bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Romans 10
Romans 10
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 9
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 11 →
1
Биродарларим, мен ўз халқим Исроилнингнажот топишини чин дилдан истайман ва бу учун Худога илтижо қиламан.
2
Ахир, ўзим гувоҳман: улар жон–жаҳдлари билан Худога берилганлар, аммо ҳақиқий тушунчага эга эмаслар.
3
Худонинг инсонларни оқлаш йўлини тушунмасдан, ўзларини оқлаш ниятида, улар Худонинг ҳақ йўлига бўйсунмадилар.
4
Исо Масиҳ эса қонуннинг мақсадини амалга оширди, шу тариқа ҳамма имон орқали оқланади.
5
Қонун орқали оқланиш ҳақида Мусо қуйидагича ёзган эди: “Уларга риоя қилган одам ҳаётдан баҳраманд бўлар.”
6
Имон орқали оқланиш ҳақида эса Муқаддас Битикларда нима деб ёзилган? “Юрагингизда: “Ким осмонга чиқади? (яъни, Масиҳни олиб келиш учун)”,
7
“Ким тубсиз чуқурликка тушади? (яъни, Масиҳни тирилтириш учун)”, деманглар”, деб ёзилган.
8
Яна қуйидагича ёзилган–ку: “Бу калом (яъни, биз ваъз қилаётган имон ҳақидаги калом) сизнинг яқинингиздадир, оғзингизда ва юрагингиздадир.”
9
Агар ўз оғзингиз билан Исони Раббим, деб эътироф этиб, Худо Уни ўликдан тирилтирганига чин юракдан ишонсангиз, нажот топасиз.
10
Чунки инсон қалбида ишониб оқланади ва оғзи билан эътироф этиб нажот топади.
11
Муқаддас Битикларда ёзилгандай: “Унга ишонган ҳеч бир инсон шарманда бўлмайди.”
12
Яҳудийлар билан ғайрияҳудийлар орасида асло фарқ йўқ. Уларнинг Раббийси бир бўлиб, Унга илтижо қилганларнинг биронтасидан Ўз меҳр–шафқатини аямайди.
13
Ахир, “Раббимизга илтижо қилган ҳар бир инсон қутқарилади”, деб ёзилган–ку.
14
Аммо Раббимиз Исога ишонмаганлар қандай қилиб Унга илтижо қиладилар?! У ҳақда эшитмаган бўлсалар, қандай қилиб Унга ишонадилар? Ҳеч ким уларга Хушхабарни эълон қилмаса, қандай қилиб эшитадилар?!
15
Улар юборилмасалар, қандай қилиб Хушхабарни эълон қиладилар?! Муқаддас Битикларда қуйидагича ёзилган–ку: “Хушхабарни эълон қилган хабарчининг қадамлари нақадар гўзал!”
16
Аммо Хушхабарга ҳамма ҳам қулоқ солмади. Ишаё ҳам шундай деган–ку: “Эй, Эгам, бизнинг хабаримизга ким ишонди?”
17
Демак, имон тинглашдан, яъни Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни эшитишдан келиб чиқади.
18
Менинг бир саволим бор. Хўш, улар эшитмаганмиди? Албатта эшитганлар, чунки “хабарчиларнинг овозлари ҳар томонга тарқалди, хабарлари oламнинг четигача етиб борди”, деб ёзилган–ку.
19
Бундан яна бир савол келиб чиқади. Хўш, Исроил халқи хабарни тушунмадими? Мусо орқали Худо шундай деганди: “Мен ҳам халқ бўлмаганлар билан уларнинг рашкини келтираман, Ақлсиз бир халқ билан ғазабини қўзғатаман.”
20
Ишаё ҳам Худонинг сўзларини жасорат билан етказган: “Мени изламаганлар топди, Мени сўрамаганларга кўриндим.”
21
Исроил халқи ҳақида эсa шундай дейди: “Итоатсиз ва ўжар халқни Кун бўйи қучоқ очиб кутдим.”
← Chapter 9
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 11 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16