bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
/
1 Corinthians 8
1 Corinthians 8
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
← Chapter 7
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 9 →
1
Бутга қурбон қилинган гўшт масаласига келсак, биз ҳаммамиз билимга эгамиз, дейиш мумкин. Лекин билим кишини шишинтиради, севги бўлса, яшнатади.
2
Агар бир киши билимлиман деб ўйласа, у ҳали зарур бўлган билимга эришмаган.
3
Кимки Худони севса, у Худо томонидан таниб-билинган.
4
Энди бутга қурбон қилинган гўштни ейишга келсак, биз шуни биламизки, бут дунёда ҳеч нарса эмас, биргина Худодан бошқа худо йўқ.
5
Гарчи еру кўкда худо деб аталган мавжудотлар бор бўлса-да (ҳақиқатан ҳам кўп “худолар” ва “раблар” бор),
6
лекин биз учун биргина Отамиз Худо бор. Ҳамма нарса Ундандир, биз У учун яшаймиз. Шунингдек, биргина Раббимиз Исо Масиҳ бор. Ҳамма нарса У орқали вужудга келган, биз ҳам У орқали яшаймиз.
7
Лекин бу билим барча инсонларда йўқ. Баъзи имонлилар ҳозиргача эски бутпарастлик одати бўйича, бу гўштни бутга бағишланган қурбонлик сифатида ейдилар, улар виждонан сезгир бўлгани учун виждони булғанади.
8
Озиқ-овқатлар умуман бизни Худога яқинлаштира олмайди. Агар емасак ҳам, бир нарса йўқотмаймиз, есак ҳам, бир нарса орттирмаймиз.
9
Фақат эҳтиёт бўлингиз, сизларнинг бу эркинлигингиз заифларнинг васвасага тушишига сабаб бўлмасин.
10
Масалан, виждони сезгир бир киши билимлиман деган сенинг бутхонада еб ўтирганингни кўриб қолса, у бутга бағишланган қурбонлик гўштларини ейишга мойил бўлмайдими?
11
Ана шу заиф биродаринг учун Масиҳ ўлди, сен эса уни ўз билиминг туфайли ҳалокатга йўлиқтирасан.
12
Шундай йўл тутсангизлар, биродарларингизга қарши гуноҳ қилган бўласизлар. Уларнинг сезгир виждонига азоб бериб, Масиҳга қарши ҳам гуноҳ қилган бўласизлар.
13
Хулласи калом, агар еяётган овқатим биродаримнинг васвасага тушишига сабаб бўладиган бўлса, мен уни васвасага солмаслик учун умрбод гўшт емайман.
← Chapter 7
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 9 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16