bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
/
Matthew 28
Matthew 28
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
← Chapter 27
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
1
Дам олиш кунининг эртасига, якшанба куни тонготарда магдалалик Марям билан бошқа Марям қабрни кўргани боришди.
2
Шунда тўсатдан шиддатли зилзила бўлди. Худованднинг бир фариштаси осмондан тушди ва қабрга бориб тошни ағдариб юборди-да, унинг устига ўтирди.
3
Унинг кўриниши яшиндай, кийимлари эса қордай оппоқ эди.
4
Соқчилар бўлса, қўрқувдан титраб, жони чиққандай бўлишди.
5
Фаришта сўзини аёлларга қаратиб:- Сизлар қўрқманг! - деди. - Хочга михланган Исони излаётганларингизни биламан.
6
У бу ерда йўқ. Ўзи айтганидек, қайта тирилиб кетди. Келинглар, Раббингиз ётган жойини кўринглар.
7
Энди тезроқ бориб, Унинг шогирдларига: “Исо тирилди. У сиздан олдин Жалилага кетяпти, Уни ўша ерда кўрасизлар”, - деб айтинглар. Сизларга буни мен айтдим.
8
Аёллар қабрдан шоша-пиша чиқиб, катта севинч ва қўрқув ила югура-югура Исонинг шогирдларига хабар бергани кетишди.
9
Шогирдларга бу хабарни етказайлик, деб улар йўлда кетаётганларида, бирданига Исонинг Ўзи уларнинг қаршисидан чиқиб:- Салом! - деди. Улар эса рўбарў келиб, оёқларига ёпишганча Унга топина бошладилар.
10
Шунда Исо уларга:- Қўрқманглар! Бориб биродарларимга Жалилага боришларини, Мени ўша ерда кўришларини хабар беринглар, - деди.
11
Аёллар ҳали йўлда боришар экан, соқчилар бўлинмасидан бир нечаси шаҳарга кириб, содир бўлган барча ҳодисотни олий руҳонийларга билдирдилар.
12
Улар оқсоқоллар билан тўпланиб кенгашгач, аскарларга анча пул бериб,
13
шундай дедилар:- Сизлар: “Шогирдлари кечаси келиб, биз ухлаб ётганимизда Уни ўғирлаб кетишди”, деб айтинглар.
14
Агарда бу бўлиб-ўтганлар ҳокимнинг қулоғига етиб борса, бизлар уни шунга ишонтирамиз ва сизларни кўнгилсизликдан халос этамиз.
15
Соқчилар эса пулни олиб, топшириқни айтилгандек бажардилар. Шундай қилиб, бу ҳангама то бугунгача яҳудийлар орасида овоза бўлиб келади.
16
Ўн бир шогирд Жалилага, Исо уларга тайин этган тоққа боришди.
17
Улар Исони кўриб, Унга сажда қилдилар. Баъзилари эса шубҳага бордилар.
18
Исо уларга яқинлашиб, шундай деди: “Менга осмонда ҳам, ерда ҳам бутун ҳокимият берилгандир.
19
Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдириб, имонга киритинглар.
20
Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар. Мана, Мен ҳар куни, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан”. Омин.
← Chapter 27
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28