bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
/
Mark 16
Mark 16
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
← Chapter 15
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
1
Шанба кунги дам олиш вақти тугагач, магдалалик Марям, Ёқубнинг онаси Марям ва Саломия бориб Исога суртиш учун атирлар сотиб олдилар.
2
Якшанба куни жуда барвақт туриб, тонг отарда қабрга бордилар.
3
Улар бир-бирига:- Қабр оғзидаги тошни биз учун ким ағдариб беради? - дейишди.
4
Бошларини кўтариб қарашсаки, тош аллақачон ағдарилган экан; у жуда ҳам катта эди.
5
Қабр ичига кириб, ўнг томонда ўтирган оқ кийимли бир йигитни кўрдилару, чўчидилар.
6
Йигит уларга:- Қўрқманглар! - деди. - Сизлар хочга михланган носиралик Исони изламоқдасизлар. У тирилди, У бу ерда йўқ. Мана Унинг қўйилган жойи!
7
Энди сизлар бориб Унинг шогирдларига, айниқса Бутрусга: “У сизларни Жалилада кутяпти; сизларга айтганидек, Уни ўша ерда кўрасизлар”, - деб айтинглар.
8
Аёллар қабрдан чиқиб, югуриб қочиб кетдилар. Уларни қалтироқ ва даҳшат босган эди. Қўрққанларидан ҳеч кимга бирон нарса айтмадилар.
9
Якшанба куни эрта саҳарда тирилган Исо биринчи бўлиб етти жиндан қутқарган магдалалик Марямга кўринди.
10
Марям бориб, илгари Исо билан бирга бўлган, энди эса мотам тутиб йиғлаётган кишиларга хабар етказди.
11
Бироқ улар Исонинг тирик эканлигини ва Марям Уни кўрганлигини эшитсалар ҳам, ишонмадилар.
12
Шундан кейин Исо йўлда бир қишлоқ томон кетаётган иккита шогирдига бошқачароқ қиёфада кўринди.
13
Улар эса қайтиб келиб, бошқаларга хабар етказишди, лекин уларга ҳам ишонмадилар.
14
Ниҳоят, Исо Ўзининг еб-ичиб ўтирган ўн бир шогирдига зоҳир бўлди. Уни тирилган ҳолда кўрган одамларга ишонмай, имонсиз қолганлари, дийдасини қотиргани учун уларга таъна қилди.
15
Исо шогирдларига деди: “Бутун жаҳон бўйлаб юринглар ва ҳамма тирик жонга Инжил Хушхабарини тарғиб қилинглар.
16
Ким ишониб, сувда имон келтирса, нажот топади. Ишонмаган эса маҳкум бўлади.
17
Қуйидаги аломатлар имонлиларга ҳамроҳ бўлади: Менинг номим билан жинларни қувиб чиқарадилар. Янги тилларда сўзлайдилар.
18
Қўлларига илон олиб кўтарсалар ёки ҳалокатли бирон нарса ичсалар ҳам, уларга зарар етмайди. Беморларга қўлларини қўйганда, улар соғайиб кетадилар”.
19
Раббимиз Исо шогирдларига ушбуларни тайинлаб бўлгач, осмонга кўтарилди ва Худонинг ўнг томонига ўтирди.
20
Шогирдлар эса кетиб, ҳамма ёқда воизлик қилиб юрдилар. Раббимиз уларга кўмаклашар ва пайдо қилган мўъжизалар орқали Ўз каломини тасдиқлар эди. Омин.
← Chapter 15
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16