bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Romans 6
Romans 6
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 5
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 7 →
1
Хўш, нима дейлик? Иноят кўпаяверсин, деб гуноҳ қилишда давом этаверамизми?
2
Йўқ, асло! Биз гуноҳ учун ўлганмиз. Энди қандай қилиб гуноҳ қилиб яшайверамиз?
3
Унутманглар, чўмдирилиш орқали биз — Масиҳга тегишли бўлганлар, Унинг ўлимига шерик бўлдик!
4
Биз сувга чўмдирилиб, Масиҳ билан бирга ўлдик ва кўмилдик. Отамиз Худонинг улуғвор қудрати билан Исо Масиҳ ўликдан тирилганидай, биз янги ҳаётга эга бўламиз.
5
Биз чўмдирилиб, Исо Масиҳнинг ўлимига шерик бўлган бўлсак, албатта Унинг ўликдан тирилишига ҳам шерик бўламиз.
6
Биз биламизки, эски ўзлигимиз Масиҳ билан бирга хочга михлангани учун, гуноҳга берилган бу вужудимиз йўқ қилинди. Энди биз гуноҳга қуллигимиздан қутилдик.
7
Ахир, ўлган одам гуноҳнинг амри остида эмас–ку!
8
Агар биз Масиҳ билан бирга ўлган бўлсак, У билан яшашимизга ҳам ишончимиз комил.
9
Биз биламизки, Масиҳ ўликдан тирилгани учун У энди бошқа ўлмайди, ўлим энди Унга ҳоким бўла олмайди.
10
Масиҳ ўлгани учун гуноҳ энди Унга ўз таъсирини кўрсата олмайди, Унинг янги ҳаёти Худога шуҳрат келтиради.
11
Шунинг учун сизлар ўзингизни гуноҳ олдида ўлик деб ҳисобланг. Энди Исо Масиҳ туфайли Худога шуҳрат келтириб яшашингиз керак.
12
Шундай қилиб, энди гуноҳ сизларнинг фоний таналарингиз устидан ҳокимлик қилмасин, худбин истакларингизга итоат этманглар.
13
Танангизнинг ҳеч бир аъзосини ёмонлик қуроли қилиб, гуноҳнинг измига топширманглар. Аксинча, ўзингизни Худонинг измига топширинглар, чунки сизлар олдин ўлик эдингизлар, энди эса янги ҳаётга эгасизлар. Сизларнинг танангиз Худонинг солиҳлик қуроли бўлсин.
14
Гуноҳ сизларнинг устингиздан ҳукмрон бўлмайди, чунки сизлар энди қонун остида эмас, балки иноят паноҳидасизлар.
15
Хўш, буёғи энди нима бўлади? Қонун остида эмас, иноят паноҳида бўлганимиз учун гуноҳ қилаверайликми? Йўқ, асло!
16
Билмайсизларми, сиз ўзингизни итоаткор қул қилиб кимнинг измига топширсангизлар, ўшанинг қули бўласизлар. Сиз кимга бўйсунасизлар? Ўлимга олиб борувчи гуноҳгами ёки солиҳликка етакловчи итоаткорликками?
17
Аммо Худога шукурки, сизлар олдин гуноҳга қул бўлсангиз ҳам, энди сизларга берилган таълимотга сидқидилдан бўйсуняпсизлар.
18
Сизлар энди гуноҳнинг чангалидан озод қилиниб, солиҳликнинг қули бўлиб қолдингизлар.
19
Инсон онги заиф бўлгани учун мен кундалик ҳаётдан мисол келтириб гапиряпман. Сизлар бир вақтлар аъзойи баданингизни ифлослик ва қонунсизликка топшириб, гуноҳга янада чуқурроқ ботиб кетгандингиз. Энди эса ўзингизни муқаддасликка етаклайдиган солиҳликка қул қилиб топширинг.
20
Ахир гуноҳга қул бўлган пайтингизда, тўғри ишлар қилишга мажбур эмасдингиз.
21
Ўша пайтдаги қилмишларингизнинг оқибати нима бўлди?! Ҳозир улардан уяляпсиз, ўша қилмишларингизнинг оқибати ўлим–ку!
22
Энди гуноҳдан озод қилиниб, Худонинг қули бўлиб қолдингиз. Бунинг натижаси муқаддаслик ва абадий ҳаётдир.
23
Гуноҳнинг эвази — ўлим, Худонинг инъоми эса Раббимиз Исо Масиҳ орқали бериладиган абадий ҳаётдир.
← Chapter 5
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 7 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16