bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
/
1 Corinthians 16
1 Corinthians 16
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
← Chapter 15
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
1
Энди азизлар учун иона тўплашга келсак, сизлар худди Галатиядаги Масиҳ жамоатларига тайинлаганимга амал қилинглар.
2
Ҳафтанинг биринчи кунида ҳар бир одам ўз қўлидан келганича бир миқдор пулни олиб қўйсин, токи олдингизга келганимда, пул йиғишга ҳожат қолмасин.
3
Мен олдингизга келгач, сизлар муносиб кўрган кишиларга мактублар бериб, эҳсонларингизни Қуддусдаги имонлиларга топшириш учун юбораман.
4
Агар менинг ҳам боришим зарур бўлса, улар билан бораман.
5
Мен Македониядан ўтганимдан кейин, сизнинг олдингизга бораман; чунки Македония орқали ўтиб бораман.
6
Балки ёнингизда бир оз қоларман ёки ҳатто қишни ўтказарман, сўнг сизлар мени кетадиган жойимга кузатарсизлар.
7
Чунки бу дафъа сизлар билан йўл-йўлакай кўришиб кетишни истамайман. Худо хоҳласа, ёнингизда бир қанча вақт қолиш умидидаман.
8
Лекин Ҳосил байрамига қадар Эфес шаҳрида қоламан.
9
Чунки у ерда таъсирчан фаолият кўрсатишим учун менга кенг эшик очилди. Аммо менга қарши чиққанлар ҳам кўп.
10
Агар Тимўтий олдингизга келса, у орангизда хотиржам бўлиб юриши учун эътибор беринглар. Чунки у менга ўхшаш Раббимиз хизмати билан машғул.
11
Ҳеч ким уни эътиборсиз қолдирмасин. У менинг олдимга ҳам келсин, уни эсон-омон кузатиб юборинглар, уни мен биродарлар билан кутиб турибман.
12
Биродаримиз Аполлосдан ўз дўстлари билан бирга сизларнинг олдингизга бориш учун кўп илтимос қилдим, бироқ ҳозир боришга ҳеч кўнгли йўқ. Қулай шароит бўлгач, у боради.
13
Ҳушёр бўлинглар, имонда собит туринглар, жасоратли ва кучли бўлинглар.
14
Ҳамма ишларингизни меҳр-муҳаббат билан бажо келтиринглар.
15
Биродарлар, Стефаннинг хонадонини биласизлар: Ахаяда биринчи имон келтирганлар улар бўлиб, азизларга хизмат учун ўзларини топширдилар. Энди сизлардан илтимос қиламан:
16
Бундайларга ва улар билан сафдошу меҳнатдош бўлган ҳар бир кишига эҳтиром қилинглар.
17
Мен Стефан, Фортунат ва Ахаикнинг келганига хурсанд бўлдим, сизларнинг йўқлигингизни улар тўлдирди.
18
Улар менинг ҳамда сизларнинг руҳингизни тинчитдилар. Бундайларни тақдирланглар.
19
Асия вилоятидаги Масиҳ жамоатлари сизларга салом йўллаяптилар. Акил билан Прискилла ва уларнинг уйида йиғиладиган жамоат сизларга Раббимиздан кўп саломатлик тилайдилар.
20
Бутун биродарлар сизларга салом йўллаяптилар. Муқаддас ўпич билан саломлашинглар.
21
Мен, Павлус, сизларга дуойи салом ёзяпман, бу менинг қўлим.
22
Кимки Раббимиз Исо Масиҳни севмаса, мардуди даврон бўлсин! Маранафа!
23
Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти сизларга ёр бўлсин.
24
Мен Исо Масиҳнинг севгиси ила ҳаммангизни севаман. Омин.
← Chapter 15
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16