bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Leviticus 26
Leviticus 26
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 25
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 27 →
1
Ўзингиз учун бутлар ясаманг, ўйиб ишланган тасвирлару бошқа худоларга аталган тошларни ўрнатманг. Юртингизда бутсимон тошлар ўрнатиб, уларга сажда қилманг. Зотан Мен Эгангиз Худоман.
2
Шаббат кунларига риоя қилинг, муқаддас маконимни иззат этинг. Мен Эгангизман.
3
Агар қонунларимга риоя қилиб, амрларимни битта қолдирмай бажарсангиз,
4
Мен ўз вақтида ёмғир ёғдираман. Ер ҳосилини беради, дарахтлар мева солади.
5
Ғалла янчиш вақти узум териш пайтига улашиб кетади, узум териш пайти экин–тикин вақтига улашиб кетади. Тўйгунингизча нон ейсиз, юртингизда бехатар яшайсиз.
6
Мен юртингизга тинчлик ато этаман, ётганингизда ҳеч ким сизни ваҳимага солмайди. Юртингиздан йиртқич ҳайвонларни ҳайдаб юбораман. Заминингиз уруш кўрмайди.
7
Ғанимларингизни таъқиб қиласиз, улар қиличингиздан ҳалок бўлади.
8
Бештангиз ғанимларнинг юзтасини қувади, юзтангиз ўн мингтасини қувади. Уларни қиличдан ўтказасизлар.
9
Сизларга юз бураман, баракали қилиб кўпайтираман. Сизлар билан қилган аҳдимга содиқ қоламан.
10
Эски ҳосилингизни еб бўлмасингиздан, янгисига жой бўшатиш учун эскисини чиқариб ташлайсизлар.
11
Мен орангизда яшайман, сизлардан ҳазар этмайман.
12
Доимо орангизда бўламан. Мен сизнинг Худойингиз, сизлар эса Менинг халқим бўласизлар.
13
Мен Эгангиз Худоман. Сизлар бундан буён қул бўлмаслигингиз учун Мен сизларни Мисрдан олиб чиққанман. Қаддингизни ростлаб юришингиз учун бўйинтуруғингизни синдирганман.
14
Агар Менга қулоқ солмасангиз, Менинг амрларимни бажармасангиз,
15
қонунларимни рад этсангиз, қоидаларимдан нафрат қилсангиз, амрларимни бажармай, аҳдимни бузсангиз,
16
Мен бошингизга кулфат соламан, сизларни тузалмас касалликка дучор қиламан, иситмангизни чиқариб, кўзингизнинг нурини оламан, жонингизни изтиробга солман. Эккан уруғларингиз беҳудага кетар, чунки ҳосилингиз ғанимларга насиб этар.
17
Мен юзимни сизларга қарши бураман, душманларингиз сизларни мағлуб этади. Ёвларингиз устингиздан ҳукмронлик қилади. Сизларни ҳеч ким таъқиб қилмаса ҳам тумтарақай бўлиб қочасизлар.
18
Шунда ҳам Менга итоат қилмасангизлар, гуноҳларингиз учун жазони етти карра кучайтираман.
19
Такаббур қайсарлигингизни синдираман, осмонни темир каби қаттиқ, ерни мис каби заранг қиламан.
20
Меҳнатингиз беҳудага сарф бўлар: ерингиз ҳосил бермас, дарахтларингиз мева солмас.
21
Шунда ҳам Менга қаршилик қилиб итоат этмасангиз, гуноҳларингизга яраша етти карра кўпроқ таъзирингизни бераман.
22
Сизларга қарши йиртқич ҳайвонларни юбораман. Улар сизларни болаларингиздан жудо қилади, мол–ҳолингизни қириб юборади, шунда сонингиз камайиб, кўчаларингиз ҳувиллаб қолади.
23
Агар шундан ҳам сабоқ олмай, Менга қаршилик қилаверсангиз,
24
Мен ҳам сизларга қаршилиқ қилишни давом эттираман. Ўзим гуноҳларингизга яраша етти карра кўпроқ таъзирингизни бераман.
25
Аҳдимни бузганларингиз учун устиларингизга ёв қўшинларини бостириб бораман. Шаҳарларингизга қочиб беркинсангизлар, ораларингизга ўлат юбориб, сизларни ғанимлар қўлига тутиб бераман.
26
Ризқ–рўзингизни қирқаман. Ўнта аёл бир тандирда нон ёпади, нонни ҳаммага ўлчаб беришади. Сизлар ейсизлару, аммо тўймайсизлар.
27
Борди–ю, шунда ҳам Менга қулоқ солмай қаршилик қилаверсангиз,
28
Мен ҳам ғазаб устида сизларга қаршилик қилавераман. Гуноҳларинг учун жазони етти карра кўпайтираман.
29
Сизлар ҳатто ўғил–қизларингизнинг танасини ейдиган бўласизлар.
30
Мен саждагоҳларингизни бузиб ташлайман, тутатқи қурбонгоҳларингизни вайрон қиламан. Жасадларингизни жонсиз бутларингиз устига уйиб ташлайман. Сизлардан ҳазар қиламан.
31
Шаҳарларингизни вайрон этаман, муқаддас жойларингизни бузиб ташлайман. Қурбонликларингизнинг ёқимли ҳидидан завқ олмайман.
32
Юртингизни шу қадар хароб қиламанки, у ерда ўрнашиб оладиган ғанимларингиз унинг аҳволидан донг қотади.
33
Сизларни эса халқлар орасига тарқатиб юбораман, қиличимни яланғочлаб сизларни таъқиб қиламан. Юртингиз ҳувиллаб қолади, шаҳарларингиз харобазорга айланади.
34
Сизлар ғанимларингиз ерида бўлганингизда юртингиз дам олади. Хароб бўлиб ётган йиллар давомида юртингиз ором олади.
35
Вайроналар ичра ётиб, дам олади, чунки сизлар юртингизда яшаб юрган пайтингизда ерингизга дам бермаган эдингизлар.
36
Ғанимларингиз юртида омон қолганларингизнинг юрагига ваҳима соламан. Сизлар ҳилпираётган баргнинг овозидан даҳшатга тушасизлар. Қиличдан қочгандай қочасизлар. Ҳеч ким сизни таъқиб қилмаса ҳам, қочиб йиқиласизлар.
37
Ҳеч ким сизни қувламаса ҳам, жонингизни ҳовучлаб қочасизлар, бир–бирингизга туртилиб йиқиласизлар. Ҳа, сизлар ғанимларингизга бас кела олмайсизлар.
38
Шунда халқлар орасидан йўқ бўлиб кетасизлар, ғанимларингиз юрти сизни ютиб юборади.
39
Омон қолганларингиз ғанимлар юртида ўласизлар. Ўз гуноҳларингиз ва ота–боболарингизнинг гуноҳлари туфайли адойи тамом бўласизлар.
40
Лекин охири сизлар ўз гуноҳларингизни ва ота–боболарингизнинг гуноҳларини тан оласизлар. Менга қилган қаршилигу хиёнатга иқрор бўласизлар.
41
Ўша гуноҳларингиз туфайли Мен сизларга қаршилик қилиб, сизларни ғанимларингиз юртига олиб келаман. Шунда сизнинг суннатсиз юрагингиз камтарликка тўлади. Қилган гуноҳларингиз учун жазо тортасизлар.
42
Шунда Мен Ёқуб билан қилган аҳдимни ёдга оламан. Исҳоқ ва Иброҳим билан қилган аҳдимни ҳам ёдимда тутаман, Мен юртни ёдга оламан.
43
Ҳувиллаб ётган юрт ором олган йиллар давомида, қилган гуноҳларингиз учун жазо олади. Ахир, сизлар қоидаларимни рад этишга жазм этдингизлар, қонунларимдан ҳазар қилдингизлар.
44
Шундай бўлса–да, Мен сизларни ғанимларингиз юртида рад этмайман, сиздан ҳазар қилмайман, тамомила қириб юбормайман. Сизлар билан қилган аҳдимни бузмайман. Зотан Мен сизнинг Эгангиз Худоман.
45
Мен сизнинг манфаатингизни кўзлаб, ота–боболарингиз билан қилган аҳдимни ёдимда тутаман. Мен Худойингиз бўлишим учун, ота–боболарингизни элларнинг кўзи олдида Мисрдан олиб чиққанман. Мен Эгангизман.”
46
Эгамиз Мусо орқали Исроил халқига Синай тоғида берган фармону қонун–қоидалар шулардан иборат эди.
← Chapter 25
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 27 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27