bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Corinthians 10
2 Corinthians 10
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 9
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 11 →
1
Масиҳнинг Ўзи кўрсатган мулойимлик ва меҳрибонлик билан сизлардан илтижо қиламан. Баъзилар мен ҳақимда, “Павлус шахсан орамизда бўлганда мўмин–у, узоқда бўлганда эса жуда жасур экан–а!” деб айтаётган экан.
2
Баъзилар мени бўшанг одам, деб айтаётган экан. Мен албатта бундай одамларга қаттиқ муомила қиламан. Сизлардан ўтинаман, сизларга қаттиқ гапиришга мени мажбур қилманглар.
3
Биз инсон бўлиб, бу дунёда яшасак ҳам, башарий куч билан жанг қилмаймиз.
4
Бизнинг қурол–аслаҳаларимиз башарий манфаат учун эмас, балки илоҳий манфаат учун ишлатилади. Бу дунёнинг қурол–аслаҳаларидай эмас. Худонинг қудрати билан бу қурол–аслаҳаларимиз қалъадай мустаҳкам бўлган инсоний ўй–хаёлларни ҳамда қуруқ сафсаталарни йўқ қилишга қодир.
5
Худони таниб–билишга тўсқинлик қилаётган такаббурона дунёқарашга биз барҳам берамиз. Ҳар қандай ўй–хаёлни Масиҳга бўйсундириб, асир қиламиз.
6
Шундай қилиб, ўзларингиз ҳам тўла бўйсунганингиздан кейин, биз биргаликда ҳар хил итоатсизликни жазолашга тайёр бўламиз.
7
Кўз олдингизда бўлганларга қаранг. Агар бирортаси ишонч билан: “Мен Масиҳга тегишлиман”, деса, қуйидагини ўйлаб кўрсин: у тегишли бўлган Масиҳга биз ҳам тегишлимиз.
8
Эгамиз томонидан берилган ҳокимият ҳақида жуда кўп мақтансам ҳам, бундан ҳеч хижолат бўлмайман. Ахир, бу ҳокимият менга сизларнинг имонингизни вайрон қилиш учун эмас, балки мустаҳкамлаш учун берилган.
9
null
10
null
11
Дарвоқе, баъзилар: “У мактубларида талабчан ва кучли, лекин шахсан биз билан бўлганда эса заиф, сўзлари ҳам таъсирсиз”, деб айтаётган экан. Бундай деб айтаётганлар шуни билиб қўйсинларки, мен фақатгина мактубларимда огоҳлантириб қолмаяпман. Мен мактубларимда қандай инсон эканлигимни кўрсатган бўлсам, ҳузурингизда бўлганимда ҳам шундай инсон эканлигимни ўз ҳаракатларим билан исботлайман.
12
Ўзларини мақтаётган одамларнинг қаторига биз ўзимизни қўшмаймиз, ҳатто улар билан солиштирмаймиз. Улар ўзларини ўзлари билан ўлчаб, ўзларини ўзларига қиёс қиладилар. Бу қандай аҳмоқлик!
13
Биз ҳаддан ташқари мақтанмаймиз. Худо бизга юклаган масъулият ва вазифа доирасидан чиқиб кетмаймиз. Сизлар ҳам бизнинг масъулиятимиз доирасига кирасизлар.
14
Агар биз сизларга масъул бўлмаганимизда эди, сизларга қилган муомаламизда ҳаддимиздан ошган бўлардик. Аммо ўзларингиз биласиз–ку, биринчи бўлиб сизларга Масиҳнинг Хушхабарини келтирган бизмиз.
15
Биз ҳаддимиздан ошиб, бошқаларнинг қилган меҳнати билан мақтанмаймиз. Умид қиламизки, имонингиз ошиб бораверади, шунда сизларнинг ёрдамингиз билан хизматимиз янада кўпаяди.
16
Шундай қилиб, бошқаларнинг тайёр ишлари билан мақтанмай, сизлардан узоқроқ бўлган жойларга ҳам Хушхабарни етказайлик.
17
Муқаддас Битикларда ёзилгандай: “Ким мақтанмоқчи бўлса, Эгамизнинг қилган ишлари билан мақтансин!”
18
Ўзини ўзи мақтаган одам эмас, балки Эгамизнинг мақтовига сазовор бўлган одамгина Унга мақбул бўлади.
← Chapter 9
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 11 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13