bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Leviticus 9
Leviticus 9
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 8
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 10 →
1
Саккизинчи куни Мусо Ҳорунни, унинг ўғилларини ва Исроил оқсоқолларини чақиртириб келди.
2
У Ҳорунга деди: “Гуноҳ қурбонлиги учун бир нуқсонсиз бузоқни, куйдириладиган қурбонлик учун эса бир нуқсонсиз қўчқорни Эгамизнинг ҳузурига олиб кел.
3
Сўнг Исроил халқига айт, улар ҳам гуноҳ қурбонлиги учун битта такани, куйдириладиган қурбонлик учун бир ёшли нуқсонсиз бузоқни ва бир ёшли нуқсонсиз қўзини,
4
тинчлик қурбонлиги учун битта буқани ва битта қўчқорни олиб келишсин. Улар бу жониворларни Эгамизнинг олдида қурбонлик қилишсин. Булар билан бирга зайтун мойи аралаштирилган дон назрини ҳам келтиришсин. Зотан Эгамиз бугун уларга зоҳир бўлади.”
5
Улар Мусо амр қилган ҳамма нарсани Учрашув чодирининг олдига олиб келишди. Бутун жамоа Эгамиз ҳузурига келиб турди.
6
Мусо деди: “Эгамизнинг берган бу амрини адо этинг, шунда Эгамизнинг улуғворлиги сизларга зоҳир бўлади.”
7
Сўнг у Ҳорунга деди: “Қурбонгоҳнинг олдига бор, ўзингни ва халқни гуноҳдан поклаш учун гуноҳ қурбонлигингни ва куйдириладиган қурбонлигингни келтир. Сўнг халқнинг қурбонликларини адо этиб, уларни гуноҳдан покла. Эгамизнинг амри шудир.”
8
Ҳорун қурбонгоҳ ёнига борди, ўз гуноҳлари учун гуноҳ қурбонлиги сифатида келтирган бузоқни сўйди.
9
Ўғиллари Ҳорунга қурбонликнинг қонидан олиб тутдилар. У бармоғини қонга ботириб, қурбонгоҳнинг шохларига суртиб чиқди, қоннинг қолганини эса қурбонгоҳнинг ёнига тўкди.
10
Сўнг Эгамиз Мусога берган амрга биноан гуноҳ қурбонлигининг ёғини, иккала буйрагини ва жигарнинг аъло қисмини қурбонгоҳ устида куйдирди.
11
Гўшти ва терисини эса қароргоҳдан ташқарига олиб чиқиб куйдириб ташлади.
12
Кейин Ҳорун куйдириладиган қурбонликни сўйди. Ҳоруннинг ўғиллари унга қурбонлик қонидан тутдилар. Ҳорун қонни қурбонгоҳнинг тўртта ён томонига сепиб чиқди.
13
Сўнг ўғиллари куйдириладиган қурбонликнинг бўлаклари ва калласини Ҳорунга бирин–кетин бердилар. Ҳорун буларнинг ҳаммасини қурбонгоҳ устида куйдирди.
14
Сўнг қурбонликнинг ичак–човоқларини ва оёқларини ювиб, куйдирилган қурбонлик устида куйдирди.
15
Кейин Ҳорун халқнинг қурбонликларини келтирди. Ўзининг гуноҳи учун қурбонлик қилгани сингари халқнинг гуноҳи учун ҳам такани сўйиб қурбонлик қилди.
16
Куйдириладиган қурбонликни ҳам олиб келиб, қоидага кўра, адо этди.
17
Сўнг дон назрини келтириб, назрнинг бир ҳовучини қурбонгоҳ устида куйдирди. Булар эрталаб куйдириладиган кундалик назрдан ташқари эди.
18
Ҳорун халқнинг тинчлик қурбонлиги учун келтирган буқа ва қўчқорни сўйди. Унинг ўғиллари тинчлик қурбонлигининг қонидан олиб, Ҳорунга тутдилар. Ҳорун қонни қурбонгоҳнинг тўртта ён томонига сепиб чиқди.
19
Сўнг Ҳоруннинг ўғиллари буқа ва қўчқорнинг ёғини, яъни думбасини, ичакларини қоплаб турган ёғларини, буйраклари ва жигарнинг аъло қисмини
20
тўшлар устига қўйдилар. Ҳорун ёғни қурбонгоҳ устида куйдирди.
21
Мусо амр қилгандай Ҳорун тўшларни ва ўнг сонни Эгамизга бағишлаганини кўрсатиш учун юқорига кўтарди.
22
Шундан кейин Ҳорун қўлларини халқ томон чўзиб уларни дуо қилди. Ҳорун гуноҳ қурбонлигини, куйдириладиган қурбонликни ва тинчлик қурбонлигини адо этгач, қурбонгоҳдан пастга тушди.
23
Мусо билан Ҳорун Учрашув чодирига киришди, чодирдан қайтиб чиққанларидан кейин халқни дуо қилишди. Шунда Эгамизнинг улуғворлиги халққа зоҳир бўлди.
24
Эгамизнинг ҳузуридан олов чиқиб, қурбонгоҳ устидаги куйдириладиган қурбонликни ва ёғларни ямлаб юборди. Халқ буни кўргач, ҳайқириб юборди–да ерга мук тушди.
← Chapter 8
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 10 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27