bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Corinthians 12
2 Corinthians 12
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 11
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 13 →
1
Мақтанишнинг ҳеч фойдаси йўқ, аммо барибир мақтанишим керак. Энди Эгамиз аён қиладиган ваҳийларга келсак,
2
Масиҳга қарашли бир одамни биламан. Ўн тўрт йил олдин ўша одам ердан арши–аълога кўтарилди. Баданда эдими ёки бадандан ташқарида эдими, билмайман, Худо билади.
3
null
4
Шуни биламанки, бадандами ёки бадандан ташқаридами, мен эмас, Худо билади, ўша одам жаннатга кўтарилганда инсоннинг тили таърифлашга ожиз бўлган сўзларни эшитди. Бундай сўзларни инсон тилга олмаслиги керак.
5
Бундай одам билан мақтансам бўлади. Лекин ўзим ҳақимда бўлса, ожизлигимдан бошқа ҳеч нарса билан мақтанмайман.
6
null
7
Агарда ўзим ҳақимда мақтанадиган бўлсам ҳам, аҳмоқона иш қилган бўлмайман, чунки ҳақиқатни гапирган бўламан. Одамлар ўша ҳаддан ташқари ажойиб ваҳийларга қараб менга баҳо бермасинлар. Аммо бошқалар қилаётган ишларимга қараб ёки мендан эшитганлари бўйича менга баҳо берсинлар, ундан ортиқ мени юқори кўтармасинлар, деб ўзимни тутиб турибман. Шунинг учун, мени кибрланиб кетмасин деб, баданимга бир ниш, мени ниқталайдиган шайтоннинг элчиси берилди.
8
Буни мендан олиб ташлагин, деб уч марта РаббимизИсога ёлвордим.
9
Лекин У менга шундай деди: “Менинг иноятим доим сенга етарли бўлади, чунки Менинг қудратим сенинг ожизлигингда тўлиқ намоён бўлади.” Шундай қилиб, Масиҳнинг қудрати мен орқали аён бўлиши учун ожизлигим билан мақтанишни афзал кўраман.
10
Шу сабабдан Масиҳ ҳақи ожизликни, хўрликларни, муҳтожликларни, қувғин ва қийинчиликларни шодлик билан қабул қиламан. Айниқса ожиз бўлган пайтимда, Масиҳнинг қудрати билан кучли бўламан.
11
Мен ўзимни ақлсиз инсондай тутдим. Аммо мени бунга ўзларингиз мажбур этдингиз–ку, чунки сизлар мени мақташингиз керак эди. Менинг ўзим ҳеч бир аҳамиятга эга бўлмасам–да, ўша “олий ҳаворийлардан” ҳеч бир кам жойим йўқ.
12
Орангизда бўлганимда ҳар хил қийинчиликларга бардош берганим, мўжизалару аломатлар, қудратли ишлар қилганим ҳақиқий ҳаворий эканлигимдан далолат беради.
13
Хўш, қачон мен сизларга бошқа жамоатларга қараганда ёмонроқ муомалада бўлдим? Тўғри, сизларга оғирлигимни туширмадим. Агар бу сизларга адолатсизлик бўлиб туюлса, мени кечиринглар.
14
Мана, сизларнинг олдингизга учинчи марта боришга тайёрман. Сизларга юк бўлмайман, чунки менга сизларнинг нарсаларингиз эмас, ўзингиз кераксиз. Зотан, фарзандлар ота–оналари учун эмас, балки ота–оналар фарзандлари учун мол–мулк йиғиши лозим.
15
Шодлик билан бор мол–мулкимни, ҳатто ўз жонимни ҳам сизлар учун бераман. Мен сизларни шунчалик яхши кўрар эканман, сизларнинг мени камроқ яхши кўришингиз тўғри ишми?!
16
Хўп, майли, мен сизларга юк бўлмабман–у, аммо ёлғону ҳийла билан сизларни ўз томонимга оғдириб олганмишман.
17
Сизларнинг олдингизга юборган бирорта одам орқали сизлардан фойдаланиб олдимми?
18
Мен Титусни сизнинг олдингизга боришга ундадим. Ҳалиги бошқа биродар билан у сизларнинг олдингизга бориб, сизлардан фойдаландими? У мен билан бир ниятда хизмат қилади, йўлимиз бир–ку!
19
Юқорида айтиб ўтган гапларимизнинг ҳаммаси ўзимизни сизларнинг олдингизда ҳимоя қилиш учун ёзилган, деб ўйлаяпсизларми? Билиб қўйинг, биз бу гапларни Масиҳнинг қуллари сифатида Худонинг шоҳидлигида айтяпмиз. Азиз дўстлар, қилаётган ишларимизнинг ҳаммаси сизларни имонда қўллаб қувватлаш учундир.
20
Мен бир нарсадан қўрқиб турибман: сизларнинг олдингизга борганимда, нимани кўраркинман, сизлар мен ўйлаган одамлар бўлиб чиқмасангиз, мен ҳам сизлар ўйлаган одам бўлиб чиқмасам-а! Борганимда орангизда жанжалу ҳасадгўйлик, жаҳолат, рақобат, бўҳтон, ғийбат, манманлик ва тартибсизликни кўраман, деган хавотирдаман.
21
Борди–ю, яна ёнингизга борганимда, орангиздаги кўпчилик олдин қилган гуноҳларидан тавба қилмай, ифлослик, жинсий ахлоқсизлик ва фисқу фужурни давом эттираётган бўлса, Худойимнинг олдида уятга қолмай, сизлар учун мотам тутиб, йиғламайин.
← Chapter 11
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 13 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13