bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Luke 7
Luke 7
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 6
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 8 →
1
Исо халққа бу сўзларини айтиб бўлгандан кейин, Кафарнаҳум шаҳрига кетди.
2
У ерда бир юзбошининг жуда азиз хизматкори касал бўлиб, ўлим тўшагида ётган эди.
3
Юзбоши Исо тўғрисида эшитиб қолди ва яҳудийоқсоқолларини Унинг олдига юбориб: “Келинг, хизматкоримга шифо беринг”, деб илтимос қилди.
4
Улар Исонинг ёнига келгач, қаттиқ ўтинч билан: — У Сизнинг ёрдамингизга муносибдир.
5
У халқимизни яхши кўради, бизга ҳатто синагога ҳам қуриб берган, — дейишди.
6
Исо улар билан бирга кетди. У уйга яқинлашиб қолганда, юзбоши дўстлари орқали шундай хабар жўнатди: — Ҳазрат, овора бўлманг! Кулбамга оёқ босишингиз учун номуносибман.
7
Мен ўзимни нолойиқ ҳисоблаганим учун Сизнинг олдингизга ўзим бормадим. Сиз буюрсангиз, бас, хизматкорим соғайиб кетади.
8
Мен ўзим буйруққа тобе одамман, аммо менинг ҳам қўлим остида аскарлар бор. Бирисига “кет” десам, кетади, бошқасига “кел” десам, келади. Бирон хизматкоримга “шуни қил” десам, қилади.
9
Исо бу сўзларни эшитгач, юзбошидан ҳайратланди. У ўгирилиб, орқасидан эргашиб келаётган оломонга деди: — Сизларга шуни айтай: Мен ҳаттоки Исроилда ҳам бундай кучли имонга эга бўлган одамни учратмадим.
10
Юборилганлар юзбошининг уйига қайтиб келганларида, хизматкор соғайиб қолганини кўрдилар.
11
Орадан кўп вақт ўтмай, Исо Наин деган шаҳарга борди. Унинг шогирдлари ва бир талай оломон Исо билан бирга эди.
12
Исо шаҳар даровозасига етиб қолганда, вафот этган бир одамни олиб чиқишаётганини кўриб қолди. Марҳум — бева аёлнинг ёлғиз ўғли экан. Аёл билан бирга шаҳардан бир талай оломон чиқиб келаётган эди.
13
Раббимиз Исо бу аёлни кўргач, унга раҳми келиб: — Йиғлама! — деди.
14
Кейин Исо яқинлашиб, тобутга қўлини теккизди. Тобутни кўтариб бораётганлар тўхтаб қолдилар. Исо ўликка: — Эй йигит, сенга айтаман: тур ўрнингдан! — деди.
15
Ўшанда ўлик ростланиб ўтирди–да, гапира бошлади. Исо уни онасига топширди.
16
Ҳаммани ваҳима босди. Одамлар: “Орамизда буюк пайғамбар пайдо бўлди, Худо Ўз халқини қутқариш учун келди”, — деб Худога ҳамду сано айтардилар.
17
Исо ҳақидаги бу хабар Яҳудияга ва бутун атрофга ёйилди.
18
Яҳёга шогирдлари бўлиб ўтган бу воқеалар тўғрисида хабар беришди.
19
Яҳё шогирдларидан иккитасини чақириб, уларни Раббимиз Исонинг олдига шундай савол билан юборди: “Келадиган Зот Сизмисиз, ёки биз бошқасини кутайликми?”
20
Улар Исонинг олдига бориб дейишди: — Бизни Яҳё чўмдирувчи юборди. У Сиздан: “Келадиган Зот Сизмисиз, ёки биз бошқасини кутайликми?” деб сўраяпти.
21
Айни шу пайтда Исо кўп одамларнинг хасталикларию дардларига шифо бераётган, ёвуз руҳларга чалинганларни тузатаётган, кўплаб кўрларнинг кўзларини очаётган эди.
22
Исо Яҳёнинг шогирдларига шундай жавоб берди: — Боринглар, кўриб эшитаётганларингизни Яҳёга айтинглар: кўрлар кўрмоқда, чўлоқлар юрмоқда, тери касаллигига чалинганлар тузалмоқда, карлар эшитмоқда, ўликлар тирилмоқда, йўқсиллар Хушхабарни эшитмоқда.
23
Мендан юз ўгирмаганлар нақадар бахтлидир!
24
Яҳёнинг хабарчилари кетгандан кейин, Исо оломонга Яҳё ҳақида гапира бошлади: “Саҳрога нимани кўргани бордингизлар? Шамолда ҳилпираб турган қамишними?
25
Хўш, нимани кўргани бордингизлар? Башанг кийинган одамними? Бироқ башанг кийиниб, бой–бадавлат яшайдиганлар шоҳ саройида бўлади–ку!
26
Ундай бўлса, нимани кўргани бордингизлар? Пайғамбарними? Ҳа, сизларга шуни айтай: сизлар пайғамбардан ҳам улуғини кўрдингизлар!
27
У ҳақда шундай ёзилган: “Мана, Сендан олдин Мен Ўз элчимни юборяпман, У Сен учун йўлни ҳозирлайди.”
28
Сизларга айтаманки, бутун инсон зоти орасида Яҳёдан улуғи йўқ. Аммо Худонинг Шоҳлигида ҳаммадан кичиги ҳам ундан каттадир.
29
Яҳёни эшитган жамики одамлар, ҳатто солиқчилар ҳам Худонинг йўли тўғри эканлигини тан олган эдилар. Улар Яҳё томонидан сувга чўмдирилгандилар.
30
Фарзийлар билан Таврот тафсирчилари эса, Яҳё томонидан сувга чўмдирилишни истамай, Худонинг улар учун бўлган мақсадини рад қилдилар.
31
Шундай экан, замонимиздаги одамларни кимга қиёсласам бўлади?
32
Улар болаларга ўхшайдилар — майдонда ўтириб олиб, шундай дея бир–бирларига бақирадилар: “Сизлар учун най чалдик, аммо рақсга тушмадингиз, Биз оҳ–воҳ қилдик, аммо сизлар йиғламадингиз.”
33
Яҳё чўмдирувчи келиб на нон еди, на шароб ичди. Сизлар эса: “Уни жин урибди”, дейсизлар.
34
Инсон Ўғли келиб, ҳам еди, ҳам ичди. Уни эса сизлар: “Ебтўймас, шаробхўр, солиқчилар ва гуноҳкорларнинг дўсти”, дейсизлар.
35
Аммо билиб қўйинглар: Худонинг донолигини тан олганлар Унинг донолиги тўғри эканлигини кўрсатиб турибдилар.”
36
Фарзийлардан бири Исони таом ейишга таклиф қилди. Исо фарзийнинг уйига кириб, дастурхон ёнига ёнбошлади.
37
Шаҳарда гуноҳкор бир аёл бор эди. У: “Исо фарзийнинг уйида меҳмонда экан”, деб эшитди ва ганчдан ясалган идишда атир мойи олиб келди.
38
Ўша аёл Исонинг оёқлари томонида туриб йиғлади. Аёлнинг кўз ёшлари Исонинг оёқларига томар эди. Кейин аёл Исонинг оёқларини сочлари билан артиб, ўпа бошлади, оёқларига атир мойи суртди.
39
Исони ўз уйига таклиф қилган фарзий буни кўриб: “Агар бу одам ҳақиқатан ҳам пайғамбар бўлганда эди, Унга қўл теккизган аёлнинг кимлигини ва қанақалигини билган бўларди, бу аёл гуноҳкор–ку”, — деб кўнглидан ўтказди.
40
Исо фарзийга деди: — Шимўн, сенга бир гап айтмоқчиман. — Айтинг, Устоз! — деди у.
41
Исо деди: — Икки киши бир одамдан қарздор экан: бири беш юз кумуш танга, иккинчиси эллик кумуш танга.
42
Улар қарзларини тўлай олмагани учун, қарз берувчи икковининг ҳам қарзидан кечиб юборибди. Хўш, улардан қайси бири қарз берганни кўпроқ яхши кўради?
43
Шимўн жавоб бериб деди: — Менимча, кўпроқ қарзи кечирилган одам бўлса керак. — Тўғри мулоҳаза қилдинг, — деди унга Исо.
44
Кейин Исо аёлга ўгирилиб қаради–да, Шимўнга деди: — Мана бу аёлни кўряпсанми? Мен уйингга келганимда, оёқларимни ювгани сув бермадинг. У эса кўз ёшлари билан оёқларимни ювиб, сочлари билан артиб қуритди.
45
Сен Мени ўпиб кутиб олмадинг. Бу аёл эса, келганимдан бери оёқларимни ўпишдан тўхтагани йўқ.
46
Сен бошимга зайтун мойи суртмадинг, бу аёл эса оёқларимга атир мой суртди.
47
Сенга айтай: бу аёлнинг гуноҳлари кўп эди, кечирилди. Чуқур меҳрининг сабаби ҳам шудир. Оз кечирилганнинг меҳри оз бўлади.
48
Сўнг Исо аёлга: — Гуноҳларинг кечирилди, — деди.
49
Исо билан дастурхон атрофида ёнбошлаганлар ичларида айтардилар: “Бу ким бўлдики, ҳатто гуноҳларни ҳам кечиради–я!”
50
Исо эса аёлга: — Ишончинг сени қутқарди, эсон–омон бор, — деди.
← Chapter 6
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 8 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24