bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Corinthians 5
2 Corinthians 5
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 4
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 6 →
1
Биламизки, биз макон қилган бу танамиз ер юзидаги бир кулбадайдир. Бу кулба хароб бўлганда, Худо самода бизга қўл билан қурилмаган мангу бир уй беради.
2
Биз самовий масканимизга етишишни кутиб, бу ердаги кулбада, яъни танамизда оҳ чекиб юрибмиз.
3
Худо бизга самовий тана беради, руҳимиз маскансиз қолмайди.
4
Бу танамизда эканмиз, худди оғир юк остида қолгандек оҳ–нола чекамиз. Ўлишни хоҳламаганимиз учун оҳ–нола қиламиз. Самовий тана дарҳол бу моддий тананинг ўрнини олишини истаймиз. Ахир, ўшанда мангу тана фоний тананинг ўрнини эгаллайди.
5
Худо бизни мана шу мақсад учун яратган ва бунга кафил сифатида бизга Муқаддас Руҳни ато қилган.
6
Биз бу танада бўлганимизда самовий масканимиздан ва Эгамиздан узоқда эканлигимизни билсак ҳам ишончимиз барқарор.
7
Ахир, биз кўзга кўринадиган нарсаларга эмас, балки имонимизга таяниб ҳаёт кечирамиз.
8
Ҳа, ишончимиз барқарор, шунинг учун бу таналаримизни ташлаб, Эгамиз билан бирга самода маскан қилишни афзал кўрамиз.
9
Хоҳ мана шу фоний танада бўлайлик, хоҳ абадий масканда бўлайлик, бизнинг мақсадимиз Эгамизни мамнун қилишдир.
10
Чунки ҳар биримиз Масиҳнинг ҳукм курсиси олдида ҳозир бўлишимиз керак. Шунда ҳар биримиз, хоҳ яхши ишлар бўлсин, хоҳ ёмон, қилганларимизга яраша мукофот ёки жазо оламиз.
11
Биз Худодан қўрқиш нималигини билганимиз учун бошқаларни ҳам Хушхабарга ишонишга даъват қиламиз. Биз қандай одам эканлигимиз Худога аёндир, умид қиламанки, сизлар ҳам бизнинг қандайлигимизни очиқ–ойдин биласизлар.
12
Биз ўзимизга ўзимиз тавсия бермаяпмиз. Аксинча, сизларга биз билан фахрланиш имконини беряпмиз. Шунда инсоннинг қалбидаги ўй–хаёлу фазилатлари билан эмас, балки ташқи қиёфаси билан мақтанадиганларга сизлар ўринли жавоб бера оласизлар.
13
Агар биз бошқаларга ақлдан озгандай кўринсак, бу Худога шуҳрат келтириш учундир. Ақлимиз жойида бўлса, бу сизларнинг манфаатингиз учундир.
14
Ахир, Масиҳнинг бизга бўлган муҳаббати бизни рағбатлантиради. Бир Одам ҳамма учун ўлган бўлса, демак биз ҳаммамиз ўлганмиз, деган хулосага келдик.
15
Ҳа, Масиҳ ҳамма учун ўлди, токи яшаётганлар энди ўзлари учун эмас, балки улар учун ўлган ва тирилган Масиҳ учун яшасинлар.
16
Шу сабабдан энди биз ҳеч кимга инсоний нуқтаи назардан баҳо бермаймиз. Бир вақтлар Масиҳга ҳам инсоний нуқтаи назардан баҳо берган эдик, энди эса ундай қилмаймиз.
17
Бинобарин, ким Масиҳга тегишли бўлса, у янги ижоддир. Эски ҳаёт ўтиб кетди, янгиси кириб келди.
18
Буларнинг ҳаммаси Худодандир. У Масиҳ орқали бизни Ўзи билан яраштирди ҳамда бошқаларга Худо билан ярашиш йўлини кўрсатиш хизматини бизга берди.
19
Ҳа, инсонларнинг гуноҳларини уларнинг ўзларига қарши ҳисобламасдан, Худо дунёни Масиҳ орқали Ўзи билан яраштирди. Ярашиш ҳақидаги бу хабарни етказишни эса бизга топширди.
20
Шундай қилиб, биз Масиҳнинг элчиларимиз, Худо биз орқали инсонларга мурожаат этяпти. Масиҳ номидан ёлворяпмиз: Сизлар ҳам Худо билан ярашинглар.
21
Ахир, Худо бизни Масиҳ орқали оқлаш учун гуноҳсиз бўлган Масиҳни гуноҳкорни жазолагандай, жазолади.
← Chapter 4
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 6 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13