bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
/
Matthew 17
Matthew 17
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
← Chapter 16
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 18 →
1
Орадан олти кун ўтгандан кейин Исо танҳо Бутрус, Ёқуб ва унинг укаси Юҳаннони ёнига олиб, баланд бир тоққа олиб чиқди.
2
У ерда, уларнинг кўз ўнгида Исонинг қиёфаси ўзгариб кетди. Унинг юзи қуёшдай порлаб, кийимлари эса нурдай оппоқ тус олди.
3
Бирданига уларга Мусо билан Илёс пайғамбарлар кўриниб, Исо билан суҳбатлашаётгандай туюлди.
4
Буни Бутрус кўриб, Исога:- Раббим! Бизлар учун бу жой жуда ёқяпти. Агар истасанг, шу ерда учта чайла қурайлик: бириси Сенга, бириси Мусога, бириси Илёсга. . .
5
У гапини тугатмасданоқ, нур ёғилиб турган бир булут уларни қоплаб олди. Булут ичидан эса бир овоз келди:- Бу Менинг севикли Ўғлимдир, Ундан мамнунман. Унга қулоқ солинглар!
6
Шогирдлар буни эшитгач, ваҳимага тушиб, ерга юз тубан йиқилдилар.
7
Исо эса келиб уларга қўл тегизди-да:- Туринглар, қўрқманглар! - деди.
8
Улар бошларини кўтариб, ёлғиз Исодан бошқа ҳеч кимни кўрмадилар.
9
Тоғдан тушаётганларида, Исо шогирдларига:- Инсон Ўғли қайтадан тирилиб келмагунча, кўрганларингизни ҳеч кимга айтманглар, - деб тайинлади.
10
Шогирдлари Ундан сўрадилар:- Нега уламолар, олдин Илёс пайғамбар келиши керак, деб айтадилар?
11
Исо жавоб бериб уларга деди:- Бу тўғри, олдин Илёс пайғамбар келиб, ҳамма нарсани йўлга қўяди.
12
Лекин Мен сизларга шуни айтаман: Илёс аллақачон келган. Аммо одамлар уни танимай, у билан истаганларини қилишди. Худди шунга ўхшаб, Инсон Ўғли ҳам одамлар қўлида азоб чекиши муқаррардир.
13
Шунда шогирдлар Исо уларга Яҳё пайғамбар ҳақида гапирганлигини англадилар.
14
Улар халойиқ ёнига келганларида, бир одам Исонинг олдига келиб тиз чўкди-да:
15
- Ҳазрат, - деди, - ўғлимга раҳминг келсин! Унинг тутқаноғи бор, у жуда азобда қолди. Дам оловга, дам сувга ташланади.
16
Боламни Сенинг шогирдларингга кўрсатдим, аммо улар уни тузатишолмади.
17
Исо жавоб бериб:- Эй имонсиз, бузуқ насл-эй! Қачонгача сизни ёқлайвераман? Қачонгача сизга чидайин? Болани бу ерга, Менинг олдимга келтиринглар! - деди.
18
Исо жинга дўқ ургач, у боладан чиқиб кетди. Бола ўша заҳоти тузалди.
19
Сўнгра шогирдлари Исонинг якка қолганда олдига келиб:- Нега биз жинни қувиб чиқаролмадик? - деб сўрашди.
20
Исо уларга:- Эътиқодсизлигингиз учун! - деди. - Чиндан, сизларга айтаманки: агар бир хантал донидай ишончингиз бўлса-ю, бу тоққа: “Бу ердан у ерга кўч”, - деб айтсангизлар, у кўчади. Сизга ҳеч бир нарса имконсиз бўлмайди.
21
[Бироқ бу тоифа жинлар ибодат ва рўзадан бошқа нарса билан чиқмас. ]
22
Улар Жалилага қайтиб келгандан сўнг, Исо шогирдларига деди:- Инсон Ўғли одамлар қўлига тутиб берилиши муқаррардир.
23
Уни ўлдирадилар ва У учинчи куни қайтадан тирилади. Шогирдлар жуда хафа бўлдилар.
24
Улар Кафарнаҳумга келганларида, икки дирамлик маъбад солиғини йиғувчилар Бутруснинг олдига келиб:- Сизларнинг Устозингиз маъбад солиғини тўламайдими? - деб сўрадилар.
25
Бутрус:- Тўлайди! - деди. У уйга келгач, Исо олдинроқ гап очиб деди:- Симун, сенинг фикринг қандай? Бу дунё подшоҳлари солиқ ёки божни кимдан оладилар? Ватан ўғиллариданми ёки бегоналарданми?
26
- Бегоналардан-да, - деди Унга Бутрус. Исо жавоб берди:- Ундай бўлса, ватан ўғиллари солиқдан озод экан-да.
27
Шунга қарамай, биз уларни васвасага солмайлик. Сен кўлга бориб қармоқ ташла. Биринчи илинган балиқни олиб оғзини очсанг, тўрт дирамлик тангага кўзинг тушади. Тангани олиб, Мен ва ўзинг учун солиқ тўлови сифатида уларга бер.
← Chapter 16
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 18 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28