bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Leviticus 19
Leviticus 19
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 18
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 20 →
1
Эгамиз Мусо орқали
2
бутун Исроил жамоасига шундай деди: “Муқаддас бўлинглар, чунки Мен, Эгангиз Худо, муқаддасман.
3
Ҳар бирингиз ота–онангизни ҳурмат қилинг. Шаббат кунларимга риоя қилинг. Зотан Мен Эгангиз Худоман.
4
Бутларга сажда қилманг, ўзларингиз учун бутлар ясаманг. Мен Эгангиз Худоман.”
5
Тинчлик қурбонлигини Менга келтирганингизда қоидаларга риоя қилинг, токи қурбонлигингиз қабул бўлсин.
6
Қурбонликнинг гўштини қурбонлик қилинган куни ёки эртаси куни тановул қилинг. Учинчи куни ортиб қолган гўштни куйдиринг.
7
Борди–ю, қурбонликнинг гўшти учинчи куни ейилса, қурбонлигингиз булғанган ҳисобланиб, қабулга ўтмайди.
8
Ундан еган ҳар бир одам Менинг муқаддас деб билган нарсамни булғагани учун, жазога тортилсин. Бундай одам халқ орасидан йўқ қилинсин.
9
Далангиз ҳосилини ўрганингизда даланинг энг четидаги буғдойни ўрманг, ерга тушиб қолган буғдой бошоқларини ҳам терманг.
10
Узумзорингиз ҳосилини йиққанингиздан кейин, токларда қолиб кетган ва ерга тушиб қолган узум бошларини йиғиб олманг. Уларни камбағал ва мусофирларга қолдиринг. Мен Эгангиз Худоман.
11
Ўғирлик қилманг, алдаманг, бировга ёлғон гапирманг.
12
Менинг номим билан ёлғондакам онт ичманг. Шу орқали Мен, Худойингизни бадном қилманг. Мен Эгангизман.
13
Қўшнингизни товламанг, уни таламанг. Мардикорнинг ҳақини эрталабгача олиб қолманг.
14
Кар одамни қарғаманг. Кўр одамнинг йўлига тўсиқ қўйманг. Мен, Худойингиздан қўрқинг. Мен Эгангизман.
15
Ҳукм чиқарганда ҳақсизлик қилманг. Фақирнинг ёнини босманг, обрўли одамнинг ҳам кўнглига қараб иш тутманг. Қўшнингизни адолат билан ҳукм қилинг.
16
Одамлар орасида қўшнингизни ғийбат қилиб, унинг жонини хавф остига қўйманг. Мен Эгангизман.
17
Дилингизда биродарингизга қарши гина қилманг. Қўшнингизнинг айбини очиқ юзига солинг, шунда сиз унинг айби учун жазога тортилмайсиз.
18
Қасос олманг, юртдошингизга қарши кек сақламанг. Аксинча, ўзгани ўзингизни севгандай севинг. Мен Эгангизман.
19
Қонун–қоидаларимга риоя қилинг. Молингизни бошқа турдаги ҳайвонлар билан чатиштирманг. Далангизга икки хил уруғ сепманг. Устингизга икки хил ипдан тўқилган кийимни кийманг.
20
Агар эркак киши бошқа бировга унаштириб қўйилган чўри билан ётса, у келтирган зарарни тўлаши лозим. Чўри ҳали озодликка чиқарилмагани учун, уларга ўлим жазоси берилмасин.
21
Эркак айб қурбонлиги сифатида бир қўчқорни Учрашув чодири кираверишига олиб келиб, Менга тақдим қилсин.
22
Руҳоний қўчқорни айб қурбонлиги қилиб, ўша одамни Менинг олдимда гуноҳидан покласин. Шунда унинг қилган гуноҳи кечирилади.
23
Сизлар Канъон юртига кириб, турли хил мевали дарахтлар экканингиздан кейин, уч йил давомида уларнинг мевасидан еманг. Уларни ейиш ман этилсин.
24
Tўртинчи йили ҳамма мевалар шукрона назри сифатида Менга бағишлансин.
25
Бешинчи йили эса меваларини ейишингиз мумкин. Шундай қилсангиз, дарахтларингиз серҳосил бўлади. Мен Эгангиз Худоман.
26
Қони чиқарилмаган гўштни еманг. Таъбирчиларга эътиқод қилманг, фол очтирманг.
27
Чаккангиздаги сочларингизни қирманг, соқолингизнинг учини қирқманг.
28
Аза тутганингизда марҳум учун баданингизни кесманг, терингизни тешиб суръат солманг. Зеро, Мен Эгангизман.
29
Қизингизни фоҳишалик қилишига ундаб, уни булғаманг. Токи юрт зинога ботмасин, бузуқлик авж олмасин.
30
Менинг Шаббат кунларимга риоя қилинг, муқаддас маконимни иззат этинг. Мен Эгангизман.
31
Арвоҳ чақирувчиларнинг олдига борманг, фолбинларга маслаҳат солманг. Улар туфайли ўзингизни булғаманг. Мен Эгангиз Худоман.
32
Мўйсафидни кўрганингизда ўрнингиздан туринг, қариянинг ҳурматини жойига қўйинг. Мен, Худойингиздан қўрқинг. Мен Эгангизман.
33
Юртингизда яшаб юрган мусофирга зулм қилманг.
34
Унга ўз юртдошингиздай қаранг. Мусофирни ўзингизни севгандай севинг, чунки сизлар ҳам Миср юртида мусофир эдингизлар. Мен Эгангиз Худоман.
35
Узунликни, оғирликни ва миқдорни ўлчаганда ғирромлик қилманг.
36
Тарозингиз, қадоқ тошларингиз, ўлчов тоғораю косаларингиз тўғри бўлсин. Сизларни Миср юртидан олиб чиққан Эгангиз Худоман.
37
Қонун–қоидаларимнинг ҳаммасини битта қолдирмай бажаринглар. Мен Эгангизман.”
← Chapter 18
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 20 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27