bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Corinthians 2
2 Corinthians 2
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 1
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 3 →
1
Яна хафагарчилик келтириб чиқармаслик учун сизларнинг олдингизга бормасликка қарор қилдим.
2
Ахир, сизларни хафа қилсам, менга хурсандчилик келтирадиганларни хафа қилган бўламан–ку! Ундай ҳолда, ким мени хурсанд қилади?!
3
Олдинги мактубни ёзганимнинг сабаби ҳам шудир, токи сизларнинг олдингизга борганимда орамизда хафагарчилик бўлмасин, ахир, менга катта қувонч келтирадиганлар сизлар эмасми?! Ишончим комилки, менинг қувончим сизларнинг қувончингиздир.
4
Сизларни хафа қилиш учун эмас, балки сизларни қанчалик яхши кўришимни кўрсатиш учун ўша мактубни ёзган эдим. У мактуб чуқур қайғу, изтироб ва кўз ёшлари билан ёзилганди.
5
Гапни ошириб айтадиган бўлсак, мени хафа қилган одам фақатгина мени эмас, балки қайсидир даражада сизларнинг ҳаммангизни хафа қилган бўлади.
6
Аммо хафа қилган одамга кўпчилик томонидан берилган жазо етарли.
7
Энди бўлса, уни кечириб, тасалли беринглар, токи у ҳаддан ортиқ қайғуриб, тушкунликка тушмасин.
8
Сизлардан ўтинаман, унга бўлган меҳр–муҳаббатингизни кўрсатинг.
9
Олдинги мактубимни ёзишдан яна бир мақсадим шу эди, сизлар ҳар жиҳатдан итоаткор эканмисиз ёки йўқми, шуни билмоқчи эдим.
10
Сизлар бирор кишини кечирсангиз, мен ҳам уни кечираман. Бирортаси кечиришим керак бўладиган бирор айб иш қилган бўлса, сизларнинг манфаатингизни кўзлаб, Масиҳнинг ҳузурида уни кечираман.
11
Шайтонга алданиб қолмайлик, ахир, унинг фитналаридан бехабар эмасмиз–ку!
12
Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни эълон қилиш учун Троас шаҳрига борганимда, Эгамиз менга йўл очиб берган эди.
13
Аммо руҳим нотинч эди, чунки биродарим Титусни у ерда топа олмадим. Шунинг учун у ердагилар билан хайрлашиб, Македонияга жўнадим.
14
Худога шукр! Худо бизга Масиҳнинг тантанали юришида иштирок этишга насиб этди. Атирнинг ҳиди қандай таралса, худди шу сингари, ҳар ерда ва ҳар доим Худо биз орқали Ўзи ҳақидаги хабарни тарқатмоқда.
15
Масиҳ ҳақидаги хушхабарни ёяр эканмиз, биз нажот топадиганлар орасида ҳам, ҳалок бўладиганлар орасида ҳам Худога хуш келадиган тутатқи назрининг ҳидига ўхшаймиз.
16
Бу ҳид ҳалок бўладиганлар учун ўлим ҳидидир, нажот топадиганлар учун эса ҳаётбахш хушбўй ҳиддир. Бундай юксак масъулиятга Худо бизни лойиқ топди.
17
Мана, биз кўпчилик каби, Худонинг каломини бозорга солмаймиз. Аксинча, Худо томонидан юборилган ва Масиҳ хизматида бўлган кишилардек, Худонинг кўзи олдида соф кўнгил билан воизлик қилмоқдамиз.
← Chapter 1
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 3 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13