bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
/
Revelation 6
Revelation 6
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
← Chapter 5
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 7 →
1
Кейин мен Қўзининг етти муҳрдан бирини бузганини кўрдим. Ўша пайтда тўрт жондордан бири момақалдироққа ўхшаш овоз билан: “Чиқиб қарагин! ” - деганини эшитдим.
2
Мен бир қарасам, бир оқ отни, устида камалаги бор суворини кўрдим. Унга бир тож берилди. У ғолибларча йўлга отланди, яна ғалаба қозонишга чиқди.
3
Қўзи иккинчи муҳрни бузганда, иккинчи жондор: “Чиқиб қарагин! ” - деганини эшитдим.
4
Шу пайт бошқа жийрон от чиқиб қолди. Отлиққа катта қилич - инсонлар бир-бирини золимларча ўлдириши учун дунёдан тинчликни олиш қудрати берилди.
5
Қўзи учинчи муҳрни бузганда, учинчи жондор: “Чиқиб қарагин! ” - деганини эшитдим. Бир қарасам, қора бир от чиқаётганини кўрдим. Отлиқнинг қўлида тарози бор эди.
6
Мен тўрт жондорнинг орасидан шундай бир овоз эшитгандай бўлдим: “Бир тоғора буғдой бир кумуш тангага, уч тоғора арпа бир кумуш тангага. Аммо зайтун ёғи ва шаробга зарар етказма! ”
7
Қўзи тўртинчи муҳрни бузганда, “Чиқиб қарагин! ” деган тўртинчи жондорнинг овозини эшитдим.
8
Бир қарасам, бир саман от чиқаётган экан. Отга минган суворининг номи Ўлим эди. Тамуғ унинг кетидан келаётган эди. Уларга қилич билан, қаҳатчилик ва ўлат билан, ернинг ваҳший ҳайвонлари билан одамларни қириш учун ернинг тўртдан бир қисми устидан ҳокимлик берилди.
9
Қўзи бешинчи муҳрни бузганда, Худонинг каломи ва берган шаҳодатлари туфайли шаҳид бўлганларнинг жонларини қурбонгоҳ поясида кўрдим.
10
Баланд овоз билан фарёд қилиб шундай дердилар: “Эй муқаддас ва ҳаққоний Ҳукмдор, қачонгача ҳукм этмай ва дунёда яшаётганлардан қонимизнинг интиқомини олмай турасан? ”
11
Уларнинг ҳар бирига оқ либос берилди. Ўзлари каби ўлдириладиган ҳамкор ва биродарлари сони тўлмагунга қадар, қисқа бир муддат тинч қолишлари уларга айтилди.
12
Қўзи олтинчи муҳрни бузганда, қарасам, буюк зилзила бўлаётганини кўрдим. Қуёш худди қора хирқага буркангандек қоронғилашди, ой эса лахта қонга айланди.
13
Кучли шамол анжир дарахтини силкитганда хом анжирлар ерга қандай тўкилса, осмондаги юлдузлар ҳам худди шундай ер юзига тўкилди.
14
Осмон дафтардай ўралиб, йўқолиб кетди. Ҳар бир тоғ ва орол жойидан силжиди.
15
Дунёнинг шоҳларию мансабдорлари, бойлари, мингбошилари, зўравонлари, эркину тутқинлар - бари ғорларга ва тоғларнинг қоялари орасига яшириндилар.
16
Улар тоғу қояларга: “Устимизга қуланг, тахтда ўтирган Сиймодан ва Қўзининг ғазабидан бизни асранг!
17
Унинг буюк қаҳр-ғазаб куни келди-ку! Унга ким бардош бера олади?! ” - деб ёлворар эдилар.
← Chapter 5
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 7 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22