bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
/
Revelation 12
Revelation 12
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
← Chapter 11
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 13 →
1
Осмонда ажойиб бир аломат - қуёшга бурканган бир аёл пайдо бўлди. Унинг оёқлари остида ой ва бошида ўн икки юлдузли тож бор эди.
2
Аёл ҳомиладор бўлиб, уни тўлғоқ тутар, дард билан бақирар эди.
3
Сўнгра осмонда бошқа бир аломат кўринди: етти бошли, ўнта шохли, етти бошига етти тож кийган улкан қизил аждаҳо пайдо бўлди.
4
У думи билан осмондаги юлдузларнинг учдан бирини сидириб, ерга улоқтирди. Кейин аждаҳо туғаётган аёлнинг чақалоғини ютиб юбориш учун унинг олдида кутиб турди.
5
Аёл ўғил туғди. Ўғлон Худонинг ҳузурига, Арши Аълога келтирилди, чунки у барча халқларни темир ҳасса билан боқиши керак.
6
Аёл эса чўл томон, Худо махсус ҳозирлаган жойга қочиб кетди. У ерда у бир минг икки юз олтмиш кун боқилиши лозим.
7
Осмонда жанг бўлди. Микоил ва унинг фаришталари аждаҳога қарши уришдилар. Аждаҳо ҳам ўзининг фаришталари билан урушга тушди.
8
Аммо аждаҳо ғолиб келмади. Осмонда уларга бошқа жой қолмади.
9
Улкан аждаҳо - иблис ва шайтон деб аталган, бутун дунёни алдаб йўлдан оздираётган ўша алмисоқ илон ўз фаришталари билан бирга ер юзига отилди.
10
Ўшанда самодан баланд овоз билан айтилган бу сўзларни эшитдим:“Энди Худойимиз нажоткорлиги, қудрати, салтанатиҲамда Унинг Масиҳи ҳукмронлиги ўрнатилди. Энди биродарларимизнинг туҳматчиси, Худойимиз ҳузурида уларга кеча-кундуз туҳмат қилаётган иблис ташқарига отилди.
11
Улар Қўзининг қони шарофати билан ваЎзларининг шаҳодат каломи билан уни енгдилар. Улар ўз жонларини то ўлгунча севмаган эдилар.
12
Шодланинг, эй осмону фалак ва унда яшовчилар! Аммо ер ва денгизнинг ҳолига вой! Зеро иблис вақт оз қолганини билиб, Мудҳиш қаҳр-ғазаб ила сизнинг олдингизга тушди”.
13
Аждаҳо ўзининг ер юзига отилганини кўргач, ўғил бола туққан аёлни таъқиб қила бошлади.
14
Аёл илон олдидан чўл томон қочиб кетди, ўз жойига учиб бориши учун унга катта бургутнинг икки қаноти берилди. Ўша ерда у уч ярим йил боқилиши лозим.
15
Илон эса, уни сел олиб кетсин деб, аёлнинг кетидан қувиб, оғзидан дарёдай сув тўкди.
16
Аммо ер хотинга ёрдам берди; ер оғзини очиб, аждаҳо қуйиб юборган дарёни ютиб юборди.
17
Аждаҳо аёлга қарши дарғазаб бўлди. У аёл наслидан омон қолганлар билан, яъни Худонинг амрини сақлаган ва Исо Масиҳнинг шаҳодатига содиқ қолганлар билан жанг қилгани чиқди.
← Chapter 11
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 13 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22