bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
/
Matthew 19
Matthew 19
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
← Chapter 18
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 20 →
1
Исо бу сўзларни айтиб бўлгач, Жалилани тарк этиб, Яҳудия ҳудудига, Ўрдун дарёсининг нариги томонига келди.
2
Тумонат халойиқ Унинг кетидан эргашиб юрди. Исо у ерда хасталарга шифо берди.
3
Исони синаш ниятидаги баъзи фарзийлар Унинг олдига келиб:- Эркак ҳар қандай сабабга кўра ўз хотинидан ажралиши мумкинми? - деган саволни бердилар.
4
Исо уларга жавобан:- Тавротда* ўқимагансизларми? - деди. - Парвардигор бошданоқ одамларни эркак ва аёл қилиб яратди
5
ва деди: “Эр киши ота-онасини қолдириб, ўз хотинига ёпишиб қолади ва иккови бир тан бўлади”.
6
Шунга кўра улар энди икки эмас, балки бир тан ҳисобланадилар. Худо бирга қўшганини бандаси ажратмасин.
7
Улар Исога:- Ундай бўлса, Мусо нима учун: “Эркак хотини билан ажралса, талоқ хатини ёзиб берсин”, деб амр этганлар? - дейишди.
8
У уларга деди:- Бағри тош одамлар бўлганингиз учун Мусо сизларга хотинларингиз билан ажралишга ижозат берган. Лекин бошдан бундай эмас эди.
9
Мен сизларга шуни айтайин: ким бевафоликдан бошқа сабаб туфайли хотинидан ажралиб, ўзгага уйланса, зино қилган бўлади. Шунингдек, эридан ажралган хотинга уйланган ҳам зино қилган бўлади.
10
Шогирдлар Исога:- Агар эркакнинг хотинига нисбатан шундай мажбурияти бўлса, уйланмаган яхшироқ экан-да! - дейишди.
11
Исо уларга:- Бу сўзни ҳамма ҳам ҳазм этолмайди, - деди. - Кимгаки насиб бўлса, у ҳазм эта олади.
12
Баъзи кишиларнинг онадан туғма эркаклиги заифдир. Бошқалар эса одамлар томонидан ахта қилинадилар. Яна бошқалар Осмон Шоҳлиги йўлида уйланишдан воз кечадилар. Уддалаган бу гапларнинг мағзини чақсин.
13
Шунда Исо уларнинг пешаналарига қўлларини қўйиб дуо қилиши учун, Унинг олдига болаларни келтиришди. Шогирдлари етаклаб келувчиларни койий бошлагач,
14
Исо деди:- Болаларни қўйинглар, Менинг олдимга келишларига тўсқинлик қилманглар. Зеро Осмон Шоҳлиги шундайларникидир.
15
Уларнинг пешаналарини силаб, у ердан жўнаб кетди.
16
Шу маҳал бир киши Исонинг ёнига келиб:- Валинеъмат Устозим! Абадий ҳаёт насиб бўлиши учун қандай савобли иш қилмоғим лозим? - деб сўради.
17
Исо унга деди:- Нега сен Мендан савобли иш ҳақида сўраяпсан? Биргина Худодан бошқа ҳеч ким савоб эгаси эмас. Агар боқий ҳаётга эришмоқ истасанг, илоҳий амрларга риоя қил.
18
- Қайсиларига? - деб сўради у. Исо деди:- “Одам ўлдирма. Зино қилма. Ўғрилик қилма. Сохта гувоҳлик берма.
19
Ота-онангни ҳурмат қил. Ўзгани ўзинг каби сев”, деган амрларни-да.
20
Йигит Унга деди:- Мен буларнинг ҳаммасини ёшлигимдан сақлаб келаман. Менга яна нима етишмайди?
21
Исо унга:- Агар комил бўлишни истасанг, бор, ҳамма мол-мулкингни сотиб, пулини камбағалларга тарқат. Шундагина кўкда хазинанг бўлур. Ва кел, Менинг ортимдан эргаш, - деди.
22
Йигит бу сўзларни эшитиб, қайғу ичида у ердан чиқиб кетди. Чунки унинг пул-дунёси кўп эди.
23
Исо шогирдларига:- Сизга чинини айтайин: бой одамнинг Осмон Шоҳлигига кириши қийин бўлади.
24
Яна сизга айтаман: бой одамнинг Худо Шоҳлигига киришидан кўра, туянинг игна тешигидан ўтиши осондир, - деди.
25
Шогирдлари буни эшитиб, чандон таажжубландилар ва:- Ундай бўлса, ким нажот топа оларкан? - деб сўрадилар.
26
Исо уларга кўзларини тикиб:- Одамларга бу имконсиз, лекин Худога ҳамма нарса мумкиндир, - деди.
27
Бу сўзга жавобан, Бутрус Исога деди:- Мана, биз ҳамма нарсани қолдириб, Сенинг орқангдан эргашиб келдик. Бунинг эвазига биз нима топармиз?
28
Исо уларга деди:- Сизга чинини айтайин: янги дунёда Инсон Ўғли Ўзининг улуғвор тахтида ўтирганида, Менинг орқамдан эргашиб келган сизлар ҳам ўн иккита тахтга ўтириб, Исроилнинг ўн икки қабиласини ҳукм қиласизлар.
29
Мен учун уй-жой, ака-ука, опа-сингил, ота-она, хотин-бола ёки ер-мулкини ташлаб кетган ҳар бир киши булардан юз ҳисса ортиқроғини топиб, абадий ҳаётга ноил бўлажак.
30
Лекин кўп биринчи бўлганлар охирги, охиргилар эса биринчи бўладилар.
← Chapter 18
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 20 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28