bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
/
1 Corinthians 4
1 Corinthians 4
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
← Chapter 3
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 5 →
1
Шундай қилиб, кишилар бизни Масиҳнинг хизматкорлари ҳамда Худонинг сир-асрорларини баён этувчи идорачилар деб тушунмоғи лозим.
2
Умуман идора қилувчидан талаб қилинган нарса сидқидилдан ишлашидир.
3
Мен ҳақимда сизлар қандай фикрдасиз, ёки бошқа одамлар қандай фикрда, бу нарса мени деярли қизиқтирмайди. Мен ўзим ҳам ўз ҳақимда фикр юритмайман.
4
Зотан ўзимда ҳеч бир айб кўрмасам ҳам, бу билан ўзимни оқламайман. Чунки мен ҳақда ҳукм юритувчи Раббимиз бўлади.
5
Шу боис вақтидан олдин, Раббимиз келмагунларича, асло ҳукм юритманглар. У келиб зулматда яширилган нарсаларни равшан қилади-да, дил ниятларини воқиф этади. Ўшанда ҳар ким ўз ишига яраша Худодан таҳсин олади.
6
Эй биродарлар, мен сизларни ўйлаб, бу қоидаларни ўзимга ва Аполлосга татбиқ этдим, токи сизлар ёзилгандан ташқарига чиқмай, билармонлик қилмасликни биздан ўрганинглар, бир-бирингиз олдида кеккайманглар.
7
Ким сени устун тутяпти? Худодан олмаган ниманг бор экан? Агар Ундан олган бўлсанг, нима учун Ундан олмагандек мақтаниб юрибсан?
8
Сизлар энди тўқ бўлибсизлар, энди бойиб кетибсизлар, бизсиз султонлик қиляпсизлар! Кошки ҳақиқатан султон бўлсангиз эди, унда биз сизлар билан бирга давр сурар эдик!
9
Мен ўйлайманки, Худо биз, ҳаворийларни гўё намойишда охиргилар қаторида юргизиб, ўлимга маҳкум бўлганлар каби майдонга келтирди. Биз фаришталар ҳамда инсонлар олдида, қолаверса, бутун коинот олдида бир томоша бўлдик.
10
Бизлар Масиҳ учун гўё ақлсизмиз, лекин сизлар Масиҳ соясида ақллисизлар! Биз заифмиз, сизлар эса кучли! Сизлар шон-шуҳратли, биз эса эътиборсизмиз!
11
Ҳатто шу вақтгача оч-яланғочмиз, чанқоқлик ва калтакларга чидаймиз, саргардон бўлиб юрибмиз.
12
Ўз меҳнатимиз билан кун кўряпмиз. Бизни ҳақорат қилсалар, дуо қиламиз; зулм қилсалар, чидаймиз.
13
Ғийбат қилсалар, юмшоқ жавоб берамиз. Ҳозиргача биз ҳамманинг ахлати, ҳатто дунёнинг супуриндиси бўлиб юрибмиз.
14
Мен буларни сизларни хижолатда қолдирмоқ учун эмас, балки севимли болаларимдай насиҳат қилмоқ учун ёзяпман.
15
Масиҳ йўлида минглаб одамлар сизга устозлик қилса ҳам, оталарингиз кўп эмас. Бир ўзим Хушхабарни сизларга етказиб, Исо Масиҳ номидан отангиз бўлдим.
16
Шунинг учун сизлардан ялиниб сўрайман: [мен Масиҳдан ўрнак олганимдек] мендан ўрнак олинглар!
17
Ана шу мақсадда мен Раббимизга содиқ бўлган севимли ўғлим Тимўтийни сизнинг олдингизга юбордим. Ҳар ерда ва ҳар бир имонлилар жамоатида таълим берганим каби, Масиҳ билан юрган йўлларимни у сизларга эслатади.
18
Мен сизларнинг олдингизга тез келмаганим учун, орангиздан баъзи кишилар киборланиб кетди.
19
Аммо Раббим хоҳласа, мен яқинда олдингизга бораман. Унда такаббурларнинг сўзини эмас, руҳий қувватини синаб кўраман.
20
Чунки Худо салтанати сўзда эмас, балки қувватдадир.
21
Нима истайсизлар? Ёнингизга ҳасса билан борайми, ёки меҳр ва мулойимлик руҳи билан борайми?
← Chapter 3
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 5 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16