bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
/
Matthew 4
Matthew 4
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
← Chapter 3
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 5 →
1
Ўшанда Исо, иблиснинг синовидан ўтиш учун Муқаддас Руҳ томонидан саҳрога олиб борилди.
2
У қирқ кун ва қирқ кеча рўза тутиб, охири оч қолди.
3
Шунда васваса қилувчи Исонинг ёнига келиб Унга:- Агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, айтгин, бу тошлар нонга айлансин! - деди.
4
Исо унга жавобан деди:- Тавротда*: “Инсон биргина нон билан эмас, балки Худонинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан яшайди”, деб ёзилган.
5
Кейин иблис Исони табаррук шаҳарга келтирди ва маъбаднинг тепасида турғизиб,
6
Унга деди:- Агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, Ўзингни пастга ташла-чи. Чунки Забурда* шундай ёзилган-ку:“У Сен ҳақда Ўз фаришталарига амр этгай:Улар Сени қўлларида кўтариб кетар, Оёғинг ҳам тошга қоқилиб кетмас”.
7
Исо унга:- “Эганг Худовандни синама”, деб ёзилгани ҳам бор, - деди.
8
Иблис Исони яна жуда баланд тоққа олиб чиқиб кетди. Дунёнинг барча салтанатларини ҳамда уларнинг ҳашаматини Унга кўрсатиб:
9
- Агар тиз чўкиб менга сажда қилсанг, буларнинг ҳаммасини Сенга бераман, - деди.
10
Шунда Исо:- Йўқол кўзимдан, шайтон! Чунки Тавротда*: “Эганг - Худовандга сажда қил, биргина Унга итоатда бўл”, деб ёзилган, - деди.
11
Шундан сўнг иблис Исони тарк этди ва фаришталар эса келиб, Исога хизмат қила бошладилар.
12
Исо Яҳёнинг ҳибсга олинганини эшитгач, Жалилага қайтиб борди.
13
У Носира шаҳрида кўп қолмай, Завулун ва Нафтоли юртидаги кўл бўйида жойлашган Кафарнаҳум шаҳрига келиб ўрнашди.
14
Шундай қилиб, Ишаъё пайғамбарга ваҳий бўлган ушбу оят бажо келди:
15
“Эй Завулун диёри ва Нафтоли диёри, Ўрдун наҳрининг нарёғида, Денгиз йўлида жойлашган мажусийлар Жалиласи!
16
Зулматда қолиб келган халқ катта зиёни кўрди, Ўлим соясига бурканган эл уфқлари ёришди”.
17
Шу кундан бошлаб Исо воизлик қиладиган бўлиб: “Тавба қилинглар, чунки Осмон Шоҳлиги яқинлаб қолди”, - деб айтар эди.
18
Жалила кўли ёнидан ўтаётганида, Исо кўлга тўр ташлаб турган икки ака-ука - Бутрус деб аталувчи Симун ва унинг укаси Идрисни кўриб қолди. Улар балиқчи эдилар.
19
Исо уларга: “Менинг орқамдан юринглар, Мен сизни инсон овчилари қиламан”, - деди.
20
Ака-ука дарҳол тўрларини қолдириб, Унинг орқасидан эргашдилар.
21
У ердан ўтаётиб, Исо бошқа икки ака-ука - Забадийнинг ўғли Ёқуб ва унинг укаси Юҳаннони кўриб қолди. Улар оталари Забадий билан бирга қайиқда тўрларини ямаб ўтиришган эди. Исо уларни ҳам чақирди.
22
Улар ҳам дарҳол қайиқни ва оталарини қолдириб, Исонинг орқасидан эргашдилар.
23
Исо бутун Жалилани айланиб чиқди. У юртнинг ибодатхоналарида таълим бериб, Худонинг Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабарни эълон қилиб, одамлардаги ҳар турли касаллик ва дармонсизликни шифолаб юрди.
24
У ҳақдаги хабар бутун Сурияга ёйилди. Турли-туман дарду иллатлардан қийналиб юрганлар, жинга чалинганлар, тутқаноқ ва шол касалига йўлиққанларнинг ҳаммасини Исонинг олдига келтиришар, У эса уларни соғайтирар эди.
25
Жалила ва Ўнкент вилоятидан, Қуддусдан, Яҳудия ҳамда Ўрдуннинг нариги томонидаги юртлардан келган кўплаб халойиқ Унинг орқасидан эргашиб борди.
← Chapter 3
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 5 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28