bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Luke 12
Luke 12
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 11
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 13 →
1
Шу орада минглаб одамлар тўпланиб, бир–бирларини итариб сиқишаётган эдилар. Исо аввал шогирдларига гапира бошлади: “Фарзийларнинг хамиртурушидан, яъни уларнинг иккиюзламачилигидан эҳтиёт бўлинглар!
2
Ахир, ҳар қандай яширин нарса маълум бўлади, ҳар қандай сир очилади.
3
Шу боис қоронғида айтганларингиз ёруғликда эшитилади, ёпиқ эшиклар ортида шивирлаб айтганларингизни уйларнинг томи устида бақириб эълон қилишади.”
4
“Сизларга шуни айтай, дўстларим, танани ўлдириб, ундан кейин бошқа бирон нарса қила олмайдиганлардан қўрқманглар.
5
Бироқ кимдан қўрқишингиз кераклигини сизларга уқтирай: Худодан қўрқинглар, чунки У одамни ўлдириб, дўзахга ташлашга ҳам қодир. Ҳа, сизларга айтаман, Худодан қўрқинглар!
6
Бешта чумчуқ икки тангага сотилади, шундай эмасми? Бироқ буларнинг биронтаси ҳам Худонинг назаридан четда қолмаган.
7
Сизларнинг эса ҳатто бошингиздаги ҳар бир тола сочингиз саналган. Қўрқманглар, сизлар кўплаб чумчуқлардан қадрлироқсизлар.
8
Сизларга яна шуни айтай: ким Мени инсонлар олдида тан олса, Инсон Ўғли ҳам Худонинг фаришталари олдида уни тан олади.
9
Аммо ким инсонлар олдида Мени рад этса, у ҳам Худонинг фаришталари олдида рад этилади.
10
Кимки Инсон Ўғлига қарши сўз айтса, кечирилади. Лекин ким Муқаддас Руҳга куфрлик қилса, кечирилмайди.
11
Сизларни синагогaларга, бошлиқлар ва ҳокимлар олдига олиб келганларида: “Ўзимизни қандай ҳимоя қиламиз, нима айтамиз”, деб хавотир олманглар.
12
Нима деб гапиришингизни ўша вақтда сизга МуқаддасРуҳ ўргатади.”
13
Оломон орасидан кимдир Исога айтди: — Устоз, акамга айтинг, отамиз бизга қолдирган меросни мен билан бўлишсин.
14
— Эй инсон! Ким Мени сизларга қози ёки мерос бўлувчи қилиб қўйибди? — деди унга Исо.
15
Сўнг халойиққа деди: — Эҳтиёт бўлинглар, ўзингизни ҳар қандай очкўзликдан сақланглар. Зеро, инсоннинг умри мол–мулкининг кўплигига боғлиқ эмас.
16
Исо уларга шундай масал айтди: —Бир бой одамнинг даласи мўл ҳосил берибди.
17
Бой кўнглида: “Нима қилсам экан, ҳосилимни сақлашга етарли жойим йўқ–ку”, деб ўйлабди.
18
Ниҳоят, у шундай дебди: “Энди бундай қиламан: омборларимни бузиб, каттароқларини қураман. Ҳамма дон–дунларимни, бойликларимни ўша ерда сақлайман.
19
Шунда ўзимга ўзим дейман: кўп йилларга етадиган мол–мулк тўпладим. Энди роҳатланаман, еб–ичаман, кайфу сафо қиламан.”
20
Аммо Худо унга шундай дебди: “Эй нодон! Шу тундаёқ жонинг олинади. Шунда йиғиб–терган мол–мулкинг кимга қолади?”
21
Ҳа, ўзи учун бойлик йиққан, аммо Худонинг назарида бой бўлмаган одамнинг қисмати шундай бўлади.”
22
Исо шогирдларига шундай деди: — Шунинг учун сизларга айтаман: “Тирикчилигингиздан хавотир олиб, нима ерканмиз, устимизга нима киярканмиз, деманглар.
23
Ахир, ҳаёт овқатдан, тана эса кийимдан муҳимроқ–ку!
24
Қарғаларга қаранглар: улар на экади, на ўради, на омборлари, на қўралари бор. Шунга қарамай, Худо уларнинг ризқини беради. Сизлар эса қушлардан анча қадрлисизлар!
25
Биронтангиз ташвишланиб, умрингизни бир лаҳзага бўлса ҳам узайтира олармидингиз?!
26
Шундай арзимас иш қўлингиздан келмас экан, нега қолган нарсалар ҳақида ташвиш тортaсиз?
27
Нилуфар гулларнинг қандай ўсишига эътибор қилинг: улар меҳнат қилмайди, ип йигирмайди. Аммо сизларга айтаманки, ҳатто шоҳ Сулаймон ўзининг шуҳрат чўққисида ҳам ўша гулларнинг биридай кийинмаган.
28
Бугун бор, эртага эса ўчоққа ташланадиган дала ўтини Худо шундай безаган бўлса, наҳотки сизларни кийинтирмаса, эй имони сустлар!
29
Нима еймиз, нима ичамиз, деб қайғуриб безовта бўлманглар.
30
Дунё халқлари ҳадеб бу нарсаларнинг пайида юрадилар. Лекин осмондаги Отангиз буларга муҳтож эканингизни билади–ку!
31
Сизлар, яхшиси, Худонинг Шоҳлиги пайида бўлинглар ва қолган нарсалар ҳам сизга берилади.
32
Эй кичик сурув, қўрқманглар! Осмондаги Отангиз Ўз Шоҳлигини сизларга беришни маъқул топди.
33
Мол–мулкингизни сотиб, садақа беринглар. Ўзингизга эскирмайдиган ҳамёнлар, самоларда битмас–туганмас хазина тайёрланглар. У ерга ўғри яқинлаша олмайди, хазинангизни куя ея олмайди.
34
Хазинангиз қаерда бўлса, юрагингиз ҳам ўша ерда бўлади.”
35
“Ҳар доим тайёр ҳолда туринглар: белбоғларингиз белингизда боғланган, чироқларингиз ёниб турган бўлсин!
36
Сизлар хўжайинининг тўйдан қайтишини интизорлик билан кутган хизматкорлардай бўлинглар. Хўжайин келиб, эшикни тақиллатиши биланоқ эшикни очадиган бўлинглар.
37
Хўжайин келганда ҳушёр турган хизматкорлар бахтлидир! Сизларга чинини айтай: хўжайин белини боғлаб, хизматкорларини дастурхонга ўтқазади ва уларга ўзи хизмат қилади.
38
Хўжайин ярим тунда келадими ёки тонгга яқин келадими, хизматкорларини ҳушёр ҳолда кўрса, ўша хизматкорлар нақадар бахтлидир!
39
Аммо шуни билиб қўйингки, агар уй эгаси ўғрининг қачон келишини билганда эди, уйига бузиб киришга ўғрига йўл қўймаган бўларди.
40
Шунингдек, сизлар ҳам тайёр туринглар, чунки Инсон Ўғли сизлар кутмаган вақтда келади.”
41
Шу пайт Бутрус сўради: — Ҳазрат, бу масални фақат бизга айтяпсизми ё ҳаммагами?
42
Раббимиз Исо шундай жавоб берди: — Ишончли ва ақлли уй бошқарувчиси ким? Хўжайин бундай одамни ўз хизматкорларига бошлиқ қилиб қўяди, уларга ўз вақтида овқат тарқатишни унга топширади.
43
Хўжайин уйга қайтганда ўша хизматкорини юмуш устида кўрса, хизматкор нақадар бахтли!
44
Сизларга чинини айтай: хўжайин ўша хизматкорини бутун мулки устидан бошқарувчи қилиб қўяди.
45
Аммо ўша хизматкор ўзига: “Хўжайиним кечикиб келади”, деб бошқа хизматкорларни ура бошласа, еб–ичиб, маст бўлса,
46
хизматкор кутмаган кунда, ўйламаган соатда хўжайини келиб қолади, хизматкорини тилка–пора қилади, бошига садоқатсизларнинг кунини солади.
47
Хўжайиннинг хоҳишини билган, аммо ҳозирлик кўрмаган ва унинг хоҳишини бажармаган хизматкор кўп калтак ейди.
48
Билмай туриб жазога муносиб иш қилган хизматкор эса кўп калтакланмайди. Кимга кўп берилган бўлса, ундан кўп сўралади. Кимга кўп ишониб топширилган бўлса, ундан кўпроқ талаб қилинади.”
49
“Мен ер юзига олов келтиргани келдим. Қанийди, бу олов ҳозироқ аланга олиб кетса!
50
Мен чуқур қайғу–аламларга ботаман. Бу амалга ошмагунча қаттиқ изтироб чекаман!
51
Мени ер юзига тинчлик олиб келган, деб ўйлайсизларми? Йўқ, деб айтаман, бўлиниш олиб келганман!
52
Зеро, бундан буён бир уйда яшаган беш киши бўлинади, учтаси иккитасига ва иккитаси учтасига қарши бўлади.
53
Ҳа, улар бўлинади: Ота ўғлига қарши чиқади, Ўғил отасига қарши бўлади, Она қизига қарши чиқади, Қиз онасига қарши бўлади, Қайнана келинига қарши чиқади, Келин қайнанасига қарши бўлади.”
54
Исо оломонга шундай деди: — Ғарбда булут кўтарилиб келаётганини кўрганингизда, сизлар дарров: “Ҳозир ёмғир ёғади”, деб айтасизлар. Шундай бўлади ҳам.
55
Жанубдан шамол эсаётганини кўрганингизда, сизлар: “Жазирама иссиқ бўлади”, деб айтасизлар. Шундай бўлади ҳам.
56
Эй иккиюзламачилар! Сизлар еру осмоннинг авзойига қараб, об–хавони аниқлай оласизлар–ку! Нима учун ҳозирги замонни талқин қила олмайсизлар?!
57
Нима тўғрилигини нега ўзингиз қарор қила олмайсизлар?
58
Шундай экан, биронтаси билан даъволашиб, у билан бирга маҳкамага кетаётанингизда, йўлда у билан ярашишга ҳаракат қилинг. Агар шундай қилмасангиз, у сизни қозининг олдига судраб боради, қози сизни зиндонбонга топширади. Зиндонбон эса сизни зиндонга ташлайди.
59
Сизларга шуни айтай: қарзингизни охирги тийинигача тўламагунингизча, у ердан чиқолмайсиз.
← Chapter 11
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 13 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24