизнинг муқаддас қиладиган мойи суртилгандир.” Улар Мусонинг айтгани бўйича иш тутдилар.
8
Эгамиз Ҳорунга деди:
9
“Сен ва ўғилларинг Учрашув чодирига киришдан олдин шароб ёки бошқа ўткир ичимликлар ичманглар. Ичсангиз, нобуд бўласизлар. Бу авлодларингиз оша доимий қонун–қоида бўлсин.
10
Сизлар муқаддас нарсаларни оддий нарсалардан, ҳаромни ҳалолдан ажрата олишларинг шарт.
11
Мен Мусо орқали айтган ҳамма қонунларни Исроил халқига ўргатишларинг лозим.”
12
Мусо Ҳорунга ва унинг омон қолган ўғиллари Элазар билан Итамарга деди: “Эгамизга атаб, оловда куйдириладиган дон назрларнинг ортиб қолганини олиб, хамиртурушсиз нонлар ёпинглар. Бу нонларни қурбонгоҳ ёнида тановул қилинглар, чунки бу назр ғоят муқаддасдир.
13
Эгамизга атаб, оловда куйдириладиган назрлардан сенга ва сенинг ўғилларингга тегадиган улуш мана шудир. Шунинг учун буни муқаддас жойда тановул қилинглар. Эгам менга шуни амр қилди.
14
Юқорига кўтарилган тўш билан назр қилинган сонни эса сен ва сенинг ўғил–қизларинг ҳар қандай ҳалол жойда тановул қилишларинг мумкин. Бу нарсалар Исроил халқининг тинчлик қурбонликларидан сенга ва фарзандларингга улуш қилиб берилгандир.
15
Исроил халқи қурбонликнинг оловда куйдириладиган ёғи билан бирга қурбонликнинг тўши ва сонини олиб келсинлар. Улар тўш ва сонни Эгамизга бағишлаганини кўрсатиш учун юқорига кўтарганларидан кейин, булар сенга ва фарзандларингга берилади. Эгамизнинг амрига кўра, сизларга тегадиган доимий улуш шудир.”
16
Сўнг Мусо гуноҳ қурбонлиги қилинган эчки ҳақида сўради, билсаки, у қурбонлик куйдирилиб бўлибди. Мусо Ҳоруннинг қолган иккала ўғли Элазар билан Итамардан қаттиқ ғазабланиб, уларга деди:
17
— Нимага гуноҳ қурбонлигининг гўштини муқаддас жойда емадинглар?! Бу жуда муқаддас қурбонлик–ку! Ахир, ўша қурбонлик жамоанинг айбини ювишингиз ва Эгамиз олдида уларни гуноҳдан поклашингиз учун сизларга берилган–ку!
18
Бу қурбонликнинг қони Муқаддас хонага олиб кирилмаган. Бундай қурбонликни муқаддас жойда енглар, деб сизларга амр қилмаганмидим?!
19
Шунда Ҳорун Мусога деди: — Мана, бугун ўғилларим Эгамизга гуноҳ қурбонлигини ва куйдириладиган қурбонликни келтирдилар. Аммо шўрим қуриди–ку! Агар бугун гуноҳ қурбонлиги гўштидан еганимда Эгам мендан мамнун бўлармиди?!
20
Мусо бу гапни эшитиб, маъқул топди.
← Chapter 9
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 11 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27