bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Corinthians 8
2 Corinthians 8
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 7
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 9 →
1
Энди биродарлар, Худонинг Македониядаги жамоатларга кўрсатган инояти ҳақида сизларга айтмоқчимиз.
2
Улар оғир кулфатларга йўлиқиб, синалган бўлсалар–да, жўшқин бир севинчга тўлиб тошдилар, ўта камбағал бўлсалар–да, юраклари сахийликка бой эканлигини кўрсатдилар.
3
Улар ўз хоҳишлари билан, қўлларидан келганча, ҳатто имконларидан ортиқ хайр–эҳсон берганларига мен шоҳидман.
4
Улар, Худонинг Қуддусдагиазизларига ёрдам беришда иштирок этайлик, деб биздан ўтиниб сўрадилар.
5
Ҳатто умид қилганимиздан ҳам зиёдроғини қилдилар. Худонинг иродаси бўйича улар аввал ўзларини РаббимизИсога, кейин эса бизга бағишладилар.
6
Титус сизларнинг орангизда бошлаган хайрли ишини битирсин, деб уни рағбатлантирдик.
7
Сизлар имон ва илм–маърифатга бой, гапга чечан, нотиқликда моҳирсизлар, ғайрату тиришқоқликда ҳеч кимдан қолишмайсиз, қалбингиздаги биз туфайли уйғонган меҳр–муҳаббатингиз чексиздир. Шундай экан, бу хайрли иш орқали сахийлигингизнинг чексизлигини ҳам кўрсатинг.
8
Мен буни сизларга буйруқ тариқасида эмас, балки меҳр–муҳаббатингизнинг самимийлигини исбот қилинглар, деб айтяпман. Шунинг учун бошқаларнинг ғайратию тиришқоқлигига эътиборингизни қаратяпман.
9
Ахир, ўзингиз Раббимиз Исо Масиҳнинг кўрсатган иноятини биласизлар–ку, У бой бўлса ҳам, сизларни бой қилиш учун камбағал бўлди.
10
null
11
Юқорида айтиб ўтилган хайр–эҳсонлар ҳақида маслаҳатим қуйидагичадир. Ўтган йили нафақат ўша хайрли ишни қилишни бошладингиз, балки бу ишга қўшилиш ҳақида ўзингиз хоҳиш кўрсатган эдингиз. Энди ўз манфаатингиз учун хайрли ишингизни охирига етказинглар, қандай иштиёқ билан бошлаган бўлсангиз, шундай қилиб, қўлингиздан келганича битиришга ҳаракат қилинглар.
12
Агар инсон ҳадя беришни хоҳласа, ундан йўқ бўлган нарса талаб қилинмайди, балки ўзида бор нарсасини бергани қабул қилинади.
13
Бошқаларнинг ҳаёти енгиллашиб, сизлар эса оғир аҳволда қолишингизни истамаймиз. Ҳамманинг орасида тенглик бўлсин.
14
Ҳозирги пайтда сизлардаги барака улардаги етишмовчиликларни тўлдирсин, яна бошқа бир пайтда улардаги барака сизлардаги етишмовчиликларни тўлдирсин, шундай қилиб тенглик бўлсин.
15
Муқаддас Битикларда қуйидагича ёзилган: “Кўп йиғиштирганлардан ҳеч нарса ортиб қолмади, оз йиғиштирганлар учун эса етарли бўлди.”
16
Худога шукр! Мен сизларга қандай ғамхўр бўлсам, Титуснинг дилига У сизларга нисбатан шундай ғамхўрликни жо қилди.
17
Ахир, Титусдан сизларнинг олдингизга боришни илтимос қилганимда, у нафақат рози бўлди, балки хоҳиш ва иштиёқ билан борди.
18
У билан бирга барча жамоатларда, Хушхабарнинг воизи, деб мақталган биродарни ҳам юбордик.
19
Хайрли ишда ёрдам қилсин, деб жамоатлар уни бизга йўлдош қилиб сайладилар. Биз бу ишни Эгамизни улуғлаш учун ҳамда ўзимизнинг иштиёқимизни кўрсатиш учун қиляпмиз.
20
Сахийлик билан берилган хайр–эҳсонларни аталган одамларга етказишимизда ҳеч қандай айб иш қилмаётганимизни кўрсатиш учун ўша биродар бизнинг йўлдошимиз бўлди.
21
Биз нафақат Эгамизнинг назарида, балки инсонлар олдида ҳам тўғри ишни қилишга ҳаракат қиляпмиз.
22
Титус ва ваъзхон биродарга қўшиб, яна бир биродарни ҳам юборяпмиз. У биз томондан кўп синалган ва ҳар жиҳатдан ғайратли эканлигини кўрсатган. Сизларга нисбатан ишончи комил бўлгани учун унинг сизларга хизмат қилиш иштиёқи янада кўпроқ.
23
Агар биров Титус ҳақида сўраса, у менинг ҳамроҳим ва сизлар учун хизмат қилаётган ҳамкорим эканлигини айтинглар. Ҳалиги икки биродар эса жамоатлар томонидан юборилганлар ва улар Масиҳга улуғворлик келтирадилар.
24
Шундай қилиб, жамоатлар олдида ўша биродарларга бўлган меҳр–муҳаббатингизни кўрсатиб, уларга сизларни мақтаганимиз бекор эмаслигини исботланг.
← Chapter 7
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 9 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13