bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Luke 19
Luke 19
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 18
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 20 →
1
Исо Ерихо шаҳрига кириб, шаҳар бўйлаб ўтаётган эди.
2
Бу шаҳарда Заккай деган бир одам бор эди. У солиқчилар бошлиғи бўлиб, бой эди.
3
Заккай: “Исо ким экан?” деб Уни кўришга уринарди, аммо одам кўплигидан кўра олмасди, чунки унинг бўйи паст эди.
4
У олдинга югуриб, Исони кўриш учун шикамора анжир дарахти устига чиқиб олди. Исо ўша ердан ўтиши керак эди.
5
Исо у ерга келганда, юқорига қараб, Заккайга деди: — Заккай! Тезроқ пастга туш, Мен бугун сенинг уйингда меҳмон бўлишим керак.
6
Заккай дарров пастга тушди, Исони қувонч билан уйига таклиф қилди.
7
Буни кўрганларнинг ҳаммаси: “Исо бир гуноҳкор одамнинг уйига меҳмонга борди”, деб норозилик билдиришди.
8
Заккай эса ўрнидан туриб, РаббимизИсога деди: — Ҳазрат, мен мол–мулкимнинг ярмини камбағалларга бераман. Бирон кимсанинг нарсасини ноҳақ олган бўлсам, тўрт баробар қилиб қайтараман.
9
Исо унга шундай жавоб берди: — Бугун бу хонадонга нажот келди, чунки бу одам ҳам Иброҳимнинг ўғлидир.
10
Инсон Ўғли йўқолганни излаб топиш ва уни қутқариш учун келган.
11
Оломон Исонинг бу сўзларини тинглар экан, Исо гапини бир масал билан давом эттирди. Чунки Исо Қуддусга яқинлашиб қолган эди, одамлар ҳам, Худонинг Шоҳлиги ҳозир зоҳир бўлиши керак, деб ўйлардилар.
12
Исо шундай деди: “Бир зодагон одам узоқ мамлакатга кетмоқчи бўлибди. У ерда шоҳлик тахтини эгаллаб, қайтиб келмоқчи эди.
13
Кетишдан олдин у хизматкорларидан ўнтасини чақирибди–да, ҳар бирига биттадан тилла бериб, шундай дебди: “Мен қайтиб келгунимча, бу пулларни ишга солинглар.”
14
Ҳолбуки, бу зодагоннинг ҳамюртлари уни ёмон кўришар экан. Унинг орқасидан: “Бу одам бизга шоҳ бўлмасин, истамаймиз”, деб айтиш учун элчилар юборишибди.
15
Аммо зодагон шоҳлик тахтини эгаллаб, қайтиб келибди. Сўнг ўзи пул берган хизматкорларини чақиртириб, ким қанча фойда олганини билмоқчи бўлибди.
16
Биринчиси келиб: — Хўжайин, сизнинг тиллангиз ўн тилла фойда олиб келди, — дебди.
17
Хўжайин унга: — Баракалла! Сен яхши хизматкорсан! Кичик ишда ишончимни оқлаганинг учун ўнта шаҳар устидан ҳоким бўласан, — дебди.
18
Иккинчиси келиб: — Хўжайин, сизнинг тиллангиз беш тилла фойда келтирди, — дебди.
19
Унга ҳам: — Сен ҳам бешта шаҳарга ҳокимлик қиласан, — дебди.
20
Сўнг учинчи хизматкори келиб: — Хўжайин! Мана сизнинг тиллангиз, мен уни рўмолчага тугиб сақладим.
21
Мен сиздан қўрқдим, сиз қаттиққўл одамсиз. Сиз бермасдан оласиз, экмасдан ўрасиз, — дебди.
22
Хўжайин эса унга деди: — Эй ёмон хизматкор! Мен сени ўз сўзларинг бўйича ҳукм қиламан! Менинг қаттиққўллигимни ҳамда бермасдан олишимни, экмасдан ўришимни билар экансан,
23
нега пулимни муомалага киритмадинг? Мен қайтиб келганимдан кейин, пулимни фойдаси билан олган бўлардим.
24
Сўнг ёнида турганларга деди: — Унинг қўлидан тиллани олиб, ўн тилласи борга беринглар.
25
— Хўжайин, унинг ўн тилласи бор–ку! — дейишибди улар.
26
— Сизларга шуни айтай: кимда бор бўлса, унга яна берилади. Кимда йўқ бўлса, ҳатто бори ҳам тортиб олинади.
27
Энди менинг шоҳ бўлишимни истамаган душманларимга келсак, уларни шу ерга олиб келиб, кўз олдимда қатл қилинглар.”
28
Исо шу гапларни айтгандан кейин, йўлида давом этиб, Қуддусга кетди.
29
Зайтун тоғи этагидаги Байтфагия билан Байтания қишлоқларига яқинлашгач, У шогирдларидан иккитасига деди:
30
— Анави қишлоққа боринглар. У ерга киришингиз биланоқ, ҳали минилмаган, боғланган хўтикни кўрасизлар. Хўтикни ечиб, бу ерга олиб келинглар.
31
Агар кимдир сизлардан: “Хўтикни нега ечяпсизлар?” — деб сўраб қолса, “Бу хўтик Раббимиз Масиҳга керак”, деб айтинглар.
32
Шогирдлар бориб, худди Исонинг айтганини топдилар.
33
Хўтикни ечаётганларида унинг эгалари: — Нега хўтикни ечяпсизлар? — деб сўрашди.
34
Шогирдлар: — У Раббимиз Масиҳга керак, — дедилар.
35
Хўтикни Исонинг олдига келтиришди–да, устига тўнларини ташлаб, Исони миндиришди.
36
Исо хўтикни миниб кетаётганда, одамлар тўнларини йўлга пойандоз қилдилар.
37
Исо Зайтун тоғидан тушадиган жойга етиб келганда, кўпдан–кўп шогирдлар кўрган барча мўъжизаларни эслаб шодландилар ва баланд овозда Худога ҳамду санолар айтдилар:
38
“Эгамиз номидан келадиган Шоҳ барака топсин! Осмонда тинчлик, фалак тоқида шон–шарафлар бўлсин!”
39
Шунда оломон орасидан баъзи фарзийлар Исога: — Устоз, шогирдларингизни жим қилинг! — дейишди.
40
Исо эса уларга деди: — Сизларга шуни айтай: агар булар жим бўлса, тошлар чинқиради!
41
Исо Қуддусга кирай деганда, шаҳарни кўриб, йиғлаб юборди:
42
— Тинчлик учун нималар зарурлигини бугун сен билсайдинг! Аммо булар сенга қоронғи.
43
Бошингга шундай кунлар келади: душманларинг атрофингга тупроқ уядилар, сени ўраб оладилар, ҳар томондан сиқувга оладилар.
44
Бағрингдаги фарзандларингни қириб ташлайдилар. Сени шу қадар вайрон қиладиларки, шаҳрингда ҳатто тош устида турган тош қолмайди. Чунки Худо сени қутқаргани келганди, аммо сен бу имкониятни қўлдан бой бердинг.
45
Исо Маъбадга кириб, ичкарида савдо–сотиқ қилаётганларни қувиб чиқара бошлади.
46
Уларга шундай деди: — “Менинг уйим Ибодат Уйи бўлади, деб Тавротда ёзилган–ку! Сизлар эса Худонинг уйини қароқчилар уясига айлантириб юборибсизлар!
47
Исо ҳар куни Маъбадда таълим берарди. Бош руҳонийлар, Таврот тафсирчилари ва халқ оқсоқоллари эса Уни ҳалок қилиш пайига тушдилар.
48
Лекин бунинг чорасини топмадилар, чунки бутун халқ Исонинг сўзларини жону дили билан тинглар эди.
← Chapter 18
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 20 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24