bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
/
Revelation 7
Revelation 7
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
← Chapter 6
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 8 →
1
Шундан кейин ер юзининг тўрт бурчагида турган тўрт нафар фариштани кўрдим. Ел эсиб, ерга ҳам, денгизга ҳам, бирон дарахтга ҳам тегмасин деб, улар ер юзининг тўрт шамолини ушлаб турар эдилар.
2
Сўнгра мен барҳаёт Худонинг муҳрини ушлаб турган, кунчиқардан чиқаётган бошқа бир фариштани кўрдим. У ерга ва денгизга зарар етказиш учун қудрат олган тўртта фариштага баланд овоз билан хитоб қилди:
3
“Худойимизнинг қуллари пешаналарига муҳр босмагунимизча, на ерга, на денгизга, на дарахтларга бирон зарар етказманглар! ”
4
Мен муҳрланган кишиларнинг сонини эшитдим. Бани Исроил қабилаларининг барчасидан юз қирқ тўрт минг киши муҳрланган эди:
5
Яҳудо қабиласидан ўн икки минг киши муҳрланган эди. Рубен қабиласидан ўн икки минг, Гад қабиласидан ўн икки минг,
6
Ошер қабиласидан ўн икки минг, Нафтоли қабиласидан ўн икки минг, Манаше қабиласидан ўн икки минг,
7
Шимъўн қабиласидан ўн икки минг, Левий қабиласидан ўн икки минг, Иссохор қабиласидан ўн икки минг,
8
Завулун қабиласидан ўн икки минг, Юсуф қабиласидан ўн икки минг, Бенямин қабиласидан ўн икки минг киши муҳрланган эди.
9
Шундан кейин қарасам, ҳар хил миллатдан, барча қабилалар, халқлар ва тиллардан бўлган, унинг ҳисобига етиб бўлмайдиган даражада улкан бир оломон Арши Аъло олдида, Қўзининг ҳузурида турарди. Ҳаммаси оқ либос кийиб, қўлларида хурмо новдасини тутар эдилар.
10
Улар баланд овоз билан: “Нажоткорлик тахтда ўтирган Худойимизга ва Қўзига хосдир! ” - деб хитоб қилишар эди.
11
Ҳамма фаришталар тахт, оқсоқоллар ва тўрт жондорнинг атрофида турар эдилар. Тахтнинг олдида ўзларини юз тубан ерга ташлаб, Худога сажда қилиб, бундай айтишар эди:
12
“Омин! Ҳамду санолар, шон-шуҳрат, донишмандлик, Шукронаю шарафлар, қудрат ва салтанатАбадулабад бизнинг Худойимизга хосдир! Омин”.
13
Оқсоқоллардан бири гап бошлаб мендан сўради:- Оқ либос кийган бу одамлар ким, улар қаердан келганлар?
14
- Эй тақсир, буни сиз биласиз, - дедим мен. У менга шундай айтди:- Булар буюк қайғудан ўтиб чиққанлар. Либосларини ювиб, Қўзининг қони билан оқартирганлар.
15
Шунинг учун улар Худонинг тахти олдида турадилар ва Унинг маъбадида кеча-кундуз хизмат қиладилар. Тахтда Ўтирган эса чодирини уларнинг устига қуради.
16
Улар бошқа оч қолмайдилар ҳам, чанқамайдилар ҳам. Энди на қуёш, на бирон-бир жазирама уларни қизитмайди.
17
Чунки тахт ўртасидаги Қўзи уларни боқади, оби ҳаёт булоқларига олиб боради. Худо уларнинг кўз ёшларини бутунлай артиб юборади.
← Chapter 6
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 8 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22