bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
/
Matthew 11
Matthew 11
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
← Chapter 10
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 12 →
1
Исо ўн икки шогирдига ушбуларни буюриб бўлгач, яқин шаҳарларда таълим бериш ва воизлик қилиш учун у ердан жўнади.
2
Зиндонда ётган Яҳё эса Масиҳнинг қилаётган ишларини эшитгач, ўз шогирдларидан иккитасини Унинг олдига юбориб:
3
“Келадиган Қутқарувчи* Сенмисан, ёки биз бошқасини кутайликми? ” - деб Ундан сўратди.
4
Исо жавоб бериб уларга деди: “Боринглар, эшитиб кўраётганларингизни Яҳёга билдиринглар:
5
Кўрлар кўряпти, чўлоқлар юряпти, моховлар тузаляпти, карлар эшитяпти, ўликлар тириляпти ва бечораларга Хушхабар эълон қилиняпти.
6
Мени деб васвасага тушмаган бахтлидир! ”
7
Яҳёнинг шогирдлари жўнаётган пайтда, Исо халойиққа Яҳё ҳақида гапира бошлади: “Нима кўргани саҳрога бордингизлар? Шамолда ҳилпираб турган қамишними?
8
Ахир, нима кўргани чиқдингизлар? Нафис кийим кийган одамними? Нафис кийинганлар подшоҳ саройларида бўлади-ку!
9
Ахир, нима кўргани чиқдингизлар? Пайғамбарними? Ҳа, сизга айтаманки, пайғамбардан ҳам улуғ бўлганни кўрдингизлар.
10
Бу киши Тавротда* ёзилганнинг худди ўзи:“Мен Сендан аввал элчимни юборарман, У Сенинг олдингда йўл ҳозирлаб юрар”.
11
Сизларга чинини айтайин: аёл зотидан туғилганлар орасида Яҳё пайғамбардан буюги чиққан эмас. Шунга қарамай, Осмон Шоҳлигида ҳатто энг кичик ҳисобланган ҳам ундан каттадир.
12
Яҳё пайғамбар майдонга келган кунлардан то ҳозиргача Осмон Шоҳлигига тажовуз қилиб келмоқдалар; тажовузкорлар дастаси уни босиб олишга зўр бермоқда.
13
Маълумки, Яҳёгача ўтган барча пайғамбарлар ва шунингдек, Таврот битиклари бўлғуси ҳодисалар ҳақида олдиндан дарак бериб келган.
14
Энди қабул қилишни истасангизлар, қайтиб келиши муқаррар бўлган Илёс пайғамбар худди Яҳёнинг ўзидир.
15
Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин!
16
Энди бу наслни кимга ўхшатай? Бу насл - майдонда ўтириб, бир-бирига:
17
“Сенларга най чалдик, ўйнамадинглар, Сенларга йиғи чиқардик, додламадинглар”, - деб қичқиришадиган болаларга ўхшайди.
18
Чунки Яҳё келиб, емади-ичмади ва уни “жин урибди” деяптилар.
19
Инсон Ўғли келиб, еди ҳам, ичди ҳам ва бу гал: “Ана кабобхўру шаробхўр одамни кўринглар, У солиқчилар ва гуноҳкорларнинг дўсти экан! ” - дейишмоқда. Ва лекин илоҳий* ҳикмат унга риоя қилувчилар орқали тасдиқланади”.
20
Шу вақт Исо мўъжизаларининг аксари намоён бўлган шаҳарларга, тавба-тазарру қилмаганликлари учун таъна қила бошлади:
21
“Сенинг ҳолингга вой, эй Ҳоразин! Сенинг ҳолингга вой, эй Байтсайда! Чунки сизларда содир бўлган мўъжизалар Тир ва Сидўн шаҳарларида рўй берганда эди, улар аллақачон жулга ўраниб, кулга сурканиб, тавба-тазарру қилган бўлардилар.
22
Бироқ сизларга айтиб қўяй: қиёмат кунида сиздан кўра Тир ва Сидўннинг ҳоли енгилроқ бўлади.
23
Ё сен, эй кўккача юксалувчи Кафарнаҳум! Сен тамуғгача тушиб кетурсан. Чунки сенда содир бўлган мўъжизалар Садўм ерида содир бўлганда эди, у ер шу кунгача сақланиб қолган бўлар эди.
24
Бироқ сизларга айтиб қўяй: қиёмат кунида сендан кўра Садўм ерининг аҳволи енгилроқ бўлади”.
25
Ўша вақтда Исо сўзини давом эттириб деди: “Эй Ота, еру кўк Ҳукмрони! Сен бу ишларни доною оқиллардан яшириб, гўдакларга маълум этганинг учун Сенга ҳамду санолар айтаман.
26
Ҳа Ота, Сенинг эзгу хоҳишинг шундай эди.
27
Отам Менга ҳамма нарсани топширган. Отадан бошқа ҳеч ким Ўғилни билмас. Ўғилдан бошқа ҳамда Ўғил билим беришни истагандан бошқа ҳеч ким Отани билмас.
28
Эй оғир юк остида қийналиб, ҳориб-толган ҳаммаларингиз! Менинг ҳузуримга келинг, Мен сизга ором бераман.
29
Менинг бўйинтуруғимга ўзингизни қўшинг ва Мендан ўрганинглар. Чунки Мен беозор ва соддадилман. Шундай қилиб, жонларингиз таскин топар.
30
Чунки Мен солган бўйинтуруқ юмшоқ, Мен берган юк енгилдир”.
← Chapter 10
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 12 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28