bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Luke 3
Luke 3
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 2
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 4 →
1
Қайсар Тибериус ҳукмронлигининг ўн бешинчи йили эди. ЯҳудиядаПўнтий Пилат Римлик ҳоким эди. Жалилада Ҳирод, Итурея билан Трахонит вилоятларида Ҳироднинг укаси Филип, Авилина вилоятида Лисаний ҳукмронлик қилар,
2
Ҳанан ва Каяфа эса олий руҳоний эдилар. Ўша вақтда саҳрода яшаётган Закариёнинг ўғли Яҳёга Худонинг сўзи келди.
3
У Иордан дарёси атрофидаги ерларни кезиб, одамларга: “Гуноҳларингиздан тавба қилиб, сувга чўминглар, шунда Худо гуноҳларингизни кечиради”, деб ваъз қиларди.
4
Шу тариқа Ишаё пайғамбар ўз китобида ёзган қуйидагича башорати амалга ошди: “Саҳрода бир овоз янграмоқда: Эгамизга йўл ҳозирланг, Унга тўғри йўл очинг!”
5
Ҳар бир жарлик тўлдирилади, Ҳар бир тоғу тепалик пасаяди. Қинғир–қийшиқ йўллар ростланади, Ўнқир–чўнқир сўқмоқлар текис бўлади.
6
Бутун жонзот Худонинг нажотини кўради!”
7
Катта бир оломон сувга чўмдирилиш учун Яҳёнинг олдига келди. Яҳё уларга деди: — Ҳой, илонлар зоти! Бошингизга келаётган Худо ғазабидан қочиб қутуласиз, деб сизларга ким айтди?
8
Бундан кейин тавбага яраша самара беринглар! Ўзингизча: “Биз Иброҳим наслиданмиз”, деб айтишни хаёлингизга ҳам келтирманглар! Сизларга шуни айтай: Худо мана бу тошлардан Иброҳимга авлод тиклашга қодир.
9
Ҳозирданоқ дарахтлар илдизида болта ётибди. Яхши мева бермаган ҳар бир дарахт кесилиб, оловга ташланади.
10
Оломон Яҳёдан сўради: — Ундай бўлса, биз нима қилишимиз керак?
11
У жавоб бериб, деди: — Кимнинг иккита кўйлаги бўлса, бирини кўйлаги бўлмаган одамга берсин. Кимнинг озиқ–овқати бўлса, у ҳам овқати йўқлар билан бўлишсин.
12
Солиқчилардан баъзилари ҳам сувга чўмдирилиш учун келиб, Яҳёдан: — Устоз, биз нима қилишимиз керак? — деб сўрашди.
13
Яҳё уларга шундай жавоб берди: — Белгиланганидан ортиғини одамлардан талаб қилманглар.
14
Баъзи бир аскарлар ҳам ундан: — Биз–чи?! Биз нима қилишимиз керак? — деб сўрадилар. Яҳё уларга деди: — Бировларни ноҳақ айблаб, пул орттирманглар, маошингиз билан қаноатланинглар.
15
Халқ Масиҳнинг келишини орзиқиб кутарди. Улар: “Яҳё Масиҳ эмасмикин?” деган фикрни кўнгилдан ўтказишарди.
16
Яҳё уларнинг ҳаммасига шундай деди: — Мен сизларни сувга чўмдиряпман. Лекин ортимдан мендан ҳам қудратлироқ бўлган бир Зот келмоқда. Мен Унинг чориқ ипларини ечишга ҳам арзимайман. У сизларни Муқаддас Руҳга ва оловга чўмдиради.
17
Унинг паншахаси қўлида тайёр турибди. У Ўз хирмонини шопиради: буғдойни Ўз омборига тўплаб, сомонни эса сўнмас ўтда ёндириб юборади.
18
Яҳё яна кўп бошқа насиҳатлар бериб, халққа Хушхабарни эълон қиларди.
19
Вилоят ҳукмдори Ҳироднинг қилмишларини эса фош қилди. Чунки Ҳирод ўз укасининг хотини Ҳиродияга уйланган ва яна бошқа ёмон ишлар ҳам қилганди.
20
Шуниси етмагандай, у Яҳёни ҳам зиндонга қаматиб қўйди.
21
Бутун халқ сувга чўмдирилаётганда, Исо ҳам сувга чўмдирилди. У ибодат қилиб турганда осмон очилиб кетди
22
ва МуқаддасРуҳ каптар шаклида Унинг устига тушиб келди. Осмондан эса: “Сен Менинг севикли Ўғлимсан, Сендан ниҳоятда мамнунман”, — деган овоз келди.
23
Исо хизматини бошлаганда ўттиз ёшларда эди. Одамлар Уни Юсуфнинг ўғли деб ҳисоблардилар. Юсуф эса — Элининг ўғли,
24
Эли — Маттотнинг ўғли, Маттот — Левининг ўғли, Леви — Малкийнинг ўғли, Малкий — Янайнинг ўғли, Янай — Юсуфнинг ўғли,
25
Юсуф — Маттатиёнинг ўғли, Маттатиё — Амоснинг ўғли, Амос — Нохумнинг ўғли, Нохум — Ҳеслининг ўғли, Ҳесли — Нагайнинг ўғли,
26
Нагай — Маҳатнинг ўғли, Маҳат — Маттатиёнинг ўғли, Маттатиё — Шимейнинг ўғли, Шимей — Йўсеҳнинг ўғли, Йўсеҳ — Йўдонинг ўғли,
27
Йўдо — Ёҳананнинг ўғли, Ёҳанан — Резонинг ўғли, Резо — Зарубабелнинг ўғли, Зарубабел — Шалтиёлнинг ўғли, Шалтиёл — Нерийнинг ўғли,
28
Нерий — Малкийнинг ўғли, Малкий — Аддийнинг ўғли, Аддий — Қосамнинг ўғли, Қосам — Элмодамнинг ўғли, Элмодам — Гернинг ўғли,
29
Гер — Ёшуанинг ўғли, Ёшуа — Элиазарнинг ўғли, Элиазар — Ёримнинг ўғли, Ёрим — Маттотнинг ўғли, Маттот — Левининг ўғли,
30
Леви — Шимўннинг ўғли, Шимўн — Яҳудонинг ўғли, Яҳудо — Юсуфнинг ўғли, Юсуф — Юнамнинг ўғли, Юнам — Элияқимнинг ўғли,
31
Элияқим — Малиёнинг ўғли, Малиё — Маннонинг ўғли, Манно — Маттатонинг ўғли, Маттато — Натаннинг ўғли, Натан — Довуднинг ўғли,
32
Довуд — Эссайнинг ўғли, Эссай — Обиднинг ўғли, Обид — Бўазнинг ўғли, Бўаз — Салмўннинг ўғли, Салмўн — Наҳшўннинг ўғли,
33
Наҳшўн — Оминадовнинг ўғли, Оминадов — Админнинг ўғли, Админ — Арнийнинг ўғли, Арний — Ҳасрўннинг ўғли, Ҳасрўн — Параснинг ўғли, Парас — Яҳудонинг ўғли,
34
Яҳудо — Ёқубнинг ўғли, Ёқуб — Исҳоқнинг ўғли, Исҳоқ — Иброҳимнинг ўғли, Иброҳим — Тераҳнинг ўғли, Тераҳ — Нахўрнинг ўғли,
35
Нахўр — Саруғнинг ўғли, Саруғ — Рағунинг ўғли, Рағу — Палахнинг ўғли, Палах — Ибирнинг ўғли, Ибир — Шалаҳнинг ўғли,
36
Шалаҳ — Хенаннинг ўғли, Хенан — Арпахшоднинг ўғли, Арпахшод — Сомнинг ўғли, Сом — Нуҳнинг ўғли, Нуҳ — Ламакнинг ўғли,
37
Ламак — Матушалоҳнинг ўғли, Матушалоҳ — Ханўхнинг ўғли, Ханўх — Ёреднинг ўғли, Ёред — Махалиёлнинг ўғли, Махалиёл — Хенаннинг ўғли,
38
Хенан — Энўшнинг ўғли, Энўш — Шиснинг ўғли, Шис — Одам Атонинг ўғли, Одам Ато — Худонинг ўғли эди.
← Chapter 2
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 4 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24