bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
/
Matthew 18
Matthew 18
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
← Chapter 17
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 19 →
1
Шу кез шогирдлар Исонинг олдига келиб:- Осмон Шоҳлигида ким буюк? - деган саволни бердилар.
2
Исо ёнига бир болани чақириб, уни ўрталарида турғизиб:
3
- Сизларга чинини айтайин, - деди. - Агар сиз йўлингиздан қайтиб, болалардай бўлмасангиз, Осмон Шоҳлигига сира киролмайсизлар.
4
Шундай қилиб, ким бу бола каби ўзини паст олиб юрса, Осмон Шоҳлигида энг буюк бўлади.
5
Ким шундай бир болани Менинг номимдан қабул қилса, Мени қабул қилган бўлади.
6
“Кимки Менга ишонган бу кичиклардан биронтасини йўлдан оздирса, унинг бўйнига улкан тегирмон тошини осиб денгиз чуқурлигига чўктирилиши у учун яхшироқ бўлар эди.
7
Васвасалар дастидан бу дунёнинг ҳолига вой! Васвасалар келиши шаксиздир, лекин ким орқали келса, ўша одамнинг ҳолига вой!
8
Агар қўлинг ёки оёғинг сени йўлдан оздирса, уни кесиб ташла. Сенга икки қўлу икки оёғинг билан абадий ўтга ташланишдан кўра, майиб ёки чўлоқ бўлиб абадий ҳаётга эришганинг яхшироқдир.
9
Агар кўзинг сени йўлдан оздирса, уни ўйиб ташла. Сенга икки кўзинг билан ўтли жаҳаннамга ташланишдан кўра, бир кўз билан абадий ҳаётга эришганинг яхшироқдир”.
10
“Эҳтиёт бўлинглар, бу кичиклардан биронтасини ҳам хор қилманглар. Мен сизга шуни айтаман: осмонда уларнинг фаришталари доимо самовий Отамнинг жамолини кўриб турадилар.
11
[Инсон Ўғли эса адашиб гумроҳ бўлганларни қутқариш учун келган. ]
12
Сизларнинг фикрингиз қандай? Агар бир одамнинг юзта қўйи бўлиб, улардан бири адашиб қолса, тўқсон тўққизини тоғларда қолдириб, адашиб қолганни излаб кетмайдими?
13
Агарда уни топиб олса борми, сизга ростини айтсам, адашмаган тўқсон тўққизтасидан кўра, шу бир қўй учун у кўпроқ севинади.
14
Шунга ўхшаб, осмондаги Отангиз бу кичиклардан бирининг ҳам ҳалок бўлишини истамайди”.
15
“Агар биродаринг сенга қарши гуноҳ қилса, унинг олдига бориб, фақат юзма-юз гапириб, айбини унга кўрсат. Агар сенга қулоқ солса, сен биродарингни қайтариб олган бўласан.
16
Агар сенга қулоқ солмаса, ўзинг билан яна бир ёки икки кишини олиб бор, токи Тавротда ёзилганидек* “айтилувчи ҳар бир сўз икки ёки уч шоҳиднинг гувоҳлиги билан тасдиқлансин”.
17
Агар уларга ҳам қулоқ солмаса, имонлилар жамоатига айт. Агар имонлилар жамоатига ҳам қулоқ солмаса, уни кофир ёки тамагир қаторида сана.
18
Сизларга чинини айтайин: ер юзида сизлар нимаики боғласангизлар, осмонда ҳам боғланган бўлади. Ер юзида нимаики ечсангизлар, осмонда ҳам ечилган бўлади.
19
Сизларга яна шуни ҳам айтай: агар ер юзида сиздан икки киши якдил бўлиб, қандайдир бир нарсани сўрашса, Менинг осмондаги Отам уларнинг тилагини бажаради.
20
Қаерда икки ёки уч киши Менинг номим учун йиғилса, Мен шу ерда уларнинг ўртасида бўламан”.
21
Шу вақтда Бутрус келиб Исога: “Раббим, - деди, - агар биродарим менга қарши гуноҳ қилса, мен неча марта уни кечирайин? Етти марта кечсам етарми? ”
22
Исо унга деди: “Сенга етти марта эмас, балки етмиш карра етти марта, деяпман.
23
Бинобарин, Осмон Шоҳлиги бандалари билан ҳисоб-китоб қилишни истаган бир подшоҳга ўхшайди.
24
Ҳисоблашишни бошлаганда, ундан ўн минг олтин ёмби қарздор бўлган бир бандани унинг қошига келтирибдилар.
25
Лекин қарз тўлашга ҳеч нарсаси бўлмагани учун, подшоҳ унга ўзини, хотинини, болаларини ва бутун мол-мулкини сотиб, қарзини тўлашни буюрибди.
26
Банда эса ерга йиқилиб, подшоҳига таъзим қилиб:- Подшоҳим, сабр қилинг, мен сизга ҳаммасини тўлайман, - дебди.
27
Бу бандасига раҳми келиб, подшоҳ уни қўйиб юборибди ва қарзини кечириб юборибди.
28
У банда эса ташқарига чиқиб, ўзидан юз кумуш танга қарздор бўлган бир шеригини учратиб, уни ушлаб олибди-да:- Мендан олган қарзингни қайтар! - деб бўға бошлабди.
29
Шериги эса унинг оёқларига йиқилиб:- Сабр қил, мен сенга ҳаммасини тўлайман, - деб ёлворибди.
30
Бироқ у бунга кўнмабди, бориб, қарзини тўламагунича шеригини зиндонга қаматиб қўйибди.
31
Унинг шериклари бу воқеани кўриб, жуда хафа бўлишибди ва бориб, подшоҳга ҳамма бўлиб-ўтганни хабар қилишибди.
32
Шунда подшоҳ бандасини олдига чақириб:- Эй ёвуз банда! - дебди. - Менга ёлворганинг учун, мен сенинг барча қарзингдан кечдим.
33
Мен сенга раҳм қилганимдай, сен ҳам шеригингга раҳм қилсанг бўлмасмиди?
34
Ғазабланган подшоҳ ҳамма қарзини тўламагунча бандасини азоб берувчиларнинг қўлига топширибди.
35
Шунингдек, агар сизларнинг ҳар бирингиз ўз биродарингизнинг гуноҳини чин кўнгилдан кечирмасангиз, Менинг самовий Отам ҳам сизларга худди шу йўлни тутади”.
← Chapter 17
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 19 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28