bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Corinthians 3
2 Corinthians 3
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 2
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 4 →
1
Яна ўзимизга ўзимиз тавсия беряпмизми? Ёки баъзиларга керак бўлгандай, сизларга тавсияномалар кўрсатишимиз керакми ёки сизлардан бизга тавсияномалар керакми?
2
Ахир, юрагимизга ёзилган тавсияномамиз сизларнинг ўзингиз–ку! Бу ҳаммага аён, уни ҳамма ўқий олади.
3
Очиқ кўриниб турибдики, бизнинг хизматимиз туфайли ёзилган Масиҳнинг мактуби сизларсиз. Бу мактуб сиёҳ билан эмас, балки барҳаёт Худонинг Руҳи орқали ёзилган, тош лавҳаларга эмас, балки инсон қалбининг лавҳаларига ёзилгандир.
4
Масиҳ туфайли Худонинг олдида буларга ишончимиз комилдир.
5
Ахир, биз ўзимизнинг кучимиз билан бирор нарса қила олмаймиз–ку! Ҳамма қобилиятимиз бизга Худо томонидан берилган.
6
Худо бизга янги аҳднинг хизматкорлари бўлиш қобилиятини берди. Бу аҳд қонунга эмас, балки Руҳга асосланиб тузилган, чунки қонун ўлимга етаклайди, Руҳ эса ҳаёт бағишлайди.
7
Тош лавҳаларга ёзилган амрлар, яъни эски аҳд ўлимга етакласа ҳам, улар шунчалик улуғворликка эга эдики, Мусонинг ўша улуғворликдан порлаётган юзига Исроил халқи тик қарай олмаган эди. Ўткинчи улуғворлик шунчалик порлоқ экан,
8
Руҳ орқали тузилган аҳд келтирадиган улуғворлик қандай порлоқ бўлиши ҳақида бир ўйлаб кўринг–чи!
9
Ўлим ҳукмини келтирадиган эски аҳд улуғвор экан, инсонларни оқлайдиган аҳд ундан ҳам улуғвор бўлмайдими?!
10
Энди бу ажойиб улуғворлик олдида ўша олдинги улуғворлик ҳеч нарсадай бўлиб қолди.
11
Ўткинчи эски аҳд улуғвор бўлган экан, боқий бўлган бу янги аҳд нақадар улуғвордир!
12
Шундай умидимиз борлиги учун ҳам жасорат билан Хушхабарни айтамиз.
13
Биз Мусога ўхшамаймиз. Юзида порлаб турган ўткинчи улуғворликни Исроил халқи кўрмаслиги учун Мусо юзини ёпган эди.
14
Исроил халқининг ақли ўтмас бўлиб қолганди. Бугунга қадар эски аҳд ўқилганда, худди бир парда уларнинг онгини тўсиб турганга ўхшайди. Бу пардани фақатгина Масиҳ олиб ташлайди.
15
Ҳа, ҳозир ҳам Мусонинг қонуни ўқилганда, уларнинг онги тўсиқдир.
16
Аммо Эгамизга юз бурган инсоннинг онгидан тўсиқ парда олиб ташланади.
17
Бу ерда Эгамиз деганда, Муқаддас Руҳни назарда тутяпман. Эгамизнинг Руҳи қаерда бўлса, ўша ерда эркинлик бор.
18
Биз ҳаммамиз очиқ юзимиз билан Эгамизнинг улуғворлигини кўриб турибмиз. Биз бора–бора ўзгарар эканмиз, янада улуғвор бўлиб, Эгамизга ўхшаган бўламиз. Буларнинг ҳаммаси Эгамизнинг Руҳи орқали содир бўлмоқда.
← Chapter 2
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 4 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13