bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Luke 15
Luke 15
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 14
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 16 →
1
Ҳамма солиқчилар ва гуноҳкорлар Исонинг таълимотини тинглаш учун келар эдилар.
2
Фарзийлар билан Таврот тафсирчилари: “Ана, У гуноҳкорларни қабул килиб, улар билан еб–ичяпти”, деб минғирлаб норози бўлдилар.
3
Исо эса уларга қуйидаги масални айтиб берди:
4
“Сизларнинг орангизда кимнингдир юзта қўйи бўлса–ю, биттаси йўқолиб қолса, тўқсон тўққизтасини яйловда қолдириб, йўқолган қўйни топмагунча қидирмайдими?
5
Ўша қўйини топганда, хурсанд бўлиб елкасига кўтариб олади.
6
У уйига келиб, дўстларини, қўшниларини чақиради ва уларга: “Мен йўқолган қўйимни топдим! Хурсандчилигимга шерик бўлинглар”, — деб айтади.
7
Сизларга айтаманки, худди шу сингари, тавбага ҳожат сезмаган тўқсон тўққизта солиҳ одамдан кўра, тавба қилган битта гуноҳкор учун осмонда кўпроқ шодлик бўлади.”
8
“Ёки қайси бир аёлнинг ўнта кумуш тангаси бўлса–да, биттасини йўқотиб қўйса, у чироқ ёқиб тангани топмагунича уйини супуриб–сидириб синчиклаб қидирмайдими?!
9
Тангани топгач, дугоналарини ва қўшниларини чақириб: “Мен йўқолган тангамни топдим! Хурсандчилигимга шерик бўлинглар”, — дейди.
10
Сизларга айтаманки, худди шу сингари, тавба қилган битта гуноҳкор учун Худонинг фаришталари ҳузурида шодлик бўлади.”
11
Исо яна деди: “Бир одамнинг икки ўғли бор экан.
12
Уларнинг кичиги отасига: — Ота, мол–мулкингиздан менга тегишли қисмини беринг, — дебди. Отаси мол–мулкини икки ўғлига бўлиб берибди.
13
Орадан кўп ўтмай, кичик ўғил бор нарсасини йиғиштириб, узоқ бир мамлакатга кетибди. У ерда шалоқ яшаб, мол–дунёсини кўкка совурибди.
14
Борини исроф қилганидан кейин, ўша мамлакатда оғир қаҳатчилик бошланибди. Йигит ҳам муҳтожликда қолибди.
15
У бориб, ўша мамлакат фуқароларидан бирига ёлланибди. У эса йигитни ўз даласидаги чўчқаларни боқишга юборибди.
16
Йигит чўчқалар ейдиган қўзоқлар билан қорнини тўйдиришга ҳам зор бўлибди, лекин унга шуни ҳам раво кўришмас экан.
17
Ниҳоят йигит ақлини йиғиб олиб, ўзига ўзи дебди: “Отамнинг қанчадан–қанча ёлланма ишчиларининг нони ошиб–тошиб ётибди, мен эса бу ерда очликдан ўляпман.
18
Энди отамнинг олдига бориб, унга шундай деб айтаман: Ота, мен Худога ва сизга қарши гуноҳ қилдим.
19
Энди сизнинг ўғлингиз, деб аталишга лойиқ эмасман. Мени ёлланма ишчиларингиз қаторига қабул қилинг.”
20
Йигит отаси олдига равона бўлибди. Йигит ҳали узоқда келар экан, отаси уни кўриб, ўғлига раҳми келибди. У югуриб бориб, ўғлини кучоқлаб, ўпибди.
21
Кейин ўғли отасига айтибди: — Ота, мен Худога ва сизга қарши гуноҳ қилдим. Энди сизнинг ўғлингиз, деб аталишга лойиқ эмасман.
22
Отаси эса хизматкорларига буюрибди: — Тез бўлинглар, энг нафис тўн келтириб елкасига ёпинглар, қўлига узук тақинглар, оёқларига чориқ кийгизинглар.
23
Бўрдоқи бузоқни олиб чиқиб, сўйинглар. Еб–ичайлик, хурсандчилик қилайлик.
24
Чунки бу ўғлим мен учун ўлган эди, энди тирилди, йўқолган эди, энди топилди. Шундай қилиб, хурсандчилик қила бошлабдилар.
25
Катта ўғил шу пайтда далада экан. Қайтаётиб уйга яқинлашганда, қулоғига мусиқа ва ўйин–кулги садолари эшитилибди.
26
Хизматкорлардан бирини чақириб: — Нима гап? — деб сўрабди.
27
— Укангиз қайтиб келдилар. Отангиз уни соғ–саломат кўргани учун бўрдоқи бузоқни сўйдилар, — деб жавоб берибди хизматкор.
28
Шунда катта ўғилнинг жаҳли чиқибди, ичкарига киришдан бош тортибди. Отаси эса ташқарига чиқиб, ўғлига ўтиниб гапирибди.
29
Аммо у отасига шундай жавоб берибди: — Менга қаранг! Шунча йилдан бери сизга қулдай ишлаб келаман. Бирорта гапингизни ерда қолдирмадим. Лекин дўстларим билан хурсандчилик қилишим учун сиз менга битта улоқча ҳам бермадингиз.
30
Аммо мол–мулкингизни фоҳишалар билан еб, йўқ қилган анави ўғлингиз қайтиб келганда, сиз бўрдоқи бузоқни сўйдирдингиз!
31
Отаси унга шундай жавоб берибди: — Ўғлим! Сен доимо мен билан биргасан. Менинг бор нарсам сеники.
32
Бугун эса байрам қилиб, хурсанд бўлишимиз керак. Ахир, бу уканг биз учун ўлган эди, энди тирилди, йўқолган эди, энди топилди.”
← Chapter 14
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 16 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24