bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
/
1 Corinthians 9
1 Corinthians 9
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
← Chapter 8
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 10 →
1
Мен ҳаворий эмасманми? Мен озод эмасманми? Раббимиз Исо Масиҳни кўрмаганманми? Раббим йўлида қилган меҳнатим маҳсули сизлар эмасми?
2
Агар бошқалар учун ҳаворий бўлмасам, унда ҳеч бўлмаса сизлар учун ҳаворийдирман. Ахир, сизлар Раббимнинг умматисизлар, ҳаворийлигимнинг муҳрисизлар.
3
Мени сўроқ қилувчилар олдида ўзимни ана шу билан оқлайман.
4
Наҳотки бизнинг еб-ичишга ҳуқуқимиз бўлмаса?
5
Биз ҳам бошқа ҳаворийлар каби, Раббимиз Исонинг укалари ва Кифа каби имонли бир хотинни ўзимиз билан олиб боришга ҳуқуқимиз йўқми?
6
Наҳотки фақат мен ва Барнабо ишламаслик ҳуқуқидан бенасиб бўлсак?
7
Ким ўз ҳисобидан аскарлик қилади? Ким ток ўтқазиб, унинг мевасини емайди? Ким пода боқиб, поданинг сутини ичмайди?
8
Мен буни фақат одамийлик юзасидан гапиряпманми? Таврот ҳам худди шуни айтади-ку!
9
Мана, Мусонинг Қонунида: “Ғалла янчаётган ҳўкизнинг оғзини тўсма”, - деб ёзилган. Ахир, Худо ҳўкизлар ҳақида қайғуряптими?
10
Ёки буни шахсан биз учун айтяптими? Ҳа, булар биз учун ёзилган. Шудгор қилувчи умид билан шудгор қилиши керак, ғалла янчувчи ҳам ўз ҳақини олиш умиди билан ишлаши керак.
11
Биз орангизда Руҳнинг уруғини эккандан кейин сизлардан моддий ҳосилни ўриб олсак, буни кўп кўрасизми?
12
Агар бошқаларнинг сизлардан фойдаланиш ҳақи бор экан, бизнинг ҳақимиз янада кўпроқ бўлиши керак-ку! Лекин биз бу ҳақдан фойдаланмадик, аксинча, Масиҳ Хушхабарига тўсиқ бўлмасин деб, ҳар нарсага чидаб юрибмиз.
13
Билмайсизларми, маъбадда хизмат қилувчи руҳонийлар маъбаддан овқат олиб ейдилар. Қурбонгоҳда хизмат қилувчилар келтириладиган қурбонликлардан улуш оладилар.
14
Шунингдек, Инжилни тарғиб қилувчилар бу юмуш орқали кун кечиришларини Раббимиз Исонинг Ўзи буюрган.
15
Лекин мен бу ҳуқуқларнинг ҳеч биридан фойдаланмадим, менга шундай қилинсин, деб ҳам буларни ёзаётганим йўқ. Бирон киши мени шу ифтихордан маҳрум қилганидан кўра, мен учун ўлиш яхшидир.
16
Агар мен Инжилни тарғиб этаётган бўлсам, бу билан фахрланишга ҳақим йўқ, чунки бу менинг зиммамдаги вазифамдир. Аммо Инжилни тарғиб этмасам, менинг ҳолимга вой!
17
Бу ишни ихтиёрий равишда қилсам, мукофот оламан. Лекин буни ғайриихтиёрий равишда қилаётган бўлсам, демак, мен фақат зиммамдаги вазифани адо этяпман.
18
У ҳолда менга қандай мукофот бор? Мукофотим шундаки, мен Масиҳ Хушхабарини бадалсиз тарғиб қилишни фахрли деб биламан, воизлик ҳақимдан воз кечаман.
19
Мен ҳаммасидан озод бўлсам ҳам, янада кўпроқ одамни эргаштирай деб, ўзимни ҳаммасига қул этдим.
20
Яҳудийларни эргаштирай деб, яҳудийларга яҳудий каби бўлдим. Ўзим Таврот Қонунига қарам бўлмасам-да, қарам бўлганларни эргаштирай деб, улар учун Қонунга қарамдай бўлдим.
21
Мен Худо олдида қонунсиз ҳам эмасман; аксинча, Масиҳнинг Қонунига бўйсунаман. Аммо Илоҳий Қонунни билмаганларни эргаштирай деб, улар учун Қонундан бехабардай бўлдим.
22
Заифларни эргаштирай деб, улар учун заиф бўлдим. Ҳеч бўлмаса баъзиларни қутқарай деб, ҳаммага ҳамма нарса бўлдим.
23
Буларнинг ҳаммасини Инжил учун қиляпман, токи унинг қут-баракасида менинг ҳам ҳиссам бўлсин.
24
Наҳот билмасангизлар, мусобақа майдонида ҳаммаси чопади-ю, аммо фақат бир киши мукофот олади. Сизлар ҳам шундай чопингки, мукофот олинглар!
25
Мусобақада жонбозлик қиладиган ҳар бир одам ҳар нарсадан нафсини тияди. Улар фоний бир тож олиш учун, биз эса боқий тож олиш учун жонбозлик қиламиз.
26
Менга қолса, шундай чопяпманки, чопишим мақсадсиз бўлмайди. Шундай уриняпманки, зарбам ҳавога урилгандай бўлмасин.
27
Баданимни турткилаб, ўзимга қул қилиб оламан, токи бошқаларга насиҳат қилиб туриб, ўзим ярамас бўлиб қолмайин.
← Chapter 8
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 10 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16