bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Corinthians 9
2 Corinthians 9
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 8
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 10 →
1
Сизларга Худонинг Қуддусдагиазизлари учун бериладиган ёрдам ҳақида ёзишимга ҳеч ҳожат йўқ.
2
Ахир, биламан–ку, сизлар ёрдам беришга тайёрсизлар, шунинг учун ҳам “Ахая ҳудудидаги имонлилар ўтган йилдан бери тайёр”, деб Македониядаги биродарларга сизларни мақтаб юрибман. Сизларнинг сахийлик билан бераётган хайр–эҳсонларингиз уларни ҳам сахийликка ундади.
3
Энди ўша мақтанганларим бекор эмаслигини кўрсатиш учун ҳамда мен айтганимдай тайёр бўлиб туришингиз учун биродарларни сизларнинг олдингизга юборяпман.
4
Яна Македонияликлардан баъзилари мен билан бирга борса–ю, сизлар тайёр бўлмасангиз, биз сизларга бўлган ишончимиз рўёбга чиқмаганидан уятга қоламиз, сизлар эса бундан баттар уялиб қоласиз.
5
Шу сабабдан ваъда қилган ҳадянгизни олдиндан тайёрлаб қўйинглар деб, ўзим бормасимдан аввал сизларнинг олдингизга биродарларни юборишни лозим кўрдим. Шунда сизларнинг ҳадянгиз норозилик билан эмас, сидқидилдан берилган ҳадя бўлади.
6
Шуни унутмангки, оз эккан оз ўриб олади, мўл эккан эса мўл ўриб олади.
7
Ҳар ким норози бўлиб ёки мажбурият билан эмас, балки кўнглида ният этганини берсин. Ахир, Худо мамнуният билан берадиган инсонни яхши кўради.
8
Худо сизларнинг ҳаётингизни ҳар жиҳатдан иноятга тўлдириб–тошдиришга қодирдир. Шунда ҳар доим, ҳар жиҳатдан, ҳамма эҳтиёжингиз қондирилади ва сизлар янада кўпроқ ҳар хил хайрли ишлар қиласизлар.
9
Муқаддас Битикларда қуйидагича ёзилган: “Бойлигини муҳтожларга сахийлик ила тақсимлайди, Унинг солиҳлиги то абад давом этади.”
10
Ҳаммага ейишга нон, деҳқонга ҳам экишга уруғ берадиган Худо сизларнинг экадиган уруғингизни мўл қилади, солиҳлигингиздан келадиган ҳосилни ҳам кўпайтиради.
11
Ҳар доим сахий бўлишингиз учун Худо сизни ҳар жиҳатдан бой қилади. Шундай қилиб, биз сизларнинг ҳадяларингизни муҳтожларга етказганимизда улар Худога кўп шукрона келтирадилар.
12
Мана шу ҳадянгиз билан кўрсатган ёрдамингиз нафақат Худонинг Қуддусдаги азизларининг эҳтиёжларини қондиради, балки кўпчиликнинг Худога кўпдан кўп ташаккурлар келтиришига сабаб бўлади.
13
Уларга ҳамда бошқаларга кўрсатган сахийлигингиз ва МасиҳнингХушхабарига ишониб, итоаткорона яшаётганингиз туфайли кўпчилик Худони улуғлайди. Ахир, ҳадянгиз буларнинг далолати–ку!
14
Худонинг сизларга кўрсатган чексиз инояти сабабли улар меҳр–муҳаббат билан сизлар учун ибодат қиладилар.
15
Таърифига тил ожиз бўлган ажойиб ҳадяси учун Худога шукр!
← Chapter 8
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 10 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13