bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Corinthians 11
2 Corinthians 11
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 10
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 12 →
1
Қанийди, сизлар менинг озгина ахмоқлик қилишимга чидасангиз! Иложингиз қанча? Ахир, қаранг, сизлар менга чидаб келяпсизлар–ку!
2
Мен сизларни Худонинг рашки билан қизғаняпман, чунки гўё бир пок бокира қизни ягона эрга никоҳлагандай, сизларни Масиҳга тақдим этмоқчиман.
3
Аммо Момо Ҳаво илоннинг ёлғон–яшиқларига ишониб, йўлдан оздирилгани каби, сизларнинг ҳам ўй–хаёлларингиз бузилмасин, сиз ўзингизни чин юракдан, самимийлик билан Масиҳга бағишлаганингизни унутиб қўясиз, деган хавотирдаман.
4
Ахир, биров келиб, биз ваъз қилган Исодан бошқа бир Исо ҳақида ваъз қилса ёки сизлар олган Руҳдан бошқа бир руҳ ҳақида ва сизлар қабул қилган Хушхабардан бошқа бир хушхабарни айтса, бундай одамларни хуш қаршилаб ўтирибсиз.
5
Сизлар “олий ҳаворийлар” деб билган ўша устозларингиздан ҳеч бир нарсада қолишмайман, деб ўйлайман.
6
Мен моҳир воизхон бўлмасам–да, илм–маърифатда ҳеч камчилигим йўқ. Буни сизларга ҳар жиҳатдан очиқ–ойдин кўрсатдим.
7
Мен сизларни юксалтириш учун ўзимни пасайтириб, Худонинг Хушхабарини сизларга текинга айтиб, гуноҳ қилдимми?!
8
Сизларга хизмат қилиш учун бошқа жамоатлардан маблағ олдим. Бу билан худди улардан ўғирлагандай бўлдим.
9
Орангизда бўлиб, муҳтожликда қолганимда ҳам бировга ортиқча юк бўлмадим, чунки Македониядан келган биродарлар барча эҳтиёжларимни қондирдилар. Мен бирон нарсада сизларга оғирлик туширмасликка ҳаракат қилдим ва шундай қилишда давом этавераман.
10
Қалбимда Масиҳнинг ҳақиқати борлигига шубҳа йўқ, шу боис Ахая ҳудуди бўйлаб ёйилаётган бу обрў–эътиборимни ҳеч ким тўка олмаслигига аминман.
11
Нима учун сизлардан ёрдам сўрамадим? Бу сизларни ёмон кўришимдан дарак берадими? Мана, Худога аён, сизларни яхши кўраман.
12
Мен қилаётган ишимни давом эттиравераман. Ана шунда, бизнинг ишларимиз Павлуснинг хизмати билан баравар, деб мақтанаётганларнинг гапларига ҳеч бир асос бўлмайди.
13
Ахир, улар ўзларини Масиҳнинг ҳаворийлари қилиб кўрсатаётган сохта ҳаворийлар ва ҳийлакор хизматчилар–ку!
14
Бунинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ, чунки ҳатто шайтон ҳам ўзини нурли фаришта қилиб кўрсатади.
15
Шунинг учун шайтоннинг хизматкорлари ўзларини солиҳлик хизматчилари қилиб кўрсатаётганларининг ҳеч ажабланарли жойи йўқ. Оқибатда улар қилмишларига яраша жазо оладилар.
16
Яна айтаман, бирор киши мени аҳмоқ экан, деб айтмасин. Борди–ю, сизлар шундай деб ўйласангиз, унда аҳмоқларга қандай муносабатда бўлсангиз, менга ҳам шундай муносабатда бўлинглар, шунда мен ҳам озгина мақтаниб оламан.
17
Мен баландпарвозлик билан гапириб, аҳмоқлардай мақтаняпман. Бу РаббимизИсога муносиб эмас.
18
Модомики, кўпчилик инсоний мавқеи билан мақтанаётган экан, майли, мен ҳам мақтанай.
19
Ахир, сизлар шунчалик доносизки, ақлсизларга жон деб тоқат қиласизлар.
20
Ҳақиқат шуки, бирортаси сизларни ўзига асир қилса ҳам, ҳақингизни еса ҳам, талон–тарож қилса ҳам, ўзини катта тутса ҳам, юзингизга тарсаки солса ҳам, уларнинг ҳаммасига тоқат қилиб келяпсиз.
21
Биз сизларга ўшандай муомала қилмадик. Шунинг учун биз сизнинг назарингизда ожиз бўлиб кўрингандирмиз–да?! Бундан уялишимиз керакми?! Хўп, аҳмоқларча гапираётган эканман, одамлар нима билан мақтанишга журъат қилаётган бўлса, мен ҳам ўшалар билан мақтанишга журъат қиламан.
22
Улар ибронийми? Мен ҳам ибронийман! Улар Исроил халқига тегишлими? Мен ҳам Исроил халқиданман! Улар Иброҳим наслиданми? Мен ҳам Иброҳим наслиданман!
23
Улар Масиҳнинг хизматкорларими? Мен бефаросатлик қилиб айтяпманки, уларнинг ҳаммасидан устунман. Заҳмат десангиз, мен улардан кўпроқ заҳмат чекдим. Зиндон десангиз, улардан кўпроқ зиндонда ётдим. Зарба десангиз, мен ҳаддан ташқари кўп зарба едим, ҳатто кўп марта ўлимга рўбаро бўлдим.
24
Яҳудийлар томонидан беш марта бир кам қирқтадан калтак едим.
25
Рим амалдорлари мени уч марта калтаклатдилар. Бир марта тошбўрон бўлдим, уч марта кемада ҳалокатга учрадим, бир кечаю кундузни денгиз бағрида ўтказдим.
26
Кўп марта узоқ сафарларда бўлдим. Дарёларда таҳликада қолдим. Қароқчилар ҳужумидан ҳаётим таҳликада қолди. Ўз қондошлариму ғайрияҳудийлар туфайли таҳлика остида қолдим. Шаҳарда таҳлика, саҳрода таҳлика, денгизда таҳлика, сохта биродарлар орасида таҳлика!
27
Мен анча меҳнат ва машаққат остида, кўп марта уйқусизликда, очлик ва ташналикда қолдим. Баъзан ейишга ноним, совуқда кийишга кийимим бўлмади.
28
Яна булардан ва қолган бошқа нарсалардан ташқари, ҳар куни барча жамоатлар ҳақида қайғуриш ҳам менинг зиммамда.
29
Айтинг–чи, заиф одам борми? Мен ундан ҳам заифман. Бирорта одам васвасага тушиб, йўлдан озганми? Мен васваса дастидан адо бўлдим–ку!
30
Мақтаниш керак бўлса, ожизлигим билан мақтанаман.
31
Раббимиз Исонинг Отаси — абадий ҳамду санога лойиқ Худо биладики, мен ёлғон гапирмаяпман.
32
Мана, Дамашқда бўлганимда, шоҳ Аретасга қарашли вилоят ҳокими мени тутиб олиш учун Дамашқ шаҳрини назорат остига олган эди. Аммо мени сават ичида шаҳар деворидаги деразадан туширишди ва мен унинг қўлидан қочиб қутулдим.
← Chapter 10
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 12 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13