bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
/
Revelation 16
Revelation 16
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
← Chapter 15
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 17 →
1
Бундан кейин маъбаддан етти фариштага: “Боринглар, Худонинг ғазаби билан тўлиб-тошган етти косани ерга тўкинглар”, - деган баланд бир овоз эшитдим.
2
Биринчи фаришта бориб косасини ерга тўкди. Ўзида ҳайвоннинг тамғаси бўлган ва унинг тасвирига сажда қилаётган одамларда оғир, жирканч йирингли яралар пайдо бўлди.
3
Иккинчи фаришта косасини денгизга тўкди. Денгиз ўликнинг қонига ўхшаш бир тус олди ва ичидаги бутун жониворлар ўлди.
4
Учинчи фаришта косасини дарёларга ва булоқларга тўкди, булар ҳам қонга айланиб кетди.
5
Сувлар фариштасининг шундай деганини эшитдим:“Ё Раббий, Сен барҳақсан, Ҳозир бор, азалдан бору муқаддассан. Сенинг ҳукминг - одил ҳукм.
6
Азиз-муқаддаслар ва пайғамбарлар қонини тўкканларгаСен қон ичирдинг, улар бунга лойиқдир”.
7
Қурбонгоҳ ҳам тилга кириб, шундай деганини эшитдим:“Ҳа, Раббий, Тангри Таоло, Ҳар нарсага қодир Сарвари коинот! Сенинг ҳукмларинг одил ва ҳаққонийдир”.
8
Тўртинчи фаришта ўз косасини қуёш устига тўкди, қуёшга инсонларни ўтдай ёндириш қудрати берилди.
9
Жазирама иссиқ инсонларни қиздирганда, улар бу офатларга ҳукми ўтадиган Худо шаънига ҳамду санолар эмас, ҳақоратлар ёғдирдилар, қилмишларидан тавба қилмадилар.
10
Бешинчи фаришта косасини ҳайвон тахтига тўкиб юборди, ҳайвоннинг салтанати зимистонга чулғаниб қолди. Одамлар азобдан тилларини тишлади.
11
Азоб ва яра-жароҳатларидан нолиб, осмондаги Худони ҳақорат қилдилар-у, қилмишларидан тавба қилмадилар.
12
Олтинчи фаришта косасини буюк Фрот дарёси устига тўкди. Кунчиқардан келадиган шоҳларга йўл очилсин деб, дарёнинг суви қуриди.
13
Бундан кейин аждаҳо, ҳайвон ва сохта пайғамбарнинг оғизларидан чиқаётган қурбақанамо учта ёвуз руҳни кўрдим.
14
Булар ажойибот яратадиган жинларнинг руҳидир. Улар ҳар нарсага қодир Худонинг улуғ кунида бўладиган жангга барча жаҳон шоҳларини тўплаш учун чиқадилар.
15
“Мана, Мен ўғри каби келяпман! Бахтлидир ҳушёр тортган киши, Яланғоч юрмайин, айбим кўринмасин дебКийимини сақлаб турган киши! ”
16
Руҳлар* шоҳларни яҳудий тилида Ҳор-Магидўн дейилган жойга тўпладилар.
17
Еттинчи фаришта косасини ҳавога тўкди. Самовий маъбаддаги тахтдан: “Амалга ошди! ” - деган баланд бир овоз чиқди.
18
Шу вақт яшинлар чақнаб, овозлар янграб, момақалдироқ гулдиради. Шундай кучли зилзила бўлдики, ер юзида инсон яшагандан бери бу қадар кучли зилзила юз бермаган эди.
19
Улуғ шаҳар уч бўлакка бўлиниб кетди. Мажусийлар шаҳарлари ер билан яксон бўлди. Худонинг қайноқ қаҳр-ғазаб шароби билан тўлган коса унга берилсин деб, буюк Бобил шаҳри ҳам Худонинг ҳузурида хотирланди.
20
Ҳар бир орол ўрнидан жилди, тоғлар кўздан ғойиб бўлди.
21
Осмондан ҳар бир донаси ботмон келадиган йирик дўл инсонлар устига ёғилди. Одамлар дўл балосидан Худони ҳақорат қилишарди, чунки бу бало ҳаддан зиёд эди.
← Chapter 15
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 17 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22