bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Luke 18
Luke 18
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 17
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 19 →
1
Шогирдлар доимо ва безмасдан ибодат қилсин деб, Исо уларга шундай бир масал айтиб берди:
2
— Бир шаҳарда Худодан ҳам қўрқмайдиган, одамдан ҳам уялмайдиган бир қози бор экан.
3
Ўша шаҳарда бир бева аёл ҳам яшар экан. У қозининг олдига тез–тез бориб туриб: — Мени рақибимдан ҳимоя қилинг, — деб ўтинаркан.
4
Қози анча вақтгача унга ёрдам беришдан бош тортиб юрар экан. Охири у ўзи–ўзига шундай дебди: — Мен Худодан қўрқмайман, одамлардан ҳам уялмайман.
5
Аммо бу бева хотин мени ҳолу жонимга қўймагани учун, уни ҳимоя қила қолай. Бўлмаса, у келавериб мени безор қилади.
6
Раббимиз Исо гапида давом этиб деди: — Адолатсиз қозининг гапини эшитдингизми?
7
Шундай экан, наҳотки Худо туну кун илтижо қилаётган Ўз танлаганларини ҳимоя қилмаса?! Йўқ, Худо уларни куттириб қўймайди!
8
Сизларга айтаман, уларни зудлик билан ҳимоя қилади! Аммо Инсон Ўғли келганда, ер юзида имони бор одамларни топармикин?”
9
Ўзларининг солиҳлигига ишониб, бошқаларни менсимайдиган баъзи одамларга Исо қуйидаги масални айтиб берди:
10
“Икки одам ибодат қилгани Маъбадга киришибди. Уларнинг бири фарзий, иккинчиси солиқчи экан.
11
Фарзий ўрнидан туриб, шундай ибодат қилибди: — Худойим, Ўзингга шукр! Чунки мен бошқаларга ўхшаб ўғри, жиноятчи, зинокор ёки манави солиқчидай эмасман.
12
Мен ҳафтада икки марта рўза тутаман. Топганимнинг ўндан бирини ушр қилиб бераман.
13
Солиқчи бўлса узоқда туриб, ҳатто осмонга ҳам қарашга ботинолмай, кўкрагига урганича: — Ё Худо, мен гуноҳкорга раҳм қил! — деб илтижо қиларди.
14
Сизга айтаман: фарзий эмас, мана шу одам оқланиб уйига қайтди. Зотан ўзини ўзи юксалтирган одам камситилади, ўзини паст олган одам эса юксалтирилади.”
15
Исо болаларимизга қўл теккизсин, деб одамлар Унинг олдига ҳатто гўдакларни ҳам олиб келишарди. Шогирдлар буни кўриб, одамларни койидилар.
16
Исо эса болаларни ёнига чақириб, деди: “Болаларга йўл беринглар, Менинг олдимга келишига тўсқинлик қилманглар! Зеро, Худонинг Шоҳлиги шундайларникидир.
17
Сизларга чинини айтайин: ким Худонинг Шоҳлигини бола каби қабул қилмаса, унга ҳеч қачон киролмайди.”
18
Яҳудий бошлиқлардан бири Исодан сўради: — Валинеъмат Устозим! Абадий ҳаётга эга бўлиш учун нима қилишим керак?
19
Исо унга деди: — Нега Мени валинеъмат дейсиз? Биргина Худодан бошқа ҳеч ким валинеъмат эмас.
20
Сиз амрларни биласиз: “Зино қилманг. Қотиллик қилманг. Ўғирлик қилманг. Ёлғон гувоҳлик берманг. Ота–онангизни ҳурмат қилинг.”
21
— Буларнинг ҳаммасига ёшлигимдан амал қилиб келаман, — деди бояги бошлиқ.
22
Буни эшитиб, Исо деди: — Сизга биргина нарса етишмайди: бор нарсангизни сотинг, пулини камбағалларга тарқатинг. Шунда осмонда хазинангиз бўлади. Кейин келиб, Менга эргашинг.
23
Бошлиқ буни эшитиб, қаттиқ хафа бўлди, чунки у жуда бой эди.
24
Исо унинг хафа бўлганини кўриб деди: — Мол–дунёси бор одамларнинг Худо Шоҳлигига кириши нақадар қийин!
25
Бойнинг Худо Шоҳлигига киришидан кўра, туянинг игна тешигидан ўтиши осонроқдир.
26
Буни эшитганлар эса: — Ундай бўлса, ким нажот топа олар экан? — деб сўрашди.
27
Исо шундай жавоб берди: — Одамлар учун имконсиз бўлган нарсанинг Худо учун имкони бор.
28
Шунда Бутрус деди: — Мана, биз уй–жойимизни ташлаб, Сизнинг орқангиздан эргашиб келдик.
29
Исо шогирдларига деди: — Сизларга чинини айтайин, Худонинг Шоҳлиги учун уй–жойини, ёки хотинини ё ака–укаларини ёки ота–онасини ё бола–чақасини қолдирган одам
30
бу дунёнинг ўзидаёқ бир неча баробар ортиғи билан олади, нариги дунёда эса абадий ҳаётга эга бўлади.
31
Кейин Исо ўн икки шогирдини четга олиб, уларга деди: — Мана, биз Қуддусга кетяпмиз. Пайғамбарларнинг Инсон Ўғли тўғрисида ёзган ҳамма башоратлари бажо бўлади.
32
Уни ғайрияҳудийларга тутиб берадилар. Уни масхаралаб ҳақорат қиладилар. Унга тупурадилар.
33
Ғайрияҳудийлар Уни қамчилайдилар, кейин ўлдирадилар. Аммо учинчи куни У тирилади.”
34
Шогирдлар эса бу сўзлардан ҳеч нарса тушунмадилар. Бу сўзларнинг маъноси уларга қоронғи эди, Исонинг айтганларини улар англамадилар.
35
Исо Ерихо шаҳрига кириб келаётганда, бир кўр одам йўл чеккасида садақа сўраб ўтирар эди.
36
Олдидан катта бир оломон ўтиб кетаётганини эшитган ўша кўр: — Нима гап? — деб сўради.
37
— Носиралик Исо ўтиб кетяпти, — деб жавоб беришди унга.
38
Шунда кўр: — Эй Довуд Ўғли Исо, менга раҳм қил! — деб бақирди.
39
Олдинда кетаётганлар эса: — Жим бўл! — деб кўрни койишди. У эса янада қаттиқроқ бақирди: — Эй Довуд Ўғли! Менга раҳм қил!
40
Шунда Исо тўхтаб, кўрни ёнига олиб келишларини буюрди. Кўр келгач, Исо ундан сўради:
41
— Мендан нима истайсан? Сен учун нима қилай? — Ҳазрат, кўзларим кўрсин! — деди у.
42
Исо унга: — Кўзларинг кўрсин, ишончинг сенга шифо берди, — деди.
43
Ўша заҳоти у кўра бошлади. Сўнг Худони улуғлаганча Исога эргашди. Буни кўрган бутун халқ Худога ҳамду санолар айтди.
← Chapter 17
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 19 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24