bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
/
Revelation 11
Revelation 11
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
← Chapter 10
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 12 →
1
Менга ҳассага ўхшаш бир қамиш берилиб, шундай дейилди: “Тур, Худонинг маъбадини ва қурбонгоҳни ўлчаб чиқ, унда сажда қилувчиларни санаб чиқ.
2
Лекин маъбаднинг ташқарисидаги ҳовлини қолдир, уни ўлчама. Чунки у ер мажусийларга берилган. Улар табаррук шаҳарни қирқ икки ой оёқ ости қиладилар.
3
Мен икки шоҳидимга қудрат бераман, улар жул кийган ҳолда бир минг икки юз олтмиш кун пайғамбарлик қиладилар”.
4
Булар дунёнинг Рабби олдида туражак иккита зайтун дарахти ва иккита машъалдир.
5
Агар ким уларга озор бермоқчи бўлса, оғизларидан ўт чиқиб, душманларини еб битиради. Уларга озор беришни истаган шундай ўлдирилиши керак.
6
Улар пайғамбарлик қиладиган кунларда ерга ёмғир ёғмасин, деб кўк юзини боғлаш қудратига эгадирлар. Улар сувни қонга айлантириш ва ер юзини истаган вақтида турли балою офатларга йўлиқтириш қудратига эгадир.
7
Улар шаҳодат бериб бўлгандан кейин, тубсизлик қаъридан чиққан ваҳший ҳайвон улар билан жанг қилади, уларни енгади ва ўлдиради.
8
Уларнинг жасадлари буюк шаҳарнинг майдонига ташланиб қолади. Бизнинг Раббимиз ҳам ўша шаҳарда хочга михланган эди, унинг рамзий номи Садўм ва Мисрдир.
9
Барча халқлардан, қабилалардан, турли тил ва миллатлардан бўлган одамлар уч ярим кун уларнинг жасадларига кўз олайтириб, дафн этишга рухсат беришмайди.
10
Ер юзида яшаётганлар бундан севиниб хурсандчилик қилишади ва бир-бирларига ҳадялар юборишади. Чунки иккала пайғамбар ер юзида яшовчиларга кўп азоб берган эдилар.
11
Уч ярим кундан кейин икки пайғамбарнинг вужудига Худодан ҳаёт руҳи кирди ва улар оёққа турдилар. Уларни кўрганларга қаттиқ даҳшат тушди.
12
Икки пайғамбар самодан келган баланд бир овознинг: “Бу ёққа чиқинглар! ” - деганини эшитибоқ, душманларининг кўз ўнгида булут ичида осмонга кўтарилишди.
13
Ўша заҳоти шиддатли бир зилзила юз берди ва шаҳарнинг ўндан бир қисми қулади. Зилзилада етти минг киши нобуд бўлди. Қолганлари эса даҳшатда қолиб, самодаги Худога ҳамду сано айтишди.
14
Иккинчи “вой” ўтди. Мана, учинчи “вой” тез яқинлашяпти.
15
Еттинчи фаришта карнай чалди. Осмонда баланд овозлар янгради:“Бу дунёнинг ҳукмронлиги ХудовандимизгаВа Унинг Масиҳига ўтди энди. У абадулабад ҳукмронлик қилади”.
16
Сўнг Худонинг ҳузурида тахтларида ўтирган йигирма тўрт нафар оқсоқол юз тубан ерга ташландилар ва Худога сажда қилиб дедилар:
17
“Ё Раббий, Тангри Таоло, Ҳар нарсага қодир Сарвари коинот! Ҳозир борсан, илгари бўлгансан. Келажакда ҳам бор бўлажаксан. Биз Сенга шукрлар қиламиз. Сен буюк қудратингни амалга ошириб, Шоҳ ўрнини эгалладинг.
18
Элу халқлар ғазабланган эди, Сен ҳам ғазабга миндинг. Ана, ўликларни ҳукм қилиш вақт-соати келди, Қулларинг - пайғамбарлар ва азизларингҲамда Сендан қўрққан каттаю кичикларниЎз қилмишларига яраша тақдирлаш вақт-соати келди, Ер юзини хароб қилувчиларни хароб қилиш вақт-соати келди! ”
19
Кейин Худонинг осмондаги маъбади очилди. Маъбадда Унинг Аҳд Сандиғи кўринди. Ўшанда чақмоқ чақиб, момақалдироқ садолари янгради, зилзила бошланди, шиддатли дўл ёғди.
← Chapter 10
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 12 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22