bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
/
Revelation 22
Revelation 22
Uzbek Bible (UZC) 2008 Tavrot in Uzbek
← Chapter 21
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
1
Фаришта менга Худонинг ва Қўзининг тахтидан чиқиб, шаҳар кўчаси бўйлаб оқаётган биллурдай тиниқ оби ҳаёт дарёсини кўрсатди.
2
Дарёнинг у ёғида ҳам, бу ёғида ҳам ҳар ойда бир, яъни йилда ўн икки марта ҳосил берадиган ҳаёт дарахти бор эди. Бу дарахтнинг барглари халқларга шифо бахш этади.
3
Бошқа ҳеч қандай лаънат қолмайди. Шаҳарда Худонинг ва Қўзининг тахти бўлади, Унинг қуллари Унга хизмат қилади.
4
Улар Унинг юзини кўриб туради, Унинг исми уларнинг пешанасига ёзилган бўлади.
5
У ерда бошқа тун бўлмайди; чироққа ҳам, қуёш ёғдусига ҳам эҳтиёж бўлмайди. Чунки Худойи Таолодан уларга нур ёғилиб туради, улар эса то абад ҳукмронлик қиладилар.
6
Фаришта менга шундай деди:- Бу сўзлар ишончли ва ҳаққонийдир. Азиз пайғамбарларни руҳлантирган Худойи Таоло яқин орада юз бериши муқаррар бўлган воқеаларни ўз қулларига билдириш учун фариштасини юборди.
7
“Мана, Мен тезда келаман! Бу китобнинг башоратли каломларигаРиоя қилганлар бахтиёрдир! ”
8
Мен, Юҳанно, буларни кўрдим ва эшитдим. Буларни кўриб эшитганимда, менга кўрсатган фариштанинг оёқларига йиқилиб сажда қилмоқчи бўлдим.
9
Аммо у менга:- Зинҳор бу ишни қилма! Мен сенинг ҳамда биродарларинг - пайғамбарларнинг ҳамкориман, шунингдек, бу китобнинг сўзларига риоя қилувчиларнинг ҳамкориман. Худога сажда қил! - деди.
10
Кейин менга яна шундай деди:- Бу китобнинг башоратли каломларини муҳрлаб сир сақлама, чунки вақт яқиндир.
11
Фосиқ, майли, ёмонлик қилаверсин; нопок, майли, ифлослик қилаверсин. Солиҳ эса тўғри иш қилаверсин ва муқаддас киши ўзини муқаддас сақласин.
12
“Мана, Мен тез келаман, қаримтам Ўзим билан. Ҳар кимга қилмишига яраша сазо бергумдир.
13
Мен Ибтидо ва Интиҳо, Аввалию Охири, Бош ва Сўнгдирман”.
14
Қандай бахтлидир кийимларини ювганлар, ҳаёт дарахти мевасидан еб, шаҳар дарвозаларидан кириш ҳуқуқига эга бўлганлар!
15
Ташқарида эса итлар, жодугарлар, зинокорлар, қотиллар, бутпарастлар, ёлғон-макрга ружу қўйганларнинг ҳаммаси бўлади.
16
“Мен - Исо Ўз фариштамни олдингизга юбордим, Токи у бу тўғрида жамоатларимга шаҳодат берсин. Мен Довуд авлодидан келиб чиққан Зот, Ёруғ тонг юлдузидирман”.
17
Руҳ ҳам, Келин ҳам: “Кел! ” - деб чорлаяпти. Эшитган киши ҳам: “Кел! ” - десин. Чанқаган келсин, хоҳлаган ҳаёт сувидан текин баҳра олсин.
18
Бу китобнинг башоратли каломларини эшитувчи ҳар бир кишига шаҳодатим шу: кимда-ким буларга бирор нарса қўшса, Худо бу китобда ёзилган балоларни унга тақдир қилади.
19
Кимда-ким бу китобда башорат қилиб айтилган сўзлардан бирор нарсани олиб ташласа, Худо уни бу китобда ёзилган ҳаёт дарахтидан ва муқаддас шаҳардан маҳрум қилади.
20
Бу гапларнинг Шоҳиди: “Ҳа, Мен тез келаман! ” - деяпти. Омин! Кел, ё Раббимиз Исо!
21
Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти барчангизга ёр бўлсин. Омин.
← Chapter 21
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22