bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
/
Revelation 5
Revelation 5
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
← Chapter 4
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 6 →
1
Арши Аълода ўтирган Сиймонинг ўнг қўлида ичи ҳам, таши ҳам ёзувдан иборат, еттита муҳр билан муҳрланган бир китоб кўрдим.
2
Кучли бир фаришта баланд овоз билан: “Китобни очишга ва унинг муҳрларини ечишга ким лойиқ? ” - дея эълон қилаётганини кўрдим.
3
Бироқ на осмонда, на ер юзида, на ер остида китобни оча оладиган ёки ичига назар сола оладиган бирор кимса йўқ эди.
4
Китобни очиб ўқишга ёки ҳатто ичига назар солишга ҳам лойиқ бирор кимса топилмаганлигидан, мен кўп йиғладим.
5
Шунда оқсоқоллардан бири менга: “Йиғлама! - деди. - Мана, Яҳудо қабиласидан бўлган Арслон, Довуд зотидан бўлган Ғолиб китобни очиб, етти муҳрни ечишга қодир”.
6
Тўрт жондор ва оқсоқоллар қуршаб олган Арши Аълонинг ўртасида бўғизланган каби бир Қўзи турганини кўрдим. Қўзининг етти шохи ва етти кўзи бор эди; булар Худонинг ер юзига юборган етти Руҳидир.
7
Қўзи келиб, Арши Аълода ўтирган Сиймонинг ўнг қўлидан китобни олди.
8
У китобни олганда, тўрт жондор ва йигирма тўрт оқсоқол Қўзининг олдида ерга юз тубан йиқилишди. Ҳар бирининг қўлида бир чанг ва хушбўй тутатқиларга тўла олтин косалар бор эди. Хушбўй тутатқилар - азизларнинг дуою ибодатлари демакдир.
9
Улар қуйидагича янги қўшиқ айтишар эди:“Сен китобни олишга, Унинг муҳрларини ечишга лойиқсан! Чунки Сен бўғизланган эдинг, Ўз қонинг эвазига ҳар бир қабила, тил, халқ ва миллатданХудо учун одамларни қўлга киритдинг.
10
Бизни Худойимизга шоҳлар ва руҳонийлар қилдинг, Бизлар ер юзида ҳукм суражакмиз”.
11
Кейин Арши Аъло, жондорлар ва оқсоқолларнинг атрофида кўп фаришталарни кўрдим, уларнинг овозларини эшитдим. Уларнинг саноғига етиб бўлмас, минг-минглаб, лак-лак эдилар.
12
Улар баланд овоз билан дердилар:“Бўғизланган Қўзи куч-қудрат, бойлик, Донишмандлик, салтанат, шуҳрату шавкат, Ҳамду саноларга сазовордир! ”
13
Кўкдаю ердаги, ер остидаги, денгиз юзидаги ва ичидаги ҳар бир махлуқот, ҳар бир мавжудотнинг шундай деганини эшитдим:“Арши аълода ўтирган Худо ва ҚўзиАбадулабад ҳамду санолар, шон-шуҳратлар, Иззат-икром ва салтанатга сазовордир! ”
14
Тўрт жондор: “Омин! ” - дедилар. Йигирма тўрт оқсоқол эса юз тубан йиқилиб, [илалабад барҳаёт Бўлганга] сажда қилдилар.
← Chapter 4
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 6 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22