bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
/
1 Corinthians 5
1 Corinthians 5
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
← Chapter 4
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 6 →
1
Ҳар ҳолда, сизнинг орангизда зиногарлик пайдо бўлибди, деган овозалар чиқди; бунинг устига шундай зиногарликки, ҳатто мажусийлар орасида бундай ҳодиса юз бермаган, яъни сизлардан бир киши отасининг хотинини олибди!
2
Ва сизлар бу билан фахрланяпсизлар! Аксинча, мотам тутиб, бундай иш қилган одамни орангиздан чиқариб ташлашингиз керак эди-ку!
3
Мен эса жисман ғойиб бўлсам ҳам, руҳан ҳар дам сизлар билан биргаман. Мен гўё ёнингизда бўлгандек, бу ишни қилган одам ҳақида аллақачон Раббимиз Исо Масиҳ номи билан ҳукм юритдим:
4
Сизлар менинг руҳим ҳамда Раббимиз Исо Масиҳнинг қудрати билан бир жойда тўпланганингизда,
5
бу одамни тана тинкасини қуритиш учун шайтонга топшириш керак, токи Раббимиз Исо Масиҳ келган кунда унинг руҳи халос бўлсин.
6
Сизларнинг мақтанишингиз яхши эмас. Наҳотки, озгина хамиртуруш бутун хамирни ачитишини билмасангизлар?
7
Сизлар аслида хамиртурушсиз бўлишингиз керак. Шундай қилиб, эски хамиртурушни супуриб ташланг, янги хамир бўлинглар! Масиҳнинг Ўзи бизнинг Фисиҳ қурбонлигимиз бўлиб, жонини фидо қилган.
8
Шунинг учун биз эски ёмонлик ва бузуқлик хамиртуруши билан эмас, балки софлик ва самимийлик бўлган хамиртурушсиз нон билан байрам қилайлик.
9
Мактубимда сизларга зинокорлар билан алоқа қилмасликни ёзган эдим.
10
Шубҳасизки, умуман бу дунёнинг зинокорлари ёки тамагирлари, товламачилари, бутпарастлари ҳақида демоқчи эмасдим, акс ҳолда сизлар бу дунёдан айрилишга мажбур бўлар эдингизлар!
11
Мен сизларга ўзини биродарингиз деб, зинокор, тамагир, бутпараст, ҳақорат қилувчи, майхўр ёки талончи бўлган киши билан алоқа қилмасликни, ҳатто бундай одам билан бирга овқат емасликни ёзган эдим.
12
-
13
Қолаверса, имонлилар жамоатидан ташқаридагиларни ҳукм этишга менинг нима ҳақим бор? Уларни Худо ҳукм қилади. Сизлар жамоатдагиларни ҳукм қилсангиз, бас. Тавротда ёзилганидек*: “Фосиқ одамни ўз орангиздан чиқариб ташланглар”.
← Chapter 4
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 6 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16