bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Leviticus 23
Leviticus 23
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 22
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 24 →
1
Эгамиз Мусо орқали
2
Исроил халқига қуйидаги қоидаларни берди: Эгамиз белгилаган байрамларни нишонланглар, ўша кунлари муқаддас йиғин эълон қилинглар. Эгамизнинг белгилаган байрамлари қуйидагилардир.
3
Олти кун меҳнат қилинглар, еттинчи куни — Шаббат куни эса тўлиқ дам олинглар. Шу куни муқаддас йиғин бўлсин. Ҳеч қандай иш қилманглар. Ахир, Шаббат куни Эгамизга аталгандир! Қаерда яшашингиздан қатъий назар, шу кунга риоя қилинглар.
4
Эгамиз Шаббат кунидан ташқари бошқа байрамлар ҳам белгилаб берди. Бу байрамларда муқаддас йиғинларни ўз вақтида ўтказинглар.
5
Биринчи ойнинг ўн тўртинчи куни кечқурун Эгамизга Фисиҳ қурбонлигини келтиринглар.
6
Ўша ойнинг ўн бешинчи куни Эгамизнинг хамиртурушсиз нон байрами бўлсин. Етти кун давомида хамиртурушсиз нонлар енглар.
7
Байрамнинг биринчи куни муқаддас йиғин бўлсин. Ҳар кунги ишларингизни қилманглар.
8
Етти кун давомида ҳар куни Эгамизга қурбонлик келтириб, оловда куйдиринглар. Байрамнинг еттинчи куни ҳам муқаддас йиғин ўтказинглар. Ҳар кунги ишларингизни қилманглар.
9
Эгамиз Мусо орқали
10
Исроил халқига шундай деди: “Мен сизларга бераётган юртга кирганингиздан кейин, ҳар йили йиғиштирган ҳосилингизнинг биринчи боғламини руҳонийга олиб келинг.
11
Шаббат кунининг эртасига руҳоний боғламни Мен, Эгангизга бағишлаганини кўрсатиб юқорига кўтарсин, шунда Мен назрингизни қабул қиламан.
12
Ўша куни бир ёшли нуқсонсиз қўзини Менга куйдириладиган қурбонлик қилинг.
13
Қўзи билан бирга зайтун мойи аралаштирилган саккиз коса сифатли унни дон назри қилинг. Оловда куйдирилган бу қурбонликдан Мен, Эгангизга ёқимли ҳид боради. Булар билан бирга шароб назри учун икки коса шаробни келтиринг.
14
Илк ҳосил назрини Менга келтирмагунингизча янги буғдойдан ёпилган нонни, қовурилган буғдой ва буғдой бошоқларини тановул қилманг. Қаерда яшашингиздан қатъий назар, бу сизлар учун авлодларингиз оша доимий қонун–қоида бўлсин.
15
Ҳосилингизнинг биринчи боғламини юқорига кўтариб, Мен, Эгангизга бағишлаган кунингиздан, яъни Шаббатнинг эртаси кунидан бошлаб, еттита тўлиқ ҳафтани сананг.
16
Эллигинчи куни, еттинчи Шаббатдан кейин, Менга янги дон назрини олиб келинг.
17
Қаерда яшашингиздан қатъий назар, юқорига кўтариладиган назр учун икки дона нонни олиб келинг. Нонлар саккиз коса сифатли ундан, хамиртуруш қўшиб ёпилган бўлсин. Булар Менга келтириладиган илк ҳосилингиз назридир.
18
Нон билан бирга еттита бир ёшли нуқсонсиз қўзини, битта буқани ва иккита қўчқорни олиб келинг. Буларни дон ва шароб назрлари билан бирга куйдириладиган қурбонлик қилинг. Оловда куйдирилган бу қурбонликдан Менга ёқимли ҳид боради.
19
Булардан ташқари, битта такани гуноҳ қурбонлиги ва иккита бир ёшли эркак қўзини тинчлик қурбонлиги қилинг.
20
Руҳоний иккита қўзини нонлар билан бирга Менга бағишлаганини кўрсатиш учун юқорига кўтаради. Мен, Эгангиз учун муқаддас бўлган бу назр руҳонийларники бўлсин.
21
Ўша куни муқаддас йиғин эълон қилинглар. Ҳар кунги ишларингизни қилманглар. Қаерда яшашингиздан қатъий назар, бу сизлар учун авлодларингиз оша доимий қонун–қоида бўлсин.
22
Далангиз ҳосилини ўрганингизда даланинг энг четидаги буғдойни ўрманг, ерга тушиб қолган буғдой бошоқларини ҳам терманг. Уларни камбағал ва мусофирларга қолдиринг. Мен Эгангиз Худоман.”
23
Эгамиз Мусо орқали
24
Исроил халқига шундай деди: “Еттинчи ойнинг биринчи кунида тўлиқ дам олинглар. Бу кун карнайларнинг садолари билан нишонланадиган хотира кунидир. Ўша куни муқаддас йиғин ўтказинглар.
25
Ҳар кунги ишларингизни қилманглар. Менга қурбонлик келтириб, оловда куйдиринглар.”
26
Эгамиз Мусога деди:
27
“Еттинчи ойнинг ўнинчи кунида эса Покланиш кунини нишонланглар. Ўша куни муқаддас йиғин бўлсин. Рўза тутиб, Менга қурбонлик келтириб, оловда куйдиринглар.
28
Ўша куни ҳеч қандай иш қилманглар, чунки бу куни гуноҳдан поклаш маросими ўтказилади.
29
Ўша куни рўза тутмаган одам халқ орасидан йўқ қилинсин.
30
Иш қилган одамни ҳам Мен халқ орасидан нобуд қиламан.
31
Ўша куни умуман ҳеч қандай иш қилманг. Қаерда яшашингиздан қатъий назар, бу сизлар учун авлодларингиз оша доимий қонун–қоида бўлсин.
32
Бу куни Шаббат сингари тўлиқ дам олинг. Тўққизинчи куни кечқурундан бошлаб, кейинги куни кечқурунгача рўза тутинг.”
33
Эгамиз Мусо орқали
34
Исроил халқига шундай деди: “Еттинчи ойнинг ўн бешинчи кунидан бошлаб етти кун давомида Менга атаб Чайла байрамини нишонланглар.
35
Байрамнинг биринчи куни муқаддас йиғин қилинглар. Ҳар кунги ишларингизни қилманглар.
36
Етти кун давомида ҳар куни Менга қурбонлик келтириб, оловда куйдиринглар. Саккизинчи куни ҳам муқаддас йиғин қилинглар, Менга қурбонлик келтириб, оловда куйдиринглар. Бу охирги муқаддас йиғин кунидир. Ҳар кунги ишларингизни қилманглар.
37
Мен, Эгангиз, белгилаган байрамлар шулардир. Уларни нишонлаб, муқаддас йиғинлар ўтказинглар. Оловда куйдириладиган ҳамма назрларингизни — куйдириладиган қурбонликларни, дон назрларни, шароб назрларни белгиланган кунларда Менга келтиринглар.
38
Бу байрамларни Менга атаб Шаббат кунлардан ташқари нишонланглар. Байрам кунлари келтирадиган қурбонликларингиз Менга берадиган эҳсонларингиздан, берган ваъдангизга мувофиқ келтирадиган қурбонликларингиздан ва кўнгилдан чиқариб берадиган назрларингиздан ташқари келтирилиши лозим.
39
Далангизнинг ҳосилини йиғиб бўлганингиздан кейин, етти кун давомида Менга атаб Чайла байрамини нишонланглар. Байрам еттинчи ойнинг ўн бешинчи кунида бошлансин. Байрамнинг биринчи ва саккизинчи кунлари тўлиқ дам олинглар.
40
Биринчи куни дарахтларингизнинг энг яхши меваларини териб олинглар, палма дарахтининг шохларини, сув бўйида ўсадиган мажнунтолнинг ва бошқа сербарг дарахтларнинг новдаларини олиб, етти кун давомида Мен, Эгангиз Худонинг олдида хурсандчилик қилинглар.
41
Менга атаб бу байрамни ҳар йили, етти кун давомида нишонланглар. Йилнинг еттинчи ойида нишонланадиган бу байрам сизлар учун авлодларингиз оша доимий қонун–қоида бўлсин.
42
Етти кун давомида чайлаларда яшанглар. Исроил халқига мансуб бўлган ҳар бир киши чайлада яшасин.
43
Токи авлодларингиз Исроил халқини Мисрдан олиб чиққанимда, чайлаларда яшаттирганимни билишсин. Мен Эгангиз Худоман.”
44
Шундай қилиб, Мусо Исроил халқига Эгамизнинг белгиланган байрамларини эълон қилди.
← Chapter 22
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 24 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27